213
тезисы
«лейкоз» касаллигиДа, канДиДа инФекциясининг микологик тахлили
ДАВУРОВ А.М., РАХИМОВ И.Р., АБИДОВА З.М., АСАДОВ Р.К.
УзССВ РИДваВИАТМ, Тошкент ш.
хозирги кунга келиб сandida туркумининг 150
дан ортиқ турлари мавжуд. шулардан кандидоз
касалликлари қўзғатувчилари асосан C. albicans,
C. tropicalis, C. parapsilosis, C. glabrata ва C. krusei
турлари ҳисобланади.
кандидоз касалликлари орасида C. albicans
тури кўп тарқалганлигига қарамасдан, сўннги 15–
20 йил давомида C. tropicalis, C. parapsilosis, C.
Glabrata ва C. krusei турлари ҳам сезиларли да-
ражада кўпайиб бормоқда.
айрим сandida spp. турлари одам организ-
мида нормал ҳолатда ҳам учрайди, 30–50 %
соғлом одамлар оғиз бўшлиғида, ошқозон-ичак
тизимида ва жинсий органлар шиллиқ қаватида
аниқланади. шунинг учун уларни ажратиш, тери
ва шиллиқ қаватларда колонизациясини ўрганиш
мухим аҳамиятга эга.
сandida spp. орасида C. albicans қўзғатув-
чисини аниқлаш осонроқ кечади, чунки бу штамм
қон зардобида 37°с да 2–4 соат давомида ўсувчи
найчалар ҳосил қилади ва 24 соат давомида
псевдомицелийларига айланади. бу феномен C.
albicans учун 90 % дан кўпроқ ҳолатда тегишли-
дир. акс ҳолларда эса изланишлар давом этти-
рилиб қўзғатувчининг тури аниқланади. бугунги
кунда кўпгина лабораторияларда “тест–систе-
ма” лар қўлланилиб, улар ёрдамида бу масалага
қисқа вақт ичида аниқлик киритиш мумкин.
Ридвавиатм микология лабораториясига
гематология ити клиникасидан мурожат қилган
“лейкоз” касаллигига чалинган 65 нафар бе-
мор қонлари, хромоген агар ва “Эд-1” (давуров
а.м. томонидан тайерланган) озиқ мухитларда
культурал текширувлардан ўтказилди. биксда
олиб келинган қон (5 мл миқдорда) стерил бокс
хонасида хромоген агар сатхига ҳамда, Эд-1
озиқ мухитлари юзасига қуйилиб, бактериологик
қавузлоқ ёрдамида штирихсимон бир маромида
экилди.
натижалар 2–3 ва 5-кунлари кузатилди. хро-
моген агар юзасида хосил бўлган колониялар,
индикаторлар ёрдамида маълум ўзига хос ран-
гларда кўриниш ҳосил қилди.
кузатувлар натижасида 6 та беморда C.
tropicalis, 4 та беморда C.albicans, 1 тадан бемор-
ларда C. glabrata, C.krusei замбуруғлари аниқ-
ланди. 3 та ҳолатда эса беморлар қонидан моғор
замбуруғлари ажратиб олинди.
аниқланган сandida замбуруғлари антимико-
тик препаратларга сезгирлиги ўрганилиб флука-
нозол ва интраконозол препаратларига сезгирли-
ги аниқланди.
кузатувда бўлган беморлардан олинган на-
тижа шуни кўрсатдики, кўп учрайди деб санал-
ган C.albicans замбуруғига нисбатан C. Tropicalis
замбуруғи хозирги кунга келиб, тез-тез учраши,
системали замбуруғ касаллигида C. albicans
дан ташқари C. Tropicalis, C. glabrata ва C.krusei
турлари ҳам тез — тез учраб туриши маълум
булди.
Do'stlaringiz bilan baham: |