139
TDPU ILMIY AXBOROTLARI FILOLOGIYA 2019/3(20)
биров: «Э, ўл-а, шунақа-да, чиройли йигитни кўрсанг, юрагинг тутдай тўкилади» - деб таъна
қилаётгандай қизарди. А. Қаҳҳор, Сароб); юраги увушмоқ (сердце сжимается) - Маъюс, эзгин
ҳолатни туймоқ (ср.:
Мана шуни ўйласам, аллақандай бўлиб кетаман, юрагим увушади. А. Қаҳҳор,
Қўшчинор чироқлари); юраги чиқмоқ (буквально: сердце выскочило с места) 1) ниҳоятда қўрқмоқ;
эси чиқмоқ (ср.: -
От опқочди, - деди Бадиа. - Юрагимиз чиқиб кетди-ку! Мирмуҳсин, Меъмор); 2)
ниҳоятда тўлқинланмоқ (
Бу хабарни эшитиб, хурсандликдан юраги чиқиб кетди); юраги чопмоқ
(душа лежит) - Ишонч билан ботинмоқ (ср.:
Аммо адреси тайинсиз бу келинга ҳам юрак чопмай
турибди. «Муштум»); юраги шув этмоқ – сердце ёкнуло
(ёки шиғ этмоқ, шувулламоқ, шиғилламоқ) -
Чўчиш, қўрқув ҳис этмоқ (ср.:
Баширжоннинг юраги шув этиб, кайфи учди. Н. Аминов, Суварак.
Бир
одамнинг тўнкарилиб ётганини кўрди. Юраги шиғ этиб, орқасига тортиб кетди. Мирмуҳсин,
Меъмор.
Саодатхоннинг юраги шувуллаб кетди. С. Зуннунова, Янги директор.
Биров Қумриниса,
деса кампирнинг юраги шиғиллаб кетади. Мирмуҳсин, Бир хумча тилла); юраги ўйнамоқ (буквально:
сердце играется, в значении сердце стучит быстро и сильно от волнения, страха, паники) – 1) юраги
тез ва кучли урмоқ (ср.:
Отини қутидорнинг йўлагига етаклар экан, негадир юраги ўйнаб кетди. А.
Кодирий, Ўтган кунлар); 2)
кўчма ваҳима босмоқ, қўрқмоқ, ҳовлиқмоқ (ср.:
Шу савол бошига
келганда, кўзига тўсатдан Канизак кўриниб, Сидиқжоннинг юраги ўйнаб кетди: Борди-ю шу бўлса-
чи. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари;
Ваҳима қилаверманглар, юрагим ўйнаб кетяпти.. Мирмуҳсин,
Меъмор); юраги қинидан чиқмоқ (у него сердце чуть не выскочило) - Ниҳоятда ҳаяжонли, талвасали
ҳолатга тушмоқ (ср.:
..Марғилон дарвозасидан кириши билан унинг ҳоли ўзгара бошлар, юраги
қинидан чиқар даражада.. эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар); юраги қон (аналогичное в русском: сердце
кровью обливается) - Жуда диққат, хуноб ҳолатли (ср.:
Эртадан бери тўппи, қийиқча, жияк тика
бериб, юраги қон бўлган қизлар.. Ойдин, Ҳикоялар); юрагига сиғмаслик (аналогичное в русском:
сердце или душа не лежит) - Маъқул келмаслик, ёқмаслик (ср.:
Юрагимга сиғмайди, сиғмайди
юрагимга хеч нарса! А. Қаҳҳор, Асрор бобо); юрагига қўл солмоқ (в значении: отведать душу) -
Синаш, билиш мақсадида бир гап-сўз айтмоқ (ср.:
Бир куни у шу артелдаги Масъуда деган қизнинг
юрагига қўл солиб кўрди. «Муштум»); юрагида кири йўқ (в значении: чистосердечный, честный) -
Бировга ёмонликни раво кўрмайдиган, дили пок, дали-ғули; юрагини бўшатмоқ (в значении: излить
душу) - Бор дардини тўкиб солмоқ (ср.:
Ўрмонжон кўп ҳам тўлиб-тошиб юрган экан, юрагини роса
бўшатди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари); юрагини ёрмоқ (буквально: разорвать чьё-то сердце, то
есть вспугнуть кого-либо) - 1) бировни қаттиқ қўрқитмоқ, чўчитмоқ (ср.:
Чернецов жангчшар олдидан
узоқлашгач, Эмин Норматга: -Нега юрагимни ёрган эдингиз, комиссар индамади-ку, — деди. И.
Раҳим, Чин муҳаббат); 2)
юрагини очмоқ (в значении: раскрыть душу кому-либо) - Дилидагини
маълум қилмоқ, айтмоқ (ср.:
Албатта, у ўз юрагини хеч кимга оча олмаган. Дардини ўз ичига
ютган. Ойбек, Танланган асарлар.
Асқар полвон ҳам юрагини очди — ёлғизгина қизчасини
Do'stlaringiz bilan baham: