Микроорганизмларнинг физиологияси.
Микроорганизмларнинг
физиологияси
деб,
уларнинг
ҳаётий
функциялари-нафас олиши, озиқланиши, ўсиши, ташқи муҳит билан ўзаро
таъсир этиш процессларига айтилади.
Микроорганизмларни физиологиясини ўрганиб,
улардан саноатда
фойдаланиш ёки зарарли микроорганизмларга қарши курашиш йўлларини
аниқлаш мумкин.
Одатда микроорганизмларнинг нафас олиш ва озиқланиши бир вақтда,
бир йўла бажарилади.
Микроорганизмларнинг озиқланиши қобиғининг ярим ўтказувчан
хусусиятига боғлиқ бўлиб, у ички босим асосида рўй беради.
Бунда микроорганизм протоплазмасига нисбатан суюқроқ концентратли
муҳитга
тушганда, муҳим эритмаси микроорганизм қобиғидан аста-секин
шимилиб ҳужайра ичига ўтади. Сўнгра ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўлган
моддалар-ферментлар, токсин, эса ҳужайрадан муҳитга ўтади.
Агар муҳит концентрацияси протоплазмага нисбатан қуюқ бўлса
микроорганизмларда озиқланиш процессии тўхтайди, натижада организм ҳалок
бўлади ёки спора ҳолатига ўтади. Микроорганизмларнинг бу хоссасидан
маҳсулотларни қуритиш, туз ва қанд ёрдамида консервалашда фойдаланилади.
Микроорганизмлар ҳам йирик жониворлар
сингари энергияни нафас
олиш процессии орқали оладилар. Ҳужайра нафас олиши натижасида мураккаб
моддалар оксидланиб, оддий моддаларга парчаланади ва маълум миқдорда
иссиқ энергияси ҳосил қилади.
Ҳосил бўладиган энергия микроорганизмларнинг нафас
олиш тартибига
кўра икки хил бўлади.
1)
Кислород иштирокида (аэроб) нафас олади-бу усулда
кўпроқ энергия ҳосил бўлади ва микроорганизмлар муҳит
сиртида ривожланади.
2)
Кислородсиз (аноэроб)
нафас олишда моддаларнинг
оксидланиши тўла ўтмайди ва бижғиш натижасида ҳосил
бўлган энергия ҳам жуда кам бўлади. Органик моддалар
оксидланиши натижасида ҳосил бўлган энергияни фақат
тўртдан бир қисми микроорганизмларни ҳаёт
фаолияти
учун фойдаланиб қолган қисми эса ташқи муҳитга
ажралиб чиқади. Бу иссиқлик энергияси айрим вақтиларда
муҳим ҳароратни 60
0
-80
0
С градусга кўтарилиб юборади.
Масалан: нам уюлган пичан, чарм, пахта, дон, ун ва ёрма
маҳсулотлари ўз-ўзидан ёниб кетиши шу жараён учун
далил бўлиши мумкин.
Микроорганизмларни нафас олиши муҳитни намлигига ва ҳароратига
боғлиқ бўлади. Муҳит қанчалик нам бўлса нафас олиш шунча тезлашади
Микроорганизмлар бу фаолияти маълум таркибида ва шароитда олиб
борилиб, озиқ-овқат саноатида (спирт, пиво, нон, чой, тамаки саноатида) асосий
технологик босқич сифатида қўлланилади.
Аммо, бу жараёнларга эътиборсизлик билан қаралса озиқ-овқат
маҳсулотларини тайёрлашда, айниқса сақлаш вақтида уларни айниб қолишлари
туфайли катта зарар кўриши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: