Сифат менежменти маърузалар матни



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/168
Sana22.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#117323
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   168
Bog'liq
13. Укув кулланма

Учинчи босқич. 1950 йилларда сифатни ѐппа назорат қилиш 
концепцияси – TQC (Total Quality Control) олдинга сурилди. Унинг 
муаллифи, 1957 йилда ―Сифатни комплекс бошқариш‖ мақоласини чоп 
этган АҚШлик олим А. Фейгенбаум. TQC нинг асосий вазифаларига
конструкторлик яратиш босқичида меҳнатда юзага келиши мумкин
бўлган потенциал мос келмасликларни олдини олиш, етказиб
берилаѐтган меҳнат комплекс ҳомашѐ ва материалларнинг 
сифатини текшириш, шунингдек ишлаб чиқаришни бошқариш, сервис 
хизматини ривожлантириш ҳамда сифатга қўйилган талабларга
мос келишига риоя қилишни назорат қилиш. Фейгенбаум 
номутаносибликни сабабларини ўрганиш саволларига биринчи 
ўринда сифат харажатлари ҳисоби тизимига эътибор беришни
айтган. 
Сифатга кўплаб омиллар таъсир этгани туфайли ушбу
ѐндашувнинг асосий ғояси улардан асосийларини ажратиб
олишдир. Бундан ташқари бир омилга таъсир ўтказиб бошқасидаги 
реакцияни кўра олиш учун улар ўртасидаги алоқани ҳам ҳисобга олиш 
керак. Сифатни бошқариш ва назорат қилишни комплекслигини
таъминлаш учун сифат муаммоларини ечишда иштирок этган барча
бўлинмаларнинг алоқаларини ва ишлаб чиқаришнинг барча 
босқичларини ҳисобга олиш керак. Масалан, истеъмолчилар
норозиликларини кўриб чиқиш ҳамда қондириш тартиби ва вақти 
ўрнатилиши лозим. 
Японияда TQC ҳайрат билан кутиб олинди ва профессор К. 
Исикаванинг ишларида янада ривожланди. У сифатни
менежментнинг вазифаси сифатида ва сифатни ошириш
тадбирларида барча ходимларнинг иштирок этишини талаб
қиларди ҳамда «истеъмолчи – етказиб берувчи алоқалари»
терминини киритди. АҚШ концепцияларидан фарқли у сифатни
бошқариш ҳакида компания масштабларида гапирарди. («Company


16 
Wide Quality Control»).
Филип Б.Кросби сифатни умумий концепциясининг буюк 
алломаларидан бири ҳисобланади. ХХ 60 – йиллар бошида
Германияда кўплаб тортишувларга сабаб бўлган «ноль дефект»
дастурини аниқ тушунтириб берди. Кросби эътиборни корхонани
бошқариш соҳасидаги масалаларга қаратди ва асосан «ноль
дефект» эришишга йўналтирилган фикрлаш ва сифат тушунчасини
англаб етган тадбиркорлик маданиятини сингдиришни таклиф қилди. 
Японияда TQC статистик методларга эътибор берган ҳолда ва
персонални сифат тўгаракларига жалб қилган ҳолда ривожланди. 
Японлар узоқ вақт TQSC ѐндашувини ундаги «S» statico маъносини 
берадиган ҳолда ишлатилишни такидлаб келишган.
Бу босқичда ваколат, жавобгарлик, шунингдек сифат соҳасида 
нафақат сифат хизмати мутахссисларини бутун корхона бошқарувида 
ҳамкорликни ўрнатувчи хужжатлаштирилган сифат тизимлари пайдо 
бўлди.
Маънавий рағбатлантириш ортиб моддий рағбатлантириш 
камайди. Жамоа бўлиб ишлаш, хамкасабалар ва раҳбариятни қўллаб 
тўрган лавозимни тан олиши ҳодимини келажаги ҳақида фирманинг 
қайғуриши такомиллашди. Унинг суғуртаси, оиласига ѐрдам, сифатли 
ишни энг асосий сабабларидир деб кўрсатилди. Япония ва жанубий 
Кареяда ишчиларни бир неча хафтадан то бир ойгача ўқитишда, шу 
жумладан мустақил ўрганишдан ҳам фойдаланган ҳолда, ҳодимга 
эътибор кўпроқ ажратила бошланди. Албатта ТQС ни тадбиқ этилиши 
ва асосий тамойилларини ривожлантириш бир хилда амалга ошмаган. 
ТQС нинг асосий ғоялари АҚШ ва Европа давлатларида ишлаб 
чиқилган бўлишига қарамай. Японияда бу соҳа анча илгарилаб кетди. 
Натижада, Америкалик ва Европаликлар сифатни бошқариш тизимини 
японлардан ўрганишга тўғри келди. Бунда асосий эътибор 
янгиликларни тадбиқ қилиш жараѐнига қаратилди. Европа 
давлатларида 
асосий 
эътибор 
сифат 
таъминот 
тизимини 
хужжатлаштириш ва уни рўйхатдан ўтказиш ѐки уч томондан 
сертификатлаштиришга қаратила бошланди. «Етказиб берувчи-
истеъмолчи» муносабатлари тизимида ҳам маҳсулотларни 3-шахс 
томонидан 
сертификатлаштирилиши 
сифатни 
бошқариш 
жараѐнларини назоратда ушлай бошлади. Бунда шартномаларда 
хомашѐ материалларнинг сифатига талаб жиддийроқ тус олди. Уни 
бажариш кафолати масъулиятни оширди.
Шуни айтиш лозимки, сифатни комплекс тизим каби бошқаришни 
ривожлантириш босқичи совет Иттифоқини ҳам четлаб ўтмади. Кўплаб 
миллий тизимлар яратилди. Шулардан: 

Саратовда 
– маҳсулотнинг нуқсонсиз таѐрлаш тизими 
(бездефектного изготовления продукции

БИП); 


17 

Яраславлдаги 
―Автодизель‖ бирлашмасида – мотресурсни 
ошириш бўйича ишларни илмий ташкил этиш (научная организация 
работ по увеличению моторесурса - НОРМ); 

Рибиндаги моторқурилиш заводидаги – ишлаб чиқариш ва 
бошқарувда меҳнатни илмий ташкил этиш (научная организация 
труда, производства и управления -
НОТПУ);

Горьковчкийда – ―сифат, ишончлилик, биринчи маҳсулотдан 
ресурс‖ номли сифат тизими (качество, надежность, ресурс с первых 
изделий КАНАРСПИ). 
БИП тизими асосига меҳнатни бевосита бажарувчи томонидан 
назорат қилиш қўйилган. Ижрочи яратилган маҳсулот сифати учун 
масъул бўлган. 
НОРМ тизими двигател мотересурсларини режали, тизимли 
назорат қилишни ва уни режалаштираѐтган мотересурсни белгиловчи 
дизел 
ва 
деталларнинг 
узоқ 
муддатлилиги 
(яшовчанлиги), 
ишончлилигини ошириши асосида циклик ўстириб боришни назарда 
тутган. НОРМ тизимида сифатни миқдорий кўрсаткичларини 
режалаштириш, уни қўллаш, маҳсулотнинг бутун ҳаѐт цикли давомида 
амалга оширилган. 
НОТПУ учун
Энг яхши тизимлардан бири ўз давридан анча илгарилаб кетган 
КАНАРСПИ тизимидир. Унда: 

маҳсулот сифатини пасайтириш сабабларини аниқлаш бартараф 
етиш учун маҳсулотни ишлаб чиқариш жараѐнидан самарали 
фойдаланиш; 

серия намунасини яратиш жараѐнида конструкторлик ва 
технологик тажрибаларни ўтказиш; 

ишлаб 
чиқарувчи 
ташкилот 
эксплуатация 
қилувчи 
ташкилотларнинг маҳсулотга янгидан ишлов бериш жараѐнини 
такомллаштириш ва уни эксплуатациясининг технологик даражасини 
оширишда фаол иштирок этиши каби талаблар мавжуд бўлиб, ундан 
саноатнинг кўплаб тармоқларида фойдаланиш имконияти мавжуд эди. 
КАНАРСПИнинг кўплаб тамойиллари хозир ҳам эътиборлидир.

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish