15.1. У зумчиликнинг ахамияти, ихтисослашиши ва истиқболи
Узумчилик мамлакатимиз кишлок хўжалигида экспортбоп
махсулот етиштирадиган энг сердаромад тармоклардан биридир.
Узумнинг ҳўл мевасида 15-30 %, қуритилган майизи таркибида эса -
40-50 % шакар моддаси бўлиб, у тез (2-3 йилда) хосилга кириб, узок.
(100 йилгача) яшаб, халқ хўжалигини органик кислоталар, пектин,
ошловчи ва бўёқ моддалар, усимлик елими, ферментлар, А, Б, С ви-
таминлари ва минерал тузлар билан таъминлайдиган алохида
ўсимликлар каторига киради.
Бу соха шампан винолари, коняклар, мураббо ва майизлари би
лан республикамиз экспорт салохиятини кучайтира олади ва давлат
хазинасини хорижий давлатлар валютаси билан таъминлай оладиган
ноёб тармокдир. Узум узок сақланиш ва узокка ташишга чидамли
хусусиятларга эга бўлган ўсимликдир.
"Узбекистонда узумчилик махсулотлари «Ўзмевасабзавотузум-
саноатхолдинг» мажмуаси таркибидаги ихтисослашган корхона
ларда, шу жумладан унинг 43-45 % - ширкат хўжаликларда, 53,0 % -
дехкон хўжаликларида ва 2,0-2,5 фоизи фермер хўжаликларида
етиштирилмокда.
Хўжаликка
фойдали
белгилари
бўйича
узум
ва
узум
махсулотлари етиштириш таркиби 27 та хўраки ва 25 та винобоп
навлардан таш кил топган. Хозирги вактда 20 фоиз майдонга хўраки
узум, 65 % майдонга майизбоп ва 15 % майдонга винобоп навлар
экилмоқда.
И хтисослаштирилган
узумчилик
хўжаликларини
ташкил
этишда. уларни куйидаги ишлаб чикариш типларида шакллантириш
максадга мувофиқдир:
- йирик шаҳар, саноат марказлари ва туманлар атрофида эрта
пишар хураки узумларни етиштирадиган ширкат ва ижарачилар
хўжаликлари (80 % гача хўраки узум етиштиради);
- тоголди
ва
тогли
ҳудудларда
майизбоп
узумчилик
хўжаликларини ривожлантириш (85-90 % гача товар майиз етишти
ради);
- суғориладиган худудларда узумни кайта ишлайдиган вино
боп навларини етказувчи хўжаликларни ривожлантириш (60 %
винобоп, 30 % хўраки, 10 % майиз етиштирадиган);
- махсулотлари аралаштирилган истеъмолга мўлжалланган
хўжаликлар (20 % хўраки, 65 % майизбоп ва 15 % винобоп);
- узумчилик-богдорчилик типидаги хўжаликлари;
- боғ-узумчилик типидаги корхоналар.
Токзорлар учун ер майдонларини агроном, ер тузувчи, тупроқ-
шунос, эколог, иқтисодчи ва бошка мутахассислардан иборат ҳайъат
танлаши лозим. Токзорлар даҳалар узунлиги 600-1000 м, эни 200-
300 м бўлган хрлда 15-25 га килиб ажратиладн. Одатда хар бир даҳа
бир хил узум нави билан банд бўлгани максадга мувофиқ. Улар био
логик ва технологик жихатдан бир -би рига яқин бўлиши шарт.
Узум етиштириш истиқболини белгилашда қуйидагиларга
эътибор берилиши керак:
- узумчилик тармогини хажми, махсулот етиштириш таркиби
(хўраки, майизбоп ва винобоп) ва навлар тузилиши;
- етиштириладиган узум навига талаб ва уни қондириш манба
лари;
- узум кўчатлари ва янги навлар учун ер майдонларини танлаш;
- токзорларда ўтказиладиган агротехник тадбирлар тизими;
- токзорларнинг хоснлдорлиги ва ялпи хосили;
- ижара муносабатлари асосида мехнатни ташкил этиш (ишчи
кучига бўлган талаб ва мехнат мувозанати);
- ички
ва таш ки шартномалар тизимини шакллантириш
(буюртмалар папкасини яратиш);
- мехнатга ҳақ тўлаш тизимини яратиш;
- техникага, асбоб-ускуналарга, айланма воситаларга ва хусу
сан ўгит, заҳарли химикатлар ҳамда бошқа хизматларга бўлган та
лаб;
- капитал қурилмаларга бўлган талабни режалаштириш;
- узумларни
сақлайдиган
омборлар,
кайта
ишлайдиган
корхоналар ва махсулотлар экспортини режалаштириш;
- асосий
иктисодий
кўрсаткичларни
режалаштириш:
махсулотлар таннархи, мехнат унумдорлиги, ялпи даромад ва ишлаб
чикариш самарадорлиги.
У зумчиликда токзорлар қатъий режа асосида ташкил этилиши
лозим ва унда асосий агротехник жараёнларни ўз вақтида ўтказишга
катта эътибор бериш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |