Узбекистан Республнкаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Самарканд кишлак хужалик ииститути



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/257
Sana22.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#112261
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   257
Bog'liq
Qishloq xojaligi korxonalari ishlab chiqarishini tashkil etish

Тест рейтинг саволлари:
1. Ем-хаш ак базаси деб нимага айтилади?
2. Озиклантириш меъёри ва рационини таърифланг.
3. О зика турларининг таркибини айтинг.
4. О зика бирлиги деб нимага айтилади?
5. Озиклантириш типи деб нимага айтилади?
6. Ем-хаш акка бўлган талаб режаси канака усулларда тузилади?
7. Ем-хаш ак базасига қўйиладиган таш килий-иктисодий талаб­
лар.
8. Ем-хаш ак мувозанати нима ва у кандай тузилади?
9. Ем-хаш акка иктисодий баҳо кандай кўрсаткичлар оркали 
берилади?
10. Ем-хаш акка зоотехникавий бахо беринг.


III-БЎЛИМ. ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҚЛАРИНИ 
ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ
17Л. Чорвачиликни жадал ривожлантириш
Узбекистон 
қишлоқ хўжалигида чорвачилик асосий тар- 
моклардан бири бўлиб, унинг ялпи ички маҳсулотдаги салмоғи 50 
фоиздан ортиқни таш кил этади. Бозор иктисодиёти даврида чорва­
чиликни жадал ривожлантиришни имкониятлари, авваламбор чор­
вачиликни хусусийлаштириш ва ихтисослашган ўрта ва кичик фер- 
маларни кучайтириш, ширкат, фермер ва ахолининг шахсий 
хўжаликларида илғор тажриба, янги технологиялар _ва фан 
ютуқларидан окилона фойдаланишга қаратилиши лозим. Бунда 
хўжалик юритиш нинг янги усуллари ва самарали ишлаб чикариш 
тизимларини ишга солиш бозор иктисодиёти учун айни муддаодир.
Чорвачиликни ривожлантиришда ширкат ва хусусий дехкон 
хўжаликларининг фермаларини кайта шакллантириш ва барқарор 
тараккий этгириш билан нодавлат чорвачиликни жадаллаштириш ва 
ихтисослаштириш асосий омиллардан хисобланади.
Чорвачиликнинг 
истикболдаги 
ривожланиши 
хукуматнинг 
кишлок. хўжалигини ривожлантиришга каратилган стратегияси -
«1998 - 2000 йилларда кишлок хўжалигида иктисодий ислохотларни 
чуқурлаштириш Дастури»ни амалга ошириш чора-тадбирлари 
тўгрисида»ги қарорида ўз аксини топган. Бу дастур фермер 
хўжаликларини таш кил этиш, чорвачиликни хусусийлаштириш, 
мулкчилик шаклларини ва тадбиркорликни ривожлантириш хамда 
кишлок. хўжалик махсулотларини ишлаб чикариш жараёнида 
рақобатчилик мухитини яратишга ва ракобатни кучайтиришга 
каратилган.
Хозирги кунда чорвачиликни жадал ривожлантириш асосида, 
унинг самарадорлигини оширишнинг барча ташкилий, иктисодий ва 
конуний хужжатлари, меъёрий асослари яратилган. Бу соха, асосан
5,6 минг чорвачилик фермер хўжаликларида ва 3,7 млн. шахсий то­
морка хўжаликларида ривожлантирилиб мавжуд қорамолларнинг 
66,1 фоизи, шу жумладан сигирларнинг 90,0 фоизи бундан ташқари, 
қўй ва эчкиларнинг 76,4 фоизи ва паррандаларнинг 58,7 фоизи 
дехкон хўжаликлари ихтиёрида бўлиб, чорвачиликни хусусий мулк-
231


ка айлантирилиш ига иктисодий асос яратилмоқда. Таъкидлаш ке- 
ракки мамлакатимизда ишлаб чикариладиган гўштнинг 91,1 фоизи, 
сутнинг 93.6 фоизи ва тухумнинг 63 фоизи умуман олганда, кишлок 
хужалик махсулотларининг 60-63 фоизи хусусий томорка хўжалик- 
ларида етиштирилмокда.
Фан ва амалиёт ходимларининг фикрича чорвачиликнинг ри­
вожланиш даражаси ва хусусан моллар маҳсулдорлиги 60-65 % ем- 
хашак таъминотига ва 20-25 % наслчилик ишларига боглиқдир. Ш у­
нинг учун хам чорва молларининг озика базаси ва зотини яхш ила- 
масдан, чорвачиликдаги технологияни такомиллаштириб янгила- 
масдан, юкори унумли маш ина ва жиҳозларни, мехнатини таш кил 
этиш ва моддий манфаатдорликни илгор усулларини ишлаб 
чикаришга жорий этмасдан тармоқни жадал ривожлантириш мум­
кин эмас. Хамма нарса моддий ва мехнат ресурсларининг кандай да­
ражада мавжудлигига, муайян ривожланиш йўналишларига, улар 
ўртасидаги мувозанатга мос келишига боғлиқ. Чорва молларининг 
зотини ва наслдорлик хусусиятларини яхшиламасдан фақат сонини 
ошириб бориш чорвачиликни экстенсив юритишнинг айнан ўзидир.
Чорвачиликни ривожлантириш нинг ўзига хос хусусиятлари 
шундаки, унда ишлаб чикариладиган махсулот бевосита хайвонлар 
организмидан олинади. Ш унинг учун чорвачилик махсулотларини 
етиштириш, чорва молларининг биологик хусусиятларидан кандай 
фойдаланиш га боглик. Бу биологик хусусиятлар қуйидагилардан 
иборат:
- турли 
чорва 
молларининг 
наслини ўсиш 
тезлиги 
ва 
етилувчанлик даражаси хар хил бўлади. Масалан, бузоқ вазнининг 
ўсиш тезлиги, у бир ёш га етгунча 8,5-9,0 марта, қўзиники 15-20 
марта, чўчқа болалариники 125-150 мартани таш кил этади;
- чорва молларининг истеъмол қилган озиқаларининг ҳазмла- 
ниш ва маҳсулотга айланиш дараж аси турлича бўлади. М асалан, 
чўчқаларда истеъмол килинган хар 100 кг озика бирлигининг 35 
фоизи уларнинг танасида гўш т ва ёғга айланса, қорамолларда эса 
факатгина 14 фоизи ҳазм бўлиб маҳсулотга айланади, пировард на­
тижада, корамолчиликда 1 кг гўш т ишлаб чикариш учун чўчқачи- 
ликка нисбатан 2 марта кўп озиқа бирлиги сарфланади;
- чорва моллари биринчи қочириш ёши ва бўгозлик даврининг 
узун, қисқалиги билан ҳам фарқланадилар. Масалан, чўчқалар би­
ринчи марта 8-9 ойлигида, корамол ва қўйлар 18 ойлигида 
қочирилади, демак чўчқалар бошка чорва молларига нисбатан 2


марта тез етилувчан.
Чўчқачиликда бўғозлик даври 114-116 кун бўлганлиги учун 
улардан бир йилда 2,0-2,5 марта наел олиш ёки улардан 20-25 бош 
чўчқа боласи олиб, уларни жадал ўстириш натижасида 18-20 ц чўчқа 
гўшти ишлаб чикариш имкониятлари мавжуд бўлган бир вактда, си- 
гирлардан 9 ой бўғозлик даврида 1 та бузоқ олиш ва 2 ц гўшт етиш­
тириш (чўчқачиликка нисбатан 9-10 марта кам), қўйлардан 5 ой 
бўгозлик даврида 1 та қўзи олиб, 0,5 ц гача (чўчқачиликка нисбатан 
40 марта кам) тирик оғирликни ўстириш мумкин.
- чорва моллари, гўшт сўйим чиқимининг юкори ва пастлик да­
ражаси билан ҳам бир-бирларидан тафовутланадилар. Масалан, 
чўчқачиликда уларнинг зоти ва семизлик даражасига қараб гўшт- 
нинг тоза чикими 62 фоиздан 81 фоизгачани ташкил этса, қорамол- 
чиликда 50-60 фоиз ва қўйчиликда 44-54 фоизни ташкил этади хо- 
лос;
- чорва молларидан самарали фойдаланиш даври хам турлича 
бўлади. Масалан, корамоллардан фойдаланиш муддати 8-10 йил, 
қўйлар 7-8 йил, чўчқалардан 4 йил, шу муддатларга караб уларни 
яроқсизликка 
чиқариб 
гўштга 
топшириш 
режалаштирилади: 
корамоллар 10-12 % яроқсизликка чиқарилади, қўйлар 14-15 %, 
чўчқалар 25 % яроқсизликка чиқарилиши мўлжалланиб бизнес ре­
жага киритилади.
Чорвачилик тармоқларининг юқорида қайд этилган хусусият- 
ларидан чорва молларини жадал ривожлантириш муаммоларини ҳал 
этишда фойдаланиш лозим.
Чорвачиликни янада ривожлантириш ва унинг иктисодий сама­
радорлигини 
ўстиришда 
давлат томонидан 
ишлаб 
чикилган 
«Қишлоқ хўжалигида иктисодий ислохотларни чуқурлаштириш дас- 
тури» гоят катга ахамиятга эгадир.
Давлат дастурида чорвачиликни жадал ва барқарор ривожлан­
тириш учун куйидаги тадбирий чораларни амалга ошириш аник ва- 
зифа килиб қўйилган:
- чорвачилик фермаларини хусусийлаштириш;
- ихтисослашмаган хўжаликлардаги чорвачилик фермалари, 
улардаги моллар бош сонидан катъий назар 250 бошдан кам 
корамоли бўлган фермалар шахсий мулк сифатида сотилиши;
- мол бош сони 250 бошдан кўп бўлган корамолчилик ферма­
лари фермер хўжаликларига айлантирилиши;


- давлат наслчилик заводлари, наслчилик хўжаликлари ва 
фермалари, балик. етиштириш учун мўлжалланган ховузлар ва та­
биий сув ҳавзалари хусусийлаштирилмаслиги;
- ихтисослаштирилган 
наслчилик 
хўжаликларини 
ташкил 
этиш;
- зооветеринария пунктлари очилиши, уларни барча керакли 
лаборатория ускуналари ва асбоб анжомлар билан тўлиқ таъминлаш;
- хусусийлаштирилган 
чорвачилик фермалари ва фермер 
хўжаликларига сугориладиган ер майдонларини беркитиш;
- хар йили озикабоп экинлар 
1 4 0
минг гектарга, такрорий экин 
майдонларини 200 минг гектар хисобида белгилаш;
- “Ўзгўштсутсаноат” давлат ҳиссадорлик ую шмасида қорамол- 
лар ва чўчқаларни бўрдоқилаш;
- қоракўлчиликда соҳани мустакил фермер хўжаликлари шак­
лига ўтказиш ;
- пиллачилик сохасини бошкариш тизимини такомиллашти­
риш, грен заводлари, пилла етиштирувчилар ва ипак йигирувчи кор­
хоналар бирлаштирилиб, махсулотни калава сифатида тўқимачилик 
фабрикаларига сотиш ва экспорт килиш;
- балик. етиштирувчи фермер хўжаликларини ташкил этиш;
- чорвачилик махсулотларини жойларда харид килиб олиш.
Чорвачиликни 
юритиш нинг 
янги 
тизимини 
истиқболга
мўлжалланган тадбирий чораларини амалга ошириш, тармоқда мулк 
шаклини бозор иктисодиёти талабларига мослаштириш га ва чорва- 
чиликнинг олдига қўйилган вазифаларни тўлиқ ҳал этишга ёрдам 
беради.

Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish