Минерал пигментлар бирикмаларнинг турли синфларига тегишли
бўлади. Жумладан, силикатлар-лазурит (ляпис-лазур), глауконит, волостонит,
хлоритлар, амфобиллар (рибекитлар), эгирин, авгит.
Рангли пигментлар асосан минераллардан олинади.
Қуруқ бўёқ, бошқача қилиб айтганда, турли рангдаги обдон туйилган
майда кукун пигментлар ҳолида бўлади. Бўёқли таркиблар эса бўтқасимон
ёки суюқ бўлади. Улар органик эритмаларда эрийди. У бўёқли боғловчилар
билан қуруқ бўёқнинг (пигментнинг) аралашмасидан ташкил топган.
Боғловчи моддалар сифатида алифлардан бошқа анорганик боғловчилар
ҳам ишлатилади. Масалан, елимли сув ёки цемент, оҳак сувлари ва суюқ шиша
эритмалари билан аралаштирилган пигментлар ҳам бўёқ таркибини ҳосил
қилади.
Бўёқлар қуёш нурида хиралашади ёки аста - секин бузилади. Бўёқни нур
таъсирига чидамлилиги синаб кўрилади.
Бунинг учун алиф билан қориштирилган пигмент шиша бўлакка
суртилади, кейин унинг 5/6 қисмини қоғоз билан беркитиб, қуёш нурига ёки
ёруғлик йўналишига тик қилиб қўйилади. Бўёқ суртилган шиша
пластинканинг очиқ қисмидаги пигмент рангининг ўзгаришига қараб, унинг
ёруғликка чидамлилиги аниқланади.
Ишлатилиши қулай бўлган суюқ бўёқ таркибини тайёрлаш учун 100 г
пигментга сарфланадиган алиф миқдори пигментнинг мой сингдиручанлиги
деб аталади.
Бўёқ таркибини микроскоп билан кўрилса, қуйидаги 5.4-расмда
ёритилган тузилишни кўриш мумкин.
Мойли бўёқларнинг сифати улар таркибидаги пигмент билан алиф
миқдорига боғлиқ бўлади. Қуюқ бўёқлар таркибидаги алиф миқдори 12-25
%, тайёр бўёқлар таркибидаги алиф пигмент оғирлигига нисбатан 30-50% гача
бўлади.
Юзани табиий ашёга ўхшатиб пардозлаш усулларига: юзага
текстурали шпон ва фанерни ёпиштириш; қимматбаҳо ёғоч жинсларига
ўхшатиш; аэрограф ва акваграф сепиш ас модуллари ёрдамида юзага текстура
тасвирини сепиб бўяш.
Акваграфия. Маълумки, юзада сув ва суюқликлар ёйилиши натижасида
турли нақшлар пайдо бўлади. Бундай суюқликларга бўёқ қўшилса мармар,
гранит ва шу кабиларнинг юзасига ўхшаш рангли расмлар олиш мумкин.
Акваграфия усули сувга турли ранг берувчи таркиблар қушиб, уни ноаниқ
расмлар кўринишида сепишга асосланган. Расмлар қўшимча бўёқлар сепиш
билан бойитилади.
Бундай усулда қоғозга, фанерага, бетонга, темирга, шишага расмлар
тушириш мумкин. Расм ихтиёрий мураккаб юзалардан олиниши мумкин.
Акваграфия усулига ўхшаш табиий текстуралар олиш аниқлиги кам, шу
сабабли бу усул кам ишлатилади.
Панеллаш. Обдон текисланган кўзгудай силлиқ юзага ялтироқ
фенолформальдегид ёки мочевино-формальдегид смолалари асосидаги юпқа
безакли парда паст ҳарорат таъсирида зичлаш усулида ёпиштирилади. Бу
жараён панеллаш деб юритилади. Бундай усулда пардозланган юзалар намга
ва ҳарорат таъсирига чидамли ва қаттиқ бўлади.
Силикатли бўёқ – калийли шиша эритмаси ҳамда пигментлар билан
бўрнинг қуруқ аралашмасидан ташкил топган.
Силикатли бўёқлар тайёрлаш учун фақат эрувчан калий шишаси(суюқ
шиша)ни ишлатиш мумкин.
Силикатли бўёқнинг беркитувчанлиги 200 г/м
2
дан катта бўлмаслиги
лозим.
Силикатли бўёқлар биноларнинг пишиқ ғиштдан қурилган ва сувалган
фасадларини, шунингдек бино ва иншоотларнинг нам тегадиган сувалган
юзаларини бўяш учун ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |