3-савол баѐни*
«Сирхак» ғоявий оқими. Феодал системасининг таназзули нафақат
синфлар курашини кескинлашишини, аммо Кореянинг ҳукмрон синфи
ичидаги зиддиятларни кўчайишини келтириб чиқарди. Агар, XVIII аср
давомида ва XIX асрнинг биринчи ярмида заминдорларнинг муайян бир
гуруҳининг диктатураси ўрнатилган бўлса— норон (қариялар), бу ҳукмрон
синфнинг
ички
зиддиятларини
бартараф
қилинишидан далолат бермас эди, фақатгина ўсиб бораѐтган деҳқонлар
қаршилигига
ва аҳоли қатламининг нуфузи ортган савдо-
ҳунармандларига қарши курашиш учун кўч тўплаш ҳаракати эди.
Феодалларнинг шафқатсиз эксплуатацияси ва зулмига қарши эзилган
деҳқонларнинг қаттиқ норозилиги, яхши хаѐт хақидаги орзулари адабиѐт ва
фольклорнинг турли асарларида ўз аксини топган. Шу билан бирга корейс
феодал жамиятида ички зиддиятлар ўткирлашиб борган сари, ҳукмрон
синфнинг айрим вакиллари мамлакатда қаддини рослаѐтган антифеодал
кучларнинг интилишларига ѐн босиб, эски конфуцион ғояларни рад этиб,
«Сирхак» (реал фанлар учун) шиори остида олдинга чиқдилар. ХVII-ХVIII
асрларда вужудга келган бу ғоявий оқим ўзига хос шаклда эски асосларга қарши
курашаѐтганларнинг манфаатларини акс эттириб, феодал Кореянинг бошидан
кечираѐтган оғир таназзулдан олиб чиқиш йўлини ахтарганлар.
Ғоявий муносабатда сирхак оқими ҳали етукликдан йироқ ва ҳар хил
босқичларда турлича эди; у ўша даврдаги феодал тузумининг ва бу тузумни
ѐритаѐтган конфуцион ғоясининг ўзига ҳос танқиди эди. Бу ғоянинг
тарафдорлари ижтимоий ва иқтисодий хаѐтда ислоҳотлар ўтказиш
зарурлигини тан олишарди, хаѐт билан боғлик бўлган реал фанларни жорий
этилишларини таъкидлаб ўтишарди ва бу фанларга нафақат табиий фанларни
(астрономия, математика, медицина, агрономия ва хоказо), шу қаторда тарих,
география, тилшунослик ва адабий фанларни киритишар эди. Бу ғоянинг
фаолиятчилари бошқа мамлакатлардан илғор фан-техник билимларни
ўзлаштириб олиш зарур деб ҳисоблашарди.
Сирхак ғояларини кўплаб XVIII аср охири - XIX аср бошларидаги корейс
маданиятининг атоқли вакиллари тарғибот қилишарди. Булар қаторига
«Шимол таълимоти»нинг тарафдорлари табиатшунос Хон Дэ ЁН, Пак Чи
Вон ва бошқалар кирарди. Улар фан- техник билимларни Корея қўшниси
Хитойдан ва Европадан ўзлаштириб олиш зарур деб ҳисоблашарди. Хон Дэ
Ён ер ўз ўқи атрофида ва қуѐш атрофида айланади деган ҳулосани мустақил
чиқарди ва бу хулосаси билан ҳукмронлик қилиб келган коинот тузилиши
хақидаги тасаввурларни ағдариб ташлади. Пак Чи Вон ўзининг
беллетристик асарларида Корея заминдорларининг конфуцион олимлик
димогдорлиги, нодонликлари устидан зарда билан масхара қилади, халқ
оммасининг оғир ва ҳуқуқсиз аҳволига эътибор беради. Мамлакатнинг
иқтисодий аҳволини яҳшилаш ва халқнинг азобларини енгиллаштириш
учун, Пак Чи Вон бошқа сирхак мутафаккирлари сингари, қишлоқ
ҳўжалигини бошқаришда яҳширок усулларини жорий этиш, савдо ва
саноатни ривожлантириш керак деб ҳисоблаган.
Сирхакчилар инқилобчи бўлмаган, улар эзилган халқнинг аҳволига
ва курашига чуқур ачинишига қарамай ўз ғояларини маърифатли ҳукмдор
орқали амалга оширмокқи бўлганлар. Аммо, хаттоки шундай ўтача
оппозиция ҳам, ҳукмронлик қилиб келаѐтган норон гурухи томонидан
ғазабли
репрессияларни
келтириб
чиқарди.
Атоқли
сирхак
мутафаккирларидан бири Чон Як Ён бундай таъқибларнйнг қурбонига
айланди. 1801 йилда у ўлим жазосига маҳкум қилинди ва кейинчалик ўлим
жазоси сургун қилинишга алмаштирилган эди. Узоқ муддатли сургунда
Чон Як Ён социал утопиясини, идеал тузилган жамият лойихасини
яратади. Бу жамият асосида деҳқон жамоалари қуйидаги принцип буйича
ер билан таъминланади: «Ер унга ишлов берганларга тегишли, унга ишлов
бермаганларга у тегишли бўлиши мумкин эмас». Бунда хеч ким бировнинг
меҳнатини ўзлаштириб олмаслиги ва хар ким жамоа ҳўжалигига
сарфланган меҳнатига яраша маҳсулот олиш учун ҳўжаликни бирга
бошқариш кўзда тутилган эди. Чон Як Ён меросий монархияни қоралар эди
ва халқ суверенитети ғоясини умумий тарзда илгари сурарди, яъни шуни
маълум қилдики азалдан халқ ҳукмдорлар учун эмас, балки ҳукмдорлар
халқ учун мавжуд бўлганлигини. Сирхак оқими XVIII аср охирида маданий
кўтарилиш юзага келишига сабаб бўлди ва XIX асрда корейс
маданиятининг ривожланишига самарали таъсир қилди.
Математика, астрономия, механика, физика, ботаника, медицина
фанларининг маълум даражада ривожланиши ва корейс географияси,
тарихи, тили ва адабиѐтининг ўрганилиши анчагина илмий йўлга
қўйилганлиги XVIII аср охиридаги сирхак мутафаккирлари фаолиятининг
натижаси ҳисобланди. Тарихчилар ўрта аср манбалари маълумотларини
танқидий равишда фахмлаб олишни бошладилар.
Сирхак ғоялари тасвирий санъатга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. XVIII
асрнинг иккинчи ярмида корейс рассомчилик санъатида реалистик оқим
вужудга келди. Атоқли корейс рассоми Ким Хон Донинг (1760 й)
расмларида фақатгина ҳукмрон синфни тасвирлаш ўрнига биринчи бор
халққа нисбатан тўла севинч билан ѐрқин таърифли турли ижтимоий
образларни яратади: туникачи уста, темирчи ва бошқалар. Ким Хон Донинг
замондоши рассом Син Юн Бокнинг жанр расмларида кўпинча
шаҳарликлар тасвирланарди. Рассомлар Син Ви- («Қора бамбук»
расмининг муаллифи) ва Нам Ке У - XVIII аср охири ва XIX асрнинг
биринчи ярмида машҳур пейзаж усталари бўлишган.
Чон Як Ён ижтимоий-сиѐсий тафаккур ва фанларнинг турли
соҳаларини ривожланишига ўзининг катта ҳиссасини қўшди. Чон Як Ен
тарихий география («Мамлакатимизни ўрганиш») ва корейс тили тарихи
(«Сузлар маъносини нотуғри изоҳлаш хақида») хақидаги мислсиз илмий
ишларни ѐзиб қолдирди. Унинг математика ва механика, физика ва
астрономия, физиология ва медицина буйича, кейинчалик унинг 76 томлик
адабий мероси тўплашга киритилган, кўплаб асарлари ҳозиргача катта
ахамиятга эга. Табиатшунос позициялардан Чон Як Ён диний хурофот,
астрология ва табибликка қарши кураш олиб борган. Ўша даврдаги
хурофотлар ва «бахтли», - «бахтсиз» кунлар кўрсатмалари билан
тўлдирилган календарлар ўрнига у халқ учун илмий календар тузди. Бу
календарларда дала ишларини бошлаш энг яхши муддатлари, хонаки
ҳайвонларни озиқлантириш, даволаш қоидалари ва қишлоқ ҳўжалиги бўйича
бошқа фойдали билимларни маслаҳат қилишга ўринди. Чон Як Ён биринчи
бўлиб чечакка қарши эмлашни таклиф қилди. У техник янгиликларни жорий
этиш катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтган эди. Чон Як Ён
фалсафада ўтмишдошларининг материализм ғоялари куртакларини
ривожлантиради ва ҳукмронлик қилиб келаѐтган неоконфуцион идеалистик
системасини танқид қилади ва идеал бошланиш на худо, на бошқа ғайритабиий
мавжудот томонидан яратилган, балки у моддий бошланишнинг ўзига ҳос
ўзгаришидир деб айтар эди.
XIX аср нинг биринчи ярмида Кореянинг ички сиѐосий ҳаѐтида ва
идеалогиясида реакцион сақловчи тенденциялар юқори келди. Шунга қарамай
сирхакчилар корейс фани ва адабиѐти ривожланишига фойдали таъсирини
ўтказдилар. Қадимги ѐзма ѐдгорликларни ўрганишда критик методларини
қўллаган олим Ким Чон Хи катта натижаларга эришди (1786-1856 й). У ўзи
«Кореянинг эпиграфик ѐдгорликлари таърифи» асари билан илмий
эпиграфиканинг бошланишига қадам қўйди. У нафақат бир қатор муҳим
эпиграфик ѐдгорликларни очди, ѐзувлари ўчган текстларни тиклади ва
мазмунини расшифровка қилди, шу билан бирга тарихни ўрганиш вазифалари
билан боғлади. У моддий археологик ѐдгорликлар ѐрдамида Кореянинг ибтидоий
жамоа тарихини ўрганишни биринчи бўлиб бошлаб берди. Хитойга ташрифидан
кейин Ким Чон Хи бир неча ўн йилликлар давомида атоқли Хитой олим-
адабиѐтчилари (Цао Юй - Шуй, Вэн Фан - Ган, Юань - Юань ва бошқалар)
билан фаол равишда боғланиб турди ва улар билан кўпгина Хитой адабиѐти ва
ѐзуви тарихи масалаларида илмий фикрлар алмашиб турди ҳамда Ким Чон Хи
бу фанларни ўрганишда ўз ҳиссасини қўшди.
Аср ўрталарида Ли Кю Гѐн томонидан тузилган Кореянинг этнографик
таърифларида критик тадқиқот методлари ўз аксини топган. XVIII асрдаѐқ
Кореянинг тўлиқ географик таърифи (1863 йил) ва географик
карталарининг тузилиши (1861 йил) бўйича бошланган ишлар 60 йилларда
тугатилди.
60 йиллар бошларида янги низомлар «Буюк тузукларнинг такрорий
тўплами»ни (1785 йилда тузилган «Буюк тузукларнинг тўлиқ тўплами»
ўрнига) тузиш буйича олиб борилаѐтган ишлар ҳукмрон синф сиѐсати
ҳамда феодал тартибларни мустаҳкамлаш ва қирол ҳукуматини улуғлаш
билан боғлик бўлган.
XVIII аср охирида япон истилоси даврида вайрон қилинган
Кѐнбоккун саройини реставрация қилиш ишлари бу сиѐсатнинг
мақсадига қаратилган эди. Бу монументал сарой Ли династиясининг
ҳукмронлик давридаги энг йирик архитектура ѐдгорлиги бўлиб
ҳукмронлик қилиб келаѐтган қирол династиясининг буюклиги ва куч
қудратини тимсоли бўлиш керак эди. Кѐнбоккун бутун бир комплекс
сарой иморатларидан иборат бўлиб, булардан энг ахамиятлиси
«Шон-шараф дарвозаси» ва Тахт палатаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |