Менежмент асослари


 Айланма маблағлар ва уларнинг самарадорлигини



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/86
Sana22.02.2022
Hajmi1,3 Mb.
#110080
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   86
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment

6.4 Айланма маблағлар ва уларнинг самарадорлигини 
ошириш йўллари 
Айланма маблағларга ишлаб чиқаришда ва омборларда ишлаб чиқариш 
заҳираларини шакллантириш, таъминотчилар, бюджет билан ҳисоб-китоб 
қилиш ҳамда, иш ҳақини тўлаш учун корхонага зарур бўлган пул маблағлари 
киради. 
Айланма маблағлар таркиби ва структурасини бир-биридан фарқламоқ 
керак. 
Айланма маблағлар таркиби дейилганда айланма маблағларни ташкил 
этадиган элементлар йиғиндиси тушунилади. Айланма маблағларнинг айланма 
ишлаб чиқариш фондлари ва муомала фондларига бўлиниши маҳсулотни 
ишлаб чиқариш ва сотиш соҳаларида улардан фойдаланиш ва тақсимлаш 


77 
хусусиятлари билан белгиланади. Ишлаб чиқаришда банд бўлган айланма 
маблағлар миқдори асосан маҳсулот ишлаб чиқариш шаклларининг 
давомийлиги, техника ривожланиш даражаси, технология мукаммаллиги ва 
меҳнатнинг ташкил этилганлиги билан аниқланади. Муомала маблағлари 
суммаси асосан маҳсулотни сотиш шарт-шароитлари ва маҳсулотнинг 
таъминот ва сотиш тизимини ташкил этиш даражасига боғлиқ. 
Маҳсулот муомаласи жараѐнига хизмат кўрсатадиган айланма маблағлар 
муомала фондларини ифодалайди. Уларга корхона омборларидаги сотишга 
тайѐр маҳсулот, жўнатилган, лекин истеъмолчилар томонидан тўланмаган 
маҳсулот, корхона пул маблағлари, ҳисоб-китобдаги маблағлар киради. 
Айланма маблағларнинг алоҳида элементлари ўртасидаги нисбат айланма 
маблағлар структураси дейилади. Саноат тармоқлари айланма маблағлари 
структурасидаги фарқ кўпгина омиллар билан асосланади. Масалан, ишлаб 
чиқариш жараѐнини ташкил этиш хусусиятлари, таъминот ва сотиш 
шароитлари, таъминотчи ва истеъмолчилар жойлашиши, ишлаб чиқариш 
харажатлари структураси. 
Саноат корхоналари айланма маблағлари кўп қисмини товар-моддий 
бойликлар ташкил этади. Уларнинг улуши - 75-87%. Турли тармоқлар бўйича 
товар-моддий бойликлар кўринишидаги айланма маблағлар структураси ҳам 
турличадир. Ишлаб чиқариш заҳираларининг энг катта салмоқли улуши енгил 
саноат корхоналарида (хом ашѐ ва ярим тайѐр маҳсулотлар устунлик қилади - 
70%). Кимѐ саноатида келгуси давр харажатлари улуши юқори - 9%. 
Машинасозлик саноатига нисбатан ишлаб чиқариш заҳиралари улуши кам, ўзи 
ишлаб чиқарган ярим тайѐр маҳсулот ва тугалланмаган ишлаб чиқариш улуши 
эса - юқори. Бунга сабаб машинасозликда саноатга нисбатан ишлаб чиқариш 
цикли 
узунроқдир. 
Шу 
сабабли 
оғир, 
энергетика 
ва 
транспорт 
машинасозлигида автомобиль ва трактор саноатдагига нисбатан тугалланган 
ишлаб чиқариш улуши юқори.
Турли тармоқларда хом ашѐ ва материал ишлаб чиқариш заҳираларидаги 
айланма маблағлар суммаси ҳам фарқланади. Бунга ишлаб чиқариладиган 
маҳсулотларнинг техник-иқтисодий хусусиятлари сабаб бўлади. 
Турли саноат тармоқлари айланма маблағлари структурасида ишлаб 
чиқариш соҳасига жойлаштирилган маблағлар умумий устунлик қилади. Улар 
ҳисобига барча айланма маблағларнинг 70%и тўғри келади (6.4.1чизма). 


78 
6.4.1-чизма. 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish