14.1. Картош ка ишлаб чикаришнинг
ахамияти ва вазифаларн
К артош ка ахоли истеъмол киладиган энг муҳим озиқ-овқат
маҳсулотларидан бири бўлиши билан бир қаторда, техник-спирт
ишлаб чикарувчи саноат корхоналари учун кимматли хом-аш ё ва
чорва моллари учун энг керакли ем-хашак аҳамиятига эга булган
универсал экиндир.
Унинг таркибида витаминлар (С, В, Be, РР, К ва бошкалар), ми
нерал моддалар (кальций, йод, темир, олтингугурт,
фосфор ва ка-
лийлар), оқсиллар ва хусусан алмашинмайдиган аминокислоталар
(лизин, лейцин, валин, тирозин ва хоказолар) кўп бўлганлиги учун
ёш болалар танасининг суяк ва мускулларини мустаҳкам ва тез
ўсишига олиб келади.
Картош кадан 500 дан зиёд турдаги мазали таомлар тайёрланади.
К артош ка хосилдорлиги хар бир гектаридан 300 ц.ни таш кил эт-
ганда, ундан 11400 ц. гача озиқа бирлиги олиш мумкин, ёки 10365
ц.га тенг сут ишлаб чикариш учун озиқа мавжуд демакдир. Крах-
маллиги 17,6 % ни
таш кил этганда, 1 тонна картошкадан 170 кг
крахмал ёки 112 литр спирт ва бундан ташқари 900-1100 кг чорва
молларига хусусан чўчқаларга бериладиган чикинди - мезги олина
ди. Картош кадан олинадиган спиртдан тиббиётда фойдаланилса,
крахмали республикада янги ривожланаётган қогоз, тўқимачилик ва
озик-овкат саноатлари учун энг ноёб хомашёдир.
Картош канинг иктисодий ва агротехник ахамияти шундаки, ун
дан кейин экиладиган экинлар учун дала тупроғи юмшоқ ва бегона
ўтлардан тозаланган бўлади.
Республикада картошка ишлаб чикариш «Ўзмевасабзавотузум-
саноатхолдинг» мажмуасига қарашли бўлган ширкат,
фермер ва
дехкон хўжаликлари томонидан амалга оширилмоқда. Хозирги
вақтда картош ка ишлаб чикариш таркибий жихатдан 94 фоизга
яқини якка дехкон хўжаликларида, 4 фоизи ширкат ва 2 фоизи фер
мер хўжаликлари томонидан етиштирилмокда.
Узбекистонда картошка 50-52 минг га. ер майдонида, 700-750
минг тонна ҳаж мида ва ҳар 1 га. экин майдонидан 12,5-13,0 тонна
хосил олиниб, хар бир ахоли жон бошига меъёрдаги 63,9 кг ўрнига
29-30 кг етиштирилмокда.
208
М амлакатимизда картошка ишлаб
чикаришга ихтисослашган
йирик кишлок. хўжалиги корхоналари жуда кам. Умуман, республи
када иклим ва табиий-иктисодий шарт-шароитлари туфайли кар
тошка ишлаб чикармайдиган худудлар хам мавжуддир.
Картошка тупрок. таркиби ва минерал ўғитларга жуда талабчан
бўлган кишлок. хўжалиги экинидир. Ш унинг учун уни ишлаб
чикариш илмий жихатдан асосланган агротехникани, яъни алмаш
лаб экишни, нав танлаш ва ўгитлашни, экишни ўз вақтида
ўтказишни, ўсиш даврида тупрок. намлигини бир текис сақланишини
хамда тупрок таркибини сув ювиб кетишидан химоя қилишни талаб
килади.
М амлакатимизда картошка ишлаб чикаришни янада ривожлан
тириш учун куйидаги муаммоларни ечиш лозим:
- картош канинг биологик хусусиятларини ва
ахолининг унга
бўлган талабини хисобга олгани холда экин майдонини кенгайти
риш ва хосилдорликни хар гектарига камида 150 центнердан оши
риш;
- картошка ишлаб чикаришни арзонлаштириш, самарадорли
гини ошириш ва хаж мини меъёрий талаблар даражасига етказиш
учун ширкат ва фермер хўжаликларида картошкачиликни кенг
миқёсда ривожлантириш;
- республикада картошка уруғчилик тизимини такомиллашти
риш, серхосил ва истикболли навларни яратиш ва иккиҳосил олиш
технологиясини кенг жорий этиш.
Картошка иш лаб чикариш хажмини талаб даражасигача етка
зиш максадида куйидаги тадбирий чораларни амалга ошириш
максадга мувофиқдир:
- республикадаги мавжуд худудлар табиий-иктисодий шарои
тига мос келадиган ва илмий жихатдан
асосланган картошка ишлаб
чикаришнинг худудий тизимини яратиш;
- фермер ва ш иркат хўжаликларида ишлаб чикариладиган кар
тошканинг хажмини кўпайтириш максадида, алмашлаб экиш тизи
мида картошка экиш учун талаб даражасидаги ер майдонларини аж
ратиш, табиий-иктисодий шароитларига мос келадиган навларни
яратиш учун уругчилик ишларини кенгайтириш ва рагбатлантириш;
- давлат томонидан картошка уругининг улгуржи бозорини
шакллантириш
ва кенгайтириш;
- картошка ишлаб чикарувчи хўжаликларга сервис хизмати
кўрсатиш шахобчаларини кўпайтириш ва такомиллаштириш;
- картош качиликка илгор ва тежамкор технологияларни хамда
минитехника воситаларини жорий этишни тезлаштириш;
- бозор иктисодиёти талабларидан келиб чиккан хрлда, соҳага
мехнатни таш кил этиш ва ҳақ тўлашнинг илғор
услубларини кенг
жорий этиш;
- вилоят ва туманлардаги тайёрлов ташкилотлари корхоналари
билан картош ка ишлаб чикарувчи хўжаликлар ўртасидаги шартнома
ва ҳисоб-китоб ишларини такомиллаштириш, тайёрлов корхоналари
томонидан картошкани накд пулга олдиндан тузилган келишувга
мувофиқ сотиб олиш ва ички бозорни тўлдириш
ишларини амалга
ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: