ANALYSIS OF WORKS BY KHAKIM AT-THERMESA
Kadyrova A.B. - Lecturer at Termez state university
Abstrack. This article describes the mind and air struggle, each of which is drawn in the specific
auxilary parts. Here we accompany that Hakim Termizi observed human's good manners, learned
psycological properties from clear examples. As well as, his ability to use words skillfully and to direct
meanings to demonstrate the power of words is estonishing. The importans of the article in education and
training is illustrated by examples.
Key words: issues of decency, mind, haughtiness, education, learning, the study of knowledge,
honesty passion, self-control, patience, satisfaction, confidence, beliefs, cleverness, inspiration, the secret
of wisdom.
“Ақл ва ҳаво” рисоласи аслида Ҳаким Термизийнинг бизга номаълум асари бағридаги боб
бўлиб, ақл ва ҳаво мавзуи теварагида баҳс юритади. Рисола муҳим қирраларни намоён этиб, унда
ақл ва ҳавонинг кураши, уларнинг ҳар бирининг хос ёрамчи қисмлари тавсиф этилади. Бунда Ҳаким
Термизийнинг одоб масалаларини жуда яхши ўзлаштирганлиги, аниқ-равшан мисоллардан сабоқлар
чиқарилганлигини кузатамиз. Шунингдек, у зотнинг сўзлардан моҳирона фойдалана олиш истеъдоди
ва маъноларни йўналтира олиши, сўзнинг кучини намойиш этиши кишини ҳайратга солади.
Ақлнинг элликта ёрдамчилари бор. Ва ҳавонинг ҳам элликта ёрдамчилари бор. Абу Абдуллоҳ,
Аллоҳ у кишига раҳм қилсин, дейдилар: “Уларнинг биринчиси ақл(нинг ўзи)дир. Сўнг фахм, басар
(кўриш), маърифат (билиш), яқийн (шак-шубҳасиз), фиқҳ, вақф (тўхтаб туриш), ҳилм (юмшоқлик),
илҳом, ихлос, тавозуъ, саховат, тўғрилик, насиҳат, ҳисба, ният, шафқат, муроса-ю мадора, вараъ,
шукр, ризо, сабр, хавф, тақво, жаҳд, истиқомат, зуҳд, фаросат, улфат, инобат, шавқ, тазарруъ,
муҳаббат, ҳифз, сидқ, ҳидоят, зеҳн, фароғат, омонлик (амн), таваккул, ишонч, қаноат, тўлиб-тошмоқ,
офият, роҳат, хушуъ, тафаккур, ибрат, истихора, саломатлик, ҳурмат эътибор, узлат, тайёргарлик”.
1
1
Термизий алломалар / С.Турсунов ва бошқ. – Тошкент: “Yangi nashr”, 2015, 110-111 бетлар.
155
TDPU ILMIY AXBOROTLARI FILOLOGIYA 2019/3(20)
Ақл – бу Аллоҳ у билан бандаларини икром қилган нарсадир. Унинг зидди ҳаводир. Ақлнинг
шакли (ўхшаши) яқийндир (яъни, бири бирини келтириб чиқаради). Ақл – оқилдандир. У мўминнинг
иймони ва куфр келтириши орасидаги тугундир. Ҳаво эса кофир учун унинг куфри ва иймонга келиши
орасидаги тугундир.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда дейди: “Аллоҳ киши билан унинг қалбини ажратиб қўяди”
(Анфол, 24).
Фахм – фахм-фаросатлиликдан бўлиб, уч нарса билан бўлади:
1. Қалб фароғати билан.
2. Ўзи ва Аллоҳ орасидаги тазарруъ (кўниш, ён босиш, итоат, ўтиниш) билан, токи (Аллоҳ) унга
(керакли нарсаларни) фахмлатади.
3. Икки дунё ишларини фахмлайдиганлар билан ўзаро савол-жавоб, мунозара, музокара
қилиш билан. Бу (икки дунё ишларини) фақатгина кўра оладиган фарқловчи (басийр - 1) кўзи равшан,
кўзи очиқ, ҳаммадан яхшироқ кўриб туругвчи; 2) фарқловчи, сезувчи, билувчи; 3) сезгир, зийрак,
ақлли, фаросатли, эс-ҳушли) кишиларгина фахмлатадилар, токи у фахмли бўлади.
Фахмнинг ўхшаши “басор”дир (яъни, бири бирини келтириб чиқаради). Фахмнинг зидди
ваҳмдир (Басар - 1) кўриш, кўриш қобилияти; 2)фарқланиш; 3) қабул қилиниш; 4) тушунилиш,
фахмланиш, билиниш; 5) фаросатлилик, зеҳнлилик; 6) назар, қараш. “Басар” сўзига “Тафсири
Насафий”да: “Кўзнинг нурики, у кўрувчи ўша билан кўрадиган нарса” дейилади. Ваҳм – 1) тасаввур,
иллюзия, тўқима нарса, фикция 2) фикр, ғоя 3) шубҳа, хатар, қўрқув 4) янглишиш, хато, адашиш.
Фахмнинг уч аломати бор:
1. У (банда) ҳалокат (ли иш ва нарсалар) дан маъсум (сақланган) дир. Чунки фахм уни ҳифз
қилади (қўриқлайди).
2. Ғазаб қилмайди. Чунки ҳар бир нарсанинг аслини фахмлайди ва фахми билан унинг
оқибатини тафаккур қилади (яъни, ғазабни ҳам, ғазаб чиқадиган ишларни ҳам).
3. Аллоҳнинг (ўзининг ақлига сиғмайдиган, бир қарашда тўғриликка мувофиқ эмасдек
кўринган ва бошқа) ишларига ажабланмайди. Чунки у фахмлайдики, Аллоҳ ҳар нарсани қилишга
қодир (яъни, Унинг ҳар бир иши ҳикмат ва ҳақ биландир). Уч нарса фахмли кишининг
феълларидандир:
1. Каломнинг маҳоратли, топқирлиги. Чунки у дақиқ нарсаларни фахмлайди.
2. (Шаръий) ҳужждалиллар (ҳақиқатлари) га басийрлик.
3. Жисм ишлари аҳкомлари билан машғул бўлиш.
1
Басар – басийрдан бўлиб, у етти нарса билан бўлади:
1. Ихтилоф ва (унинг зидди бўлган) мувофиқлик илмидан хабардор бўлиш, мувофақат ва
ҳужжатга тобеъ ҳолда, хилофга тобеъ ҳолда эмас.
2. Муҳкам ва муташобеҳни билиш, муҳкамга тобеъ ҳолда, муташобеҳга тобеъ ҳолда эмас
(Бунда Қуръондаги муҳкам – аниқ-равшан ва муташобеҳ-маъносини Аллоҳ билувчи оятлар назарда
тутилмоқда).
3. Носих (бекор қилувчи) ва мансух (бекор қилинган) ни таниш, носихга тобеъ ҳолда, мансухга
тобеъ ҳолда эмас (бу ўринда шариат ҳукмларининг жорий бўлиш жараёнида уларнинг баъзилари
баъзиларини алмаштириши назарда тутилади).
4. Ҳукмни ҳадислардан, одобдан, хавфлантириш ва тарғибдан (ажратиб) фахмлаш, токи
уларни бир-биридан ажратади, фарқлайди (бу ўринда оят ва ҳадисда келган маъноларнинг ҳукмий
даражасини билиш назарда тутилмоқда).
5. Суннат ва (унинг зидди бўлган) бидъатни фарқлаш, тушуниш, суннатга тобеъ ҳолда,
бидъатга тобеъ ҳолда эмас.
6. Жамоат ва (унинг зидди бўлган) фирқа борасида ақл юритиш, жамоатга тобеъ ҳолда,
фирқага тобеъ ҳолда эмас.
1
Термизий алломалар / С.Турсунов ва бошқ. – Тошкент: “Yangi nashr”, 2015, 112-113 бетлар.
156
TDPU ILMIY AXBOROTLARI FILOLOGIYA 2019/3(20)
7. Ҳужжат ва (унинг зидди бўлган) тойилувчи, рад қилинувчи нарсани дақиқ тушуниш,
(ҳужжатга тобе ҳолда, инкор қилинган нарсага тобе ҳолда эмас). Чунки қиёмат кунида нажот ҳужжат
билан бўлади.
Аллоҳ таоло деди: “Ҳужжатларингизни келтиринглар” (Бақара, 111).
Демадики: “Одамларингизни келтиринглар”. Шунинг учун таълим олувчи учун лозимки,
олимдан илмни фақатгина ҳужжат билан олсин. Ундан ҳужжатсиз қабул қилмасин.
Басар ва маърифат шаклдир (яъни, бири бирини келтириб чиқаради). Басарнинг зидди исёндир
(яъни, исён кўрликда қилинади). Басарнинг учта аломати бор:
1. Муроса-ю мадорани яхши кўради, чунки муроса-ю мадора унда (кишида) билинган ва
кўрилган (ёмон) нарсани зоҳир бўлишидан унинг учун тўсиқдир.
2. Кўнгил сўраш, ҳамдардлик билдиришни яхши кўради. Чунки кўнгил сўраш, ҳамдардлик
билдириш қалбни мулойим, таъсирчан қилади.
3. Яхши соғлик, (ортиқча нарсалардан, машғулотлардан) озод бўлиш, қутулиш, бу билан
жамоатга бўлган муҳаббати зиёда бўлади (яъни, жамоатга қўшилиш учун вақт ва имкон топади).
Уч нарса басийрнинг феълларидандир:
1. Бирор нарсада динининг амрини тарк этмаслик. Чунки у кишиларнинг айбига басийрдир
(яъни, уларнинг айби мана шундан –динининг амрини тарк этишдан келиб чиқишини яхши билади).
2. Динининг амрига хасис бўлади (яъни, уни қўлдан бермайди). Чунки у кўра оладики,
динининг амрини тарк қилиш унинг учун гўштини узиб олиш ва қонини оқизишдан шиддатлироқдир.
Шунинг учун динининг амрига мушфиқ бўлади.
3. Одамларнинг қўлидаги нарсага тамаъгир бўлмайди. Чунки у қалби ила ёдда тутадики, ким
одамлар қўлидаги нарсадан тамаъ қилса, қалби фосид бўлади.
Басийр бу (даража) га умматнинг ихтилофида ҳужжатли илмга ва басорга тобеъ бўлиш
билангина етади, токи (ўшандай вақтларда) олимлар билан аралашганда (шаръий масалалардаги)
носих ва мансух (яъни, нимага эргашиш ва нимани тарк қилиш лозимлиги) билинади.
1
Басар, маърифат ва яқийн ўхшашдир. Маърифатнинг зидди номаълумлик, ноаниқликдир.
Маърифатнинг тафсири тасдиқдир, форсчада “Рост шунохтан”;
Бу худдики Аллоҳ таоло Ўз Китобида айтганидек:
“Бас, Аллоҳ, албатта, содиқ бўлганларни ҳам билажак, ёлғончиларни ҳам билажак”
(Анкабут,3).
Бас, маърифат (билиш) қалбнинг тил билан иқрор бўлган ҳолдаги тасдиғидир (яъни,
ҳақиқатни уни тасдиқлаш даражасида кўра олган киши маърифат соҳибидейилишига ҳақли. Тасдиқ
эса таҳқиқ-ҳаққи рост билишнинг ортидан келади). Маърифати билинган, танилган Аллоҳ Ўзининг
(Ўзига берган) таърифлари билан танилган, токи ориф (танувчи) Аллоҳ тўғрисидаги ҳақиқатларни ва
(Аллоҳ) Ўзини у билан таърифлаган (таъриф)лари ҳақиқатини танийди. Аллоҳга басийр бўлган (яъни,
уни қалб-у фаросати билан кўрган) уни (Аллоҳнинг) Ўзи кўрсатиши орқали Уни кўради, токи басийрга,
Уни кўрувчига Ўзини унга кўрсатиладигандек (яъни, унинг тоқатига, аҳволига мослаб) кўрсатади.
Халойиқ учун бу (аслий кўриш) ни кўтаришга тоқат ва қобилият йўқ. Фахм ҳам худди шундай ва яқийн
ҳам (яъни, булар Аллоҳ таоло белгилаб қўйгандек бўлади. Чунончи, аслий фахм ва яқийнга инсонда
тоқат йўқ). Чунки бу иккиси фақатгина Аллоҳ таолонинг иши, феъли билангина бўлади (чунки булар
Аллоҳ таоло берадиган ҳидоятнинг ортидан келувчи нарсалардир. Бас, Аллоҳ уни Ўзи хоҳлагандек
тасарруф қилаверади).
2
Фиқҳ фақиҳдан бўлиб, уч нарса билан бўлади:
1.Мунозара ва музокара билан.
2.Мудораса (ўзаро дарс, ўрганиш) билан.
3.Ҳукмлар ҳужжатини фахмлаш билан. Бу бирон ҳақ ҳукм, масала, калима йўқки, илло унинг
учун ҳужждалил борлигини билишидир.
Бас, дин ишида фиқҳ ва басар шаклдир (яъни, бири бирини келтириб чиқаради). Фиқҳнинг
зидди эса таҳаййурдир. Таҳаййур ва шак эса ўхшашдир (яъни, бири бирини келтириб чиқаради).
1
Термизий алломалар / С.Турсунов ва бошқ. – Тошкент: “Yangi nashr”, 2015, 114-115 бетлар.
2
Термизий алломалар / С.Турсунов ва бошқ. – Тошкент: “Yangi nashr”, 2015, 116-бет.
157
TDPU ILMIY AXBOROTLARI FILOLOGIYA 2019/3(20)
Уч нарса фақиҳнинг аломатларидандир:
1. Халқдан умидини узган бўлмоғи, чунки фиқҳ уни қаноатли қилади ва одамлардан беҳожат
қилади.
2. Фиқҳ билан гапирадиганлар билан аралашишни яхши кўрмоғи, токи дин ишида ҳар куни
фиқҳи зиёда бўлади.
3. Яширин ва ошкора гапиришдан хавф қилмайди, чунки фиқҳ унга каломнинг тўғирланиши,
яхшиланиб бориши ва зийнатли бўлишида ёрдам беради.
Уч нарса фақиҳнинг феълларидандир:
1. Ҳалол ва ҳаром (масалалари)да диннинг амри (доираси)да гапириш (яъни, ҳавойи
нафсидан ёки ботил ҳужжатлар билан гапирмайди), токи (ана ўшанда) одамларга ҳақ ва ботилнинг
баёни очиқ-ойдин бўлади.
2. Амри маъруф ва наҳий мункар қилиш, Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи учун:
“(Эй уммати Муҳаммад), сиз одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз.
Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз...” (Оли Имрон, 110).
Одамлар орасида фатволар ва ҳукмлар борасида гапиради. Фақиҳ фақатгина дин ишида фақиҳ
ва басийр бўлганлар билан эслаш, мунозара қилиш билангина фиқҳга етишади (яъни, ўзича,
ўзбошимчалик билан эмас, балки устозлар ва ҳаммаслак дарсдошлари билан бунга етишади).
1
Вақф – воқифдан бўлиб (“вақф” сўзи луғатда қуйидаги маъноларни билдиради:
1) туриш; 2) бекат; 3) танаффус. Шунингдек, “тутиб туриш” маъноси ҳам борлиги айтилади –
Шайх Муҳаммад Содиқ. Бу ўринларда руҳий маънодаги вақф – тўхташ ҳақида сўз кетган. Шунинг учун
вақф сўзидан келиб чиққан “воқиф” сўзи “огоҳ, хабардор, билувчи” маъносини ҳам билдириб, ўзбек
тилида ҳам ишлатилади. Шунинг учун бу сўзларнинг асли қолдирилди, у тўққиз нарса билан бўлади:
1. Хавфли оқибатни ёдда тутиш билан.
2. Ақл (билан қилинган иш) нинг хотимасини ёдда тутиш билан (яъни, ўзидан олдингининг
зиддини... яъни, яхши ва ёмон ишлар оқибатини).
3. (Ҳавойи) орзу-умидлар хотимасининг хавфини ва ажал хотимасининг хавфини ёдда тутиш
билан.
4. (Дунё-ю охиратдаги яхши амал учун) мукофотни ёдда тутиш билан.
5. (Дунё-ю охиратдаги ёмон ишлар учун) азобни ёдда тутиш билан.
6. Аллоҳни ёдда тутиш билан.
7. (Яхши ва ёмон ишларини ёзиб бориш учун ўзига бириктирилган) ҳафаза (ҳифз, яъни
муҳофаза қилиб турувчи) фаришталарини ёдда тутиш билан.
8. Ўлим фариштасининг тўсатдан келиши хавфини ёдда тутиш билан (яъни, у ҳеч қачон айтиб
келмайди, балки тўсатдан келади).
9. Вақфнинг манфаатларини ёдда тутиш билан.
Воқифнинг уч аломати бор:
1. Агар бир амалга киришишни ирода қилса, бас, вақф қилади ва унинг оқибати ҳақида
тафаккур қилади. Агар у рушд ёки тўғрилик, соғлом ақлга мос бўлса, уни қилишга ўтади. Агар
адашиш, гуноҳ, йўлдан урадиган, (ҳавойи нафсни) қизиқтирадиган ва хато бўлса тўхтайди.
2. Вақф қилади, токи ушбу иш борасида тафаккур қилади (яъни, тўхтамай туриб, тафаккур
қилиб бўлмайди). Бу қандай иш? Савобидан умид қилинадиган амалми бу ёки иқобидан хавф
қилинадиганми?
3. Вақф қилади, токи бу ишнинг (шаръий) ҳужжати ҳақида тафаккур қилади. Ўзини унинг
ҳужжатини талаб қилиш билан машғул қилади. Чунки Аллоҳ таоло қачонки уни (қиёмат кунида) Ўз
олдида (савол-жавоб учун) қоим қилганида дейдики: “Нега (нимага асосланиб) бу ишни қилдинг?”.
Ва у жавоб бериши лозим бўлади.
Тўрт иш воқифнинг ишларидандир:
1. Сабр. Чунки воқиф учун сабр лозимдир, токи ўша ишнинг ҳужжатини фахмлайди ва уни
қоим қилади.
1
Термизий алломалар / С.Турсунов ва бошқ. – Тошкент: “Yangi nashr”, 2015, 119-бет.
158
TDPU ILMIY AXBOROTLARI FILOLOGIYA 2019/3(20)
2. Жидду-жаҳд. Чунки воқиф фақат жидду-жаҳд билангина ишнинг ҳужжатини қоим қилишга
қодир бўлади.
3. Ўзи ва Аллоҳ азза ва жалла ўртасида қалби билан тазарруъ қилишни лозим тутиш, токи
(Аллоҳ таоло) ўша ишнинг ҳужжатини унга билдиради ва Роббиси уни фахмлшда ёрдам беради.
Ирода. Вақф воқиф учун комил бўлмайди, илло иродани сақлаш, тутиш билан (яъни, киши
ўзини ўзи тўхтатиб қолиши ёки тўхтатиши учун, албатта, ирода лозимдир. Бўлмаса, албатта, ҳавойи
нафсга тобе бўлган бўлади. Зеро, имом Термизий ва Байҳақийлар ривоят қилишган ҳадиси шарифда:
“Шошилмасдан Аллоҳдандир, шошқалоқлик шайтондан” дейилади).
1
Ҳилмнинг уч аъломати бор:
1.Тортишувни ёмон кўради. Чунки тортишувда хайр йўқ (ҳилм-ку умуман қолмайди!).
2.Мусулмонларнинг шаън, обрў-эътиборида тўхтайди (яъни, бу масалага тегмайди). Чунки у,
батаҳқиқ, ҳилмга етгандир.
3. Мусулмонларга таъна қилувчиларга ғазаб қилади. Чунки бидъатчи ёки фисқи билан машҳур
фосиқ бўлмаганидан кейин мусулмонларни таъна қилиш улкан гуноҳдир (яъни, ҳилм-ғазабнинг
умуман йўқлиги эмас, балки унинг кераксиз ўринни четлаб ўтиб, керакли ўринда ишлатилишидир).
Уч иш ҳалимнинг ишларидандир:
1. (Зоҳиран ва ботинан) чиройли, яхши бўлиши (чунки ҳилмнинг ўзи гўзал).
2. Каломи меҳр-шафқат ва мулойимлик билан бўлиши. Чунки у ҳилм эгасидир.
3. Биродарларининг юзларига табассум қилувчи бўлиш.
Ҳалийм токи Аллоҳдан ҳаё қилмагунча ҳилмга ета олмайди. Бас, агар Аллоҳдан ҳаё қилса
ўзининг ҳаққини пеш қилиб, ҳеч кимга ғаразгўйлик қилмайди. Ҳилм қандай ҳам яхши нарса. Аллоҳ
уни ҳилм билан воқиф қилган (тўхтатган) кишига Тубо бўлсин!
2
Илҳомнинг ўхшаши яхшиликка далолатдир. Яхшиликка далолатнинг зидди ёмонликка
далолатдир. Ёмонликка далолат ва васваса ўхшашдир (яъни, бири бирини келтириб чиқаради).
Илҳомнинг зидди васвасадир. Ҳар бир мўмин учун илҳомни васвасадан ажратиб олиш лозимдир.
Агар у (васваса) ни билмоқчи бўлсанг, амалга киришишингдан олдин назар қил. Кўрасанки,
қалбингда тезлаш ва амалга киришишингдан олдин тафаккур қилиб кўрганингда, бу иш оқибатидан
бўлган хавфинг кетган ва сени (ҳалитдан, у ишни қилмасдан) ўша (амал) нинг ҳаловати эгаллаган. Бас,
билки, бу васвас (васваса қилувчи – шайтони лаъин)дандир. Бу амалнинг далолати ҳам ундан
бўлади. Агар амалга киришсанг, унинг оқибатини ёдда тутувчи ва уқубатидан хавфда бўлсанг ҳамда
хавфинг зиёдалашишда бўлса ва умидинг Аллоҳ сени бу билан хавф – хатарга йўлламасдан
Аллоҳнинг сен учун қилиб қўядиган тўғрилик, ҳимоясида бўлса, бас, билгинки, мана шу (тарзда) ёдда
тутиш илҳомдир ва мана шу нарса (яъни, илҳом) сени далолат қилди (яъни, ишларни манмансираб,
ўзига ишониб эмас, балки хокисорлик билан, Аллоҳга суяниб қилиш лозим). Энди хурсанд бўл ва
Аллоҳнинг саховатин, яхшилигини ёдда тутувчи бўл. Аллоҳ уни илҳом билан воқиф қилган (тўхтатган)
кишига тубо бўлсин!
3
Термизий алломаларидан Ҳаким Термизий ижодий фаолияти унинг ўз давридан буён ҳозирги
кунгача мусулмон дунёсиннг диққат марказида туради. Алломанинг асарлари ва уларда илгари
сурилган ғоялар ўз долзарблиги нуқтаи назаридан шу кеча-кундузда ҳам қувватини сақлаб,
умрбоқийлигини намойиш қилмоқда. Аллома яратган асарлар қанчадан-қанча авлодга ғоявий озуқа
бўлиб, уларни тарбиялашда беқиёс манба сифатида эътиборга моликлигини сақлаб келмоқда. Ҳаким
Термизий қаламига мансуб илмий-диний мерос бир нечта аждодлардан авлодларга ўтиб, уларни
китобларнинг онаси – Қуръони карим саҳифаларидаги сеҳрли сура ва оятлар, Пайғамбар
ҳадисларининг мўъжизавий мағзини англашда ҳамда халқона ҳикматлар сирини билишда чинакам
дастур вазифасини бажармоқда. Шу орқали ёш авлодни дунёга, оламга, жаҳонга, умуман атрофга
тўғри ва оқилона муносабатда бўлишга чорлаб, уларнинг қалбига эзгулик шуълаларини
сингдирмоқда.
1
Термизий алломалар / С.Турсунов ва бошқ. – Тошкент: “Yangi nashr”, 2015, 119-121 бетлар.
2
Термизий алломалар / С.Турсунов ва бошқ. – Тошкент: “Yangi nashr”, 2015, 123-124 бетлар.
3
Термизий алломалар / С.Турсунов ва бошқ. – Тошкент: “Yangi nashr”, 2015, 125-бет.
159
TDPU ILMIY AXBOROTLARI 2019/3(20)
Do'stlaringiz bilan baham: |