Избоскан тумани халқ таълими бўлими коллегия йиғилиши
Қ А Р О Р И ----
2021 йил « ___ » __________ Пойтуғ шаҳри
Раислик қилувчи : - А.Абдукаримов
Котиб: - _____________
Иштирок этди : - Барча таълим муассасалари рахбарлари
К У Н Т А Р Т И Б И :
1. Тумандаги 15-, 16-, 24-умумтаълим мактабларида 2020-2021 ўқув йилининг I- ярим йиллиги бўйича ўтказилган таълим сифати мониторинги натижалари тўғрисида
Туман халқ таълими бўлимининг 2021 йил 1 февралдаги 9-сонли буйруғига асосан тумандаги 7-, 8-, 9-, 18, 21-, 38–умумтаълими мактабларида I-ярим йиллик бўйича 5-6-7 синф ўқувчиларининг БКМни ДТС минимал талабларига мослигини ўрганиш мақсадида эксперт гурухи томонидан мониторинг ўтказилди.
Олинган натижаларга кўра 7-умумтаълим мактабида 5-7 синфларда она тили фанидан умумий самарадорлик 65,9% ни, математика фанидан 69,3%ни, рус тили фанидан 59,5%ни ташкил этди. 8-умумтаълим мактабида 5-7 синфларда ватан туйғуси ва шу туркумдаги фанлардан 68,5%ни, математика фанидан 69%ни, рус тили фанидан 59,7%ни ташкил этди. 9-умумтаълим мактабида 5-7 синфларда ватан туйғуси ва шу туркумдаги фанлардан 68,2%ни, математика фанидан 69,5%ни, рус тили фанидан 60,1%ни ташкил этди. 18-умумтаълим мактабида 5-7 синфларда она тили фанидан умумий самарадорлик 68,2% ни, математика фанидан 69,8%ни, рус тили фанидан 60,1%ни ташкил этди. 21-умумтаълим мактабида 5-7 синфларда она тили фанидан умумий самарадорлик 64.7% ни, математика фанидан 68,0%ни, рус тили фанидан 59,1%ни ташкил этди. 38-умумтаълим мактабида 5-7 синфларда ватан туйғуси ва шу туркумдаги фанлардан 68,2%ни, математика фанидан 69,5%ни, рус тили фанидан 60,1%ни ташкил этди ва самарадорликка эришганлиги аниқланди хамда ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни тўлдириш юзасидан керакли тавсия ва маслахатлар берилди. Мазкур масала 2017 йил февраль ойидаги мудир хузуридаги ишлаб чиқариш йигилишида мухокама этилди.
Туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлими кенгаш йиғилиши кун тартибидаги масалани атрофлича мухокама этиб
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
Кун тартибидаги масала юзасидан туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлими ДТСМ кичик гурух мутахассиси Н.Исмоиловнинг маълумоти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин .
2. Туман ХТМФМТ ва ТЭ булими ДТСМ кичик гурух мутахассиси (Н.Исмоилов)га;
- 2016-2017 ўқув йили 1-ярим йиллик якуни бўйича 5-, 6-,7-синф ўқувчилари томонидан ДТСда белгиланган мажбурий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш даражаси самарадорлигини ошириш, ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш ишларига етарли аҳамият берилмаган умумтаълим мактаб рахбарлари олинган мониторинги натижаларини директор ҳузуридаги йиғилишларда танқидий кўриб чиқиш, кўрсатиб ўтилган хато ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган зарур чора-тадбирларни белгилаш ва амалга оширилишини таъминлаш;
- мактаб ички назорати ёки ташқи мониторинг жараёнида ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни тезкорлик билан тўлдириб борилиши, бўшлиқларни пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган таълим муассасалари фаолиятини қатъий назоратга олиш;
- ҳар чорак якунида умумтаълим мактабларида мазкур йўналишдаги ишларини мониторингини сайланма равишда амалга ошириш, натижаларни ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун раҳбариятга киритиш;
- таълим муассасаларида ўқув йили давомида мониторинг жараёни билан барча ўқитувчилар ва мактабдаги метод бирлашма фаолиятини ўрганиш, натижаларини директор хузурида хамда педагогик кенгашларда муҳокама қилиш ва улар фаолиятига холисона баҳо берилишини таъминлаш;
- ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни аниқлаш, уларни бартараф этиш тизимини яратиш, барча умумтаълим мактаблари кесимида уларнинг пайдо бўлиши ва кўпайишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифалари топширилсин.
3.Барча умумтаълим мактаб рахбарларига:
- 2016-2017 ўқув йили 1-ярим йиллик якуни бўйича 5-, 6-,7-синф ўқувчилари томонидан ДТСда белгиланган мажбурий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш даражаси самарадорлигини ошириш, ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш ишларига етарли аҳамият берилмаган умумтаълим мактаб рахбарлари олинган мониторинги натижаларини директор ҳузуридаги ишлаб чикариш йиғилишларда танқидий кўриб чиқиш, кўрсатиб ўтилган хато ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган зарур чора-тадбирларни белгилаш ва амалга оширилишини таъминлаш;
умумтаълим мактабларда ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни тезкорлик билан тўлдириб борилиши, бўшлиқларни пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш ва уларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаш;
умумтаълим мактабларида укувчиларни билимини назорат килиш ишларини сусайтирганлиги, ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни тўлдириш юзасидан етарли даражада иш олиб бормаганлиги хамда ҳамкорлик ишларини йўлга қўймаганлиги учун укув-тарбиявий ишлар буйича директор уринбосарларига ўрнатилган тартибда интизомий чоралар кўриш;
- таълим сифатини ошириш максадида умумтаълим мактабларида “Маҳорат мактаби”, “Дарс-муқаддас” ва “Ўрган-ўргат” тадбирларини самарали жорий этилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлими мудири ўринбосари Д.Аликулов зиммасига юклатилсин.
Йиғилиш котиби: С.Азимова
Do'stlaringiz bilan baham: |