Сифат менежменти маърузалар матни


айтганда, мажмуавий жараѐн



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/168
Sana22.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#117323
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   168
Bog'liq
13. Укув кулланма

айтганда, мажмуавий жараѐн бўлиб, оддий ходимдан бошлиққача, 
мол етказиб келишдан то сотишгача бўлган барча босқичларни қамраб 


19 
олиши зарур. Малакаси етишмаган ходимлар қайта ўқитилиб, юқори 
сифатли хомашѐ сотиб олинади. Шундагина сифат бозордаги 
истеъмолчи талаби учун етарли бўлади. 
Сифат бошқарувида маҳсулот сифатига таъсир этадиган омиллар 
алоҳида ўрганилади. Сифат кўпгина тасодифий, маҳаллий ва 
субъектив омиллар таъсирига боғлиқ. Бу омиллар сифат даражасига 
кўрсатадиган таъсирининг олдини олиш учун сифатни бошқариш 
тизими зарур. Бунда айрим уюшмаган ва тасодифий харакатлар эмас, 
балки сифатнинг тегишли даражасини сақлаб туриш мақсадида 
маҳсулотни яратиш жараѐнига мунтазам таъсир қилиш чоралари 
мажмуаси зарур бўлади. 
2-расм. Маҳсулот сифатига таъсир этувчи омиллар 
туркумланиши 
Сифатга 
таъсир 
қилувчи 
тасодифий 
омиллар 
сифатни 
режалаштиришда кўзда тутилмаган, корхонада бир неча йиллардан 
буѐн содир бўлмаган воқеа-ҳодисаларнинг ривожи натижасида 
маҳсулот сифатини ўзгаришига олиб келиб келади. Уларга ѐнғинлар, 
об-ҳавонинг ўзгариши, табиий офатлар, авариялар ѐки мол етказиб 
берувчилар билан боғлиқ тасодифий ҳодисалар киради. Сифат 
бошқарувида бундай ҳодисларни олдиндан бошқаришни имкони йўқ. 
Чунки улар кутилмаган вақтда вужудга келади ва содир бўлади. Уни 
бартараф этиш учун сифатни режалаштириш жараѐнида қўшимча 
вариантларни ишлаб чиқиб шундай вазиятга тайѐр туришга ѐки улар 
билан боғлиқ рискни диверсификация орқали камайтиришга харакат 
қилиш керак бўлади. Масалан, корхонада ѐнғин чиқишини олдини 
олиш учун барча ходимларни шу масалада қайта ўқитиб, керакли 
Сифатга 
таъсир этувчи 
омиллар 
тасодифий 
маҳаллий 
субъектив, 
объектив 
техникавий 
ташкилий 
иқтисодий-
ижтимоий 


20 
ѐнғинга қарши воситаларни шай ҳолатда сақлаб туриш зарур. Ёки 
бинолар қурилаѐтганда уларнинг сифати зилзила оқибатида 
бузилишини эътиборга олиб, зилзилага қарши ускуналар ясаб 
бинонинг зилзилага чидамлилиги оширилади. Бу ҳам сифатни 
тасодифий омиллар таъсири натижасида пасайиб кетишини олдиндан 
бошқариш бўлиб ҳисобланади. 
Маҳсулотнинг сифатига таъсир этувчи маҳаллий омилларга 
маҳсулот ишлаб чиқарувчининг географик жойлашуви, ишлаб чиқариш 
шароитлари, жамиятнинг корхонага нисбатан муносабати, корхона 
томонидан ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотнинг миллий, диний 
қадриятлар асосида ишлаб чиқарилиши кабилар киради. Масалан, 
гўшт маҳсулотларидан колбаса маҳсулотининг сифати чўчқа ѐғидан 
фойдаланганда мол ѐғидан фойдаланганга нисбатан юқори бўлади. 
Аммо Республикада чўчқа ѐғини истеъмол қилиш миллий ва диний 
қадриятларга тўғри келмаганлиги боис, мол ѐғидан фойдаланилади. 
Агар сифатини ошириш мақсадида ишлаб чиқарувчи чўчқа ѐғидан 
фойдаланса, уни ҳеч ким сотиб олмайди. Бу ҳам маҳаллий шароитни 
сифатга таъсири ҳисобланади. 
Маҳсулот сифатига таъсир этувчи субъектив омиллар қаторига 
инсон 
фаолияти 
натижасида 
маҳсулот 
сифатини 
ўзгариши 
тушунилади. Ушбу омил қолган омилларга нисбатан энг мухим 
саналади. Чунки, маҳсулот сифатига бошқа ишлаб чиқариш омилига 
нисбатан инсон кўпроқ таъсир қилади. Агар ишлаб чиқаришда 
бевосита иштирок этаѐтган ишчининг малака даражаси паст ѐки нияти 
ѐмон бўлса, ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотнинг сифатини энг зўр 
хомашѐдан фойдаланиб ҳам яхшилаб бўлмайди. Аксинча, бу вазиятда 
харажатлар ортади. Масалан, малака даражаси паст ишчига энг яхши 
намунадаги хомашѐни бериб маҳсулот тайѐрлашни вазифаси юкланса, 
у брак ѐки дефектлар сонини ортиради ѐки маҳсулотни нотўғри 
қадоқлайди. Агар малакаси юқори бўлган ишчига энг сифати паст 
хомашѐйдан маҳсулот тайѐрлаш вазифаси юклатилса, ҳам у ундан 
сифатли маҳсулот ишлаб чиқара олади. Бу худди ош тайѐрлашга 
киришган ошпаз ва унинг ѐрдамчисига ўхшайди. Яхши ошпаз паст 
навли гуручдан хам сифатли ош тайѐрлай олади. Унинг янги 
ѐрдамчисига энг зўр гуручни берсангиз ҳам адашади. 
Корхонада ишлаб чиқилаѐтган маҳсулот сифатини оширишга 
таъсир этувчи омилларни яна бошқа турларга ҳам бўлиб ўрганиш 
мумкин. Бу омилларни техникавий, ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий 
турларга ажратиш мумкин. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish