Купаросли шпатлевка алиф «оксол», ҳайвонот елими, мой, хўжалик
совуни, мис ёки рух купороси ва сувлардан иборат.У елимли ёки силикатли
бўёқлар билан бўялган юзаларга мўйқалам ёки пуркагич воситасида
суртилади.
Елимли шпатлевка ҳайвонот елимининг сувдаги 15% ли эритмаси ва
75% и бўрдан ташкил топган. У қуюқ бўтқасимон бўлиб, буюм ёки пол
юзасини текислашда махсус тунука куракча (шпател) билан суртилади.
Кўпинча, қурилиш ишларида бўяшга мўлжалланган ёғоч, бетон, сувоқ ва
темир буюмларнинг юзасини текислашда ПХВ ва полистирол эмульсиясидан
тайёрланган қуюқ бўтқасимон шпатлевкалар ишлатилади. ПХВ шпатлевка сув
ва нам таъсирига чидамли бўлади. Тез (2 соат ичида) қурийди. Бундай
шпатлевкаларнинг айрим маркаларини 0°С дан паст ҳароратда ҳам ишлатиш
мумкин.
Грунтлар (хомаки бўёқлар) — бўёқ таркиблар гуруҳига кирадиган,
таркиби пигмент, кукун тўлдирғич ва органик боғловчилардан ташкил топган
суюқлик. Грунт буюмга пардоз беришдан олдин суртилади, натижада юза
текисланади, бўёқ парда асосга пухта ёпишади. Грунтлаш деганда буюм
юзасини бўяшдан олдин ишлов беришни тушуниш керак.
Ҳозир икки турдаги грунт таркиби ишлаб чиқарилади: сувли ва мойли.
Сувли бўёқ таркиблар билан бўяладиган юзани грунтлаш учун купоросли,
совун-елимли ва шунга ўхшаш таркиблар ишлатилади. Мойли ёки синтетик
бўёқлар билан бўяладиган юзага органик богловчи алиф ёки эритмалар
асосида тайёрланган грунт таркиблар ишлатилади.
Грунт таркиби ишнинг асосига ва у бажарадиган ишга боғлиқ.Грунтлар
елимли ва синтетик бўлади.Қоида бўйича грунт уч қатламдан ташкил топган:
-
елимнинг юпқа қисми, у асоснинг бутун юзасини парда билан
қоплайди;
-
грунт бўёқларининг бир неча юпқа қатламлари;
-
юпқа якунловчи қатлам.
Гулқоғоз банерлар ёпиштириш учун ишлатиладиган ашёларни
қуйидагиларга бўлиш мумкин: деворларга, полларга ёпиштириладиган
ашёлар, елим ва бўтқалар. Гулқоғозлар хоналарнинг ички деворларига
ёпиштириш учун энг кўп ишлатиладиган ашёдир. Гулқоғозлар банерлар
узунлиги 6, 7 ёки 12 м, эни эса 500, 600 ёки 750 мм ли узун қоғоз ёки нам
ютувчан полимер пардадан иборат.
Линкруст-рангли ва гулли юпқа полимер пардани қоғоз асосга
ёпиштириш йўли билан тайёрланади.
Оддий гулқоғозларга ишлов бериш йўли билан намликка чидамли
гулқоғозлар ҳосил қилинади.
Гулқоғозга грунт бериш ёки гул босиш учун ишлатиладиган бўёққа,
елим ўрнига боғловчи модда сифатида таркибида 25% қуруқ модда бўладиган
ПВА эмульсияси қўшилади. Гул босилгандан кейин гулқоғозлар
концентрацияси 20% ли ПВА эмульсияси билан қопланади.
Гулқоғозлар намлиги 60%дан ошмайдиган, ҳамда ювиладиган хиллари
эса хоналарнинг ички деворига ёпиштириш учун ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |