Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Бўёқчиликда ишлатиладиган ашёлар



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/122
Sana22.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#111062
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   122
Bog'liq
4 УМК Архитектура ашёшунослиги a18c795be21c527da99bfb21aa325f46

 
4.1. Бўёқчиликда ишлатиладиган ашёлар 
Алифлар. Лок-бўёқлар тайёрлашда асосан табиий ва аралаштирилган 
(сунъий) алифлар ишлатилади. 
Табиий алифларнинг қотиши у ҳаводаги кислород билан оксидланиш 
натижасидир. 
Табиий алиф зиғир, каноп, кунгабоқар ва бошқа ўсимлик мойларидан 
тайёрланади. Бунинг учун ўсимлик мойига махсус аралашма (сиккативлар) 
қўшилиб, у 200
о
С гача қиздирилади. Зиғир ва канопдан олинадиган алиф 
қурилишда юқори сифатли ашё ҳисобланади. Шунинг учун улар ўта муҳим 
иншоотлардагина ишлатилади. 
Табиий алифнинг камчилиги унинг секин қуриши, сунъий алифлардан 
қимматроқ туришидир. Табиий алиф ўрнига қуюқ-суюқлиги ва парда ҳосил 
қилиш хоссалари унга яқин бўлган сунъий ва ярим сунъий алифларни 
ишлатиш мумкин. 
Ярим сунъий алиф тайёрлаш учун ўсимлик мойи маҳсус ишланиб, 
қуюқ ёпишқоқ модда ҳолатига келтирилади, кейин унга тенг миқдорда (яъни 
50 %) эритувчи қўшилади. Эритувчи суюқлик сифатида скипидар, уайт-спирт 
ёки солвентнафт (бензол) ишлатиш мумкин. Қурилишда энг кўп тарқалган 
ярим сунъий алифлардан бири оқсол аралашмасидир. 
Сунъий (суррогатли) алифлар нефт маҳсулотларидан, масалан 
нефтенол ва карбонол алифлар ёки канифол ва шунга ўхшаш органик 
моддалардан ишланади. Суррогатли алифлар бинонинг ички юзалари ва 
иккинчи даражали иншоотлар учунгина ишлатилади. 
Оксол алифи 3 хил бўлади: 1 В-зиғир мойли, 2 СМ-зиғир ёки каноп ёғи-
10%, кунгабоқар ва писта ёғи-30% ли, 3.ПВ –писта ёғи билан сое ёғини 
аралашмалиги. 
Сунъий-синтетик алифлар-таркибида ёғ бўлмайди, бўлса 35% дан 
ошмайди. Бундай алифларга алкид (глифтал) ли, таркибида 35% ёғ, эритувчи 
модда 50% гача бўлади. Алюмин ва кальций тузларини органик 


кислоталардаги эритмаси, шунингдек синтолли, алиф, сланецли каби турларга 
бўлади.
Ёнғоқ ёғи оч-сариқ рангда бўлиб, у ҳавода қуритилади (8-12 кун) ва 
ҳосил бўлган парда қатлам 118
о
С ҳароратда эрийди. Буни олдини олиш 
иссиққа 
янада 
чидамли 
қилиш 
учун 
мусаввирлар 
учун 
ёғ 
полимеризацияланади. Ёнғоқ ёғи юқори сифатли бадиий бўёқлар тайёрлаш ва 
олифа олиш учун лок-бўёқ саноатида ишлатилади. 
Каноп ёғи. Яшил рангли ва оч жигар-рангларда бўлади. Сифат бўйича 
каноп ёғи зиғир ёғи билан бир хил ва уларни ўзаро алмаштириб ишлатиш 
мумкин. Яхши полимеризацияланади ва оксидланади, зиғир ёғидан секинроқ 
қурийди. 
.Мойли бўёқлар тўла қурийдиган ва ярим қурийдиган мойли 
бўёқлардан олинган олифадаги пигментлар суспензиясига мойли бўёқлар 
дейилади. Пигментнинг рангига қараб, уларни белила ва рангли мойли бўёқга, 
консистенциясига кўра қуюқ ва ишлатишга тайёр гуруҳига ажратилади. Улар 
ташқи ва ички металл ва ёғоч буюмларнинг (том, девор ва ҳ.к) юзаларни бўяш 
учун мўлжалланган. Уларнинг пардалари жуда ялтироқ эмас, аммо нам ва 
атмосфера таъсирига чидамлидир.  

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish