Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/122
Sana22.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#111062
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   122
Bog'liq
4 УМК Архитектура ашёшунослиги a18c795be21c527da99bfb21aa325f46

Органосиликат бўёқлар ва оксидларни кремнеорганик (КО) полимерлар 
билан обдон аралаштириб олинади. Бундай бўёқлар темир, бетон, шиша, ғишт, 
сопол ва цементли сувоқ юзалари билан яхши ёпишади.
Янги тайёрланган бўёқни 24 соатдан 40 соатгача муддатда ишлатиш 
керак. Қуриши 30 дақиқа. Бўёқни ювиш ёки нам ҳолатда артиб тозалаш 
мумкин. 
Кремнеорганик (КО) полимер эмальи — КО локни, кимёвий реакцияни 
секинлаштирувчи, ҳар хил рангли ингибитор пигментлар билан обдон 
аралаштириб олинади. Унинг қуюқ-суюқлиги ВЗ-4 ас модулининг тешигидан 
(диаметри 4 мм) ўтказганда 40-60 сония вақт кетади, яъни сувга нисбатан 4-5 
марта қуюқ дегани. Ранги кўк, 15 дақиқада қурийди, 24 соат давомида сув 
шимувчанлиги 0,4% дан ошмайди. Эмаль билан темир юзани бўяганда уни 
ёпувчанлиги 170 г/м
2

 
4.3. Лок ва бўёқларга ранг берувчи концентратлар 
Ҳар хил ранг берувчи концентратлар иншоотларни пардозлаш ишларида 
лок-бўёқ саноатида алоҳида аҳамиятга эга. Бундай концентратлар ишлаб 
чиқарувчи чет эл корхоналари ва фирмалари жуда кўп. Шулардан 
«ПУФАМИХ» фирмасининг 28 хил ранг берувчи концентратлари кенг 
ишлатилмоқда. Бундай концентратлар пигмент қўшилган бўёқлар, акрилат 
локлари, синтетик смолалардан олинадиган қоришмалар, лазурлар, алкид 
смоласидан олинадиган локларига ранг беришда ишлатилади. Таркиби асосан 
анорганик ва органик моддалардан ташкил топган. Зичлиги 1,3-1,8 г/см
3
га 
тенг.. Уларни ишлатишдан олдин яхшилаб чайқатиш керак, кейин лок ёки 
бўёққа қўшиб обдон аралаштириш лозим. 
Ранг берувчи концентратлар 20 мл, 200 мл ва 500 мл ли идишларда 
чиқазилади. Қўшиладиган концентрат миқдори лок ва бўёқларнинг хилига 
қараб олинади. Масалан, пигментли бўёқларга 10% гача, акрил локига 6% 
гача, алкид локига эса 8% гача ранг берувчи концентрат қўшилади.. 
4.4. Локлар 
Органик эритгичлар таркибидаги смола лок деб аталади. Смоладан 
ташқари мойли локлар хам мавжуд. Юзага суртилган лок парда қуригандан 
сўнг лок парда қатлами қаттиқ, тиниқ, ярақлаб туриши (асфальто-битум 
локлардан ташқари) керак.Юзадаги лок парда зарарли мухитдан ҳимояловчи 


ва декоратив функцияларни бажаради. Юзани локлашдан аввал 
пардозлайдиган юзани тайёрлаш (хомаки бўяш ва шпатлевка) керак бўлади. 
Локларнинг кўп турлари эмальли бўёқлар тайёрлашда ишлатилади. 
Локларнинг асосий таркибини парда ҳосил этувчилар ва эритувчилар 
ташкил 
этади. 
Бундан 
ташқари 
лок 
таркибида 
суюлтирувчи-
пластификаторлар, катализатор ва бўёқ пардани қотишини тезлаштирувчи 
инициаторлар ҳам бўлади. Ишлатилишига қараб локларни қуйидаги турларга 
бўлиш мумкин:
-ташқи ишлар учун (зарарли мухитга чидамли),
-ички хоналарни бўяш ва бадиий ишлар учун
- қиздиришга чидамли,
-электроизоляция, 
- махсус ишлар учун (масалан, терига ишлов бериш, консерва банкалари 
қопқоғига ишлов бериш ва ҳ.к.). 
Бўёқ парда ҳосил этувчиларни таркиби ва ҳоссаларига кўра локлар 
қуйидаги турларга бўлинади: 
- ўсимлик мойи, табиий ва синтетик смолалар асосида тайёрланган 
мойли (мойли-смолали) локлар; 
- табиий ва синтетик смолалар асосида тайёрланган смолали локлар; 
- целюлозалар эфири асосида тайёрланган эфироцеллюлозали локлар; 
- табиий ва сунъий асфальт ва битум асосида тайёрланган 
асфальтобитум локлар; 
Парда ҳосил қилиш ҳарактерига қараб, локлар икки гуруҳга бўлинади: 
таркибидаги эритувчининг буҳланиши натижасида қаттиқ бўёқ парда ҳосил 
этувчи локлар, бундай локларни учиб кетувчи, яна юзага суртилган парда эса, 
термопластик ва органик эритувчилар таъсирида эрувчан ҳисобланади. 
Иккинчи гуруҳ локларининг пардаси нафақат эритувчиларнинг буғланиши 
натижасида, балки, кимёвий ўзгаришлар натижасида ҳам қотади ва улар 
эримайди. 
Биринчи гуруҳга спиртли, нитро ва асфальтобитум сингари смолали 
локлар киради, иккинчи гуруҳга эса, таркибида мой мавжуд бўлган локлар 
киради. 
Локланган ва локланмаган юзаларни кўп холларда қўшимча тарзда 
политуралар билан ишлов беришади (полировка). Улар локдаги смола 
концентрациясининг пастлиги билан фарқ қилади. Ёғоч буюмлар юзасини 
тозалашда спиртли политуралар кенг тарқалган. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish