Полиэфир локлар буғланиб кетувчи эритгичларнинг (ацетон, бутилацетат)
миқдори намлиги учун бир марта бўялгандаёқ қалин (200-300 мм) парда ҳосил
қилади.
Полиакрилат асосидаги локлар атмосфера таъсирига чидамли тиниқ
эластик яхши ёпишадиган (адгезияли) бўёқ ҳисобланиб, уни электроизоляция,
терини бўяш ва рангтасвир ишларида ишлатилади. Эритувчи сифатида ҳидли
углеводородлар, ацетон, дихлорэтан қўлланилади.
Полпуретан локларни қўллаш кўлами кенг бўлиб, улар билан мебель,
паркет, тери ва бошқалар бўялади. Полпуретан локлар ўзининг уч ўлчамли
структураси билан ишқаланишга чидамлидир.улар билан ёғоч маҳсулотлар,
металл, тери, резина ва бошқаларга ишлов берилади.
Нитроцеллюлоза локлари (НЦ) деб лок пардаси хосил қилувчи
нитроцеллюлоза (поллоксилин), органик эритувчи ва пластификатор
эритмасига айтилади. Бўяган юзадаги лок пардаси тиниқ ва
рангсиз
бўлади.Нитролокларнинг қуриш муддати 15-20 минутдан 1 соатгача.
Нитролокларнинг тез қуришидан ташқари, у қатор афзалликларга эга:
жумладан, сув ва бензинга чидамли, мустаҳкам, механик куч тасирида
бузулмайди, ранги тиниқ, юзадаги нуқсонларни ёқотиш
осон ва лок
пардасининг
хархил
рангдаларда
бўлишлигидир.
Нитролокларнинг
камчилиги: ёруғликга чидамлилиги кам, ёнади, эгилганда лок пардаси
ёрилади. Бу камчиликларни унга турли смола ва пластификатор қўшиш билан
бартараф этилади.
Асфальтбитум локлар нефть битуми, тошкўмир қумининг бензинда
эритилгани, скипидар, сольвант-нафт эритмаларининг аралашмасидир.Қаттиқ
битумларни юқори харорат (110-120
о
С) да эритиб асфальбитум локларини
тайёрлаш мумкин. Асфальтбитум локлари арзон хом ашёдан олинади.Улар
намлик, кимёвий таъсирга чидамли ва электроизоляция
хусусиятларга эга
бўлган ялтироқ, қора парда ҳосил бўлади. Бу локлар темир ашёларни
занглашдан, ёғочни чиришдан ҳимоялаш учун ишлатилади.
Асфальтбитум локларининг камчилиги- улар иссиққа чидамсиз, офтоб
нури таъсирида локланган юза ёрилади. Бу камчилик асфальтбитум локларига
полимер смоласи,ёғ ва канифоль маҳсулотларини аралаштириш натижасида
бартараф этилади.
Канифоль маҳсулотларини асфальтбитум локларига аралаштириш
натижасида лок пардани хусусиятлари яхшиланади.
Смола локлар. Синтетик смолаларни органик эритмаларда эритиш йўли
билан мойсиз синтетик локлар олинади. Қурилишда энг кўп ишлатиладиган
бундай локлардан бири мочевинаформалдегид ва глифтал смолалардан
олинадиган МЧ-26 ёки МЧ-52 маркали локлардир. Улар жуда қаттиқ, рангсиз,
тиниқ, юқори ҳароратга ва
сувга чидамли, шунингдек, ишқаланишга
мустаҳкам бўлган парда ҳосил қилиб қотади. МЧ-26 ва МЧ-52 маркали локлар
поллар юзини ва бошқа ишқаланишга кўп ишлатиладиган буюмларни локлаш
учун ишлатилади.
Политуралар — смолаларнинг жуда кучли этил спиртидаги эритмаси.
Политураларда смолалар миқдори 5—15% дан ошмайди. Шеллакли политура
қурилишда энг яхшиси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: