болаларДа Дерматомикоз касаллигининг лаборатория таҳлили
ДАВУРОВ А.М., РАХИМОВ И.Р., АБИДОВА З.М., ДАВУРОВА М.С., АСАДОВ Р.К.
РИДваВИАТМ, Тошкент.
медицинада беморларга юқори технологик
ендошиш ривожланаётган бўлсада замбуруғ-
ларни лаборатория усулларида текшириб аниқ-
лашнинг асосий усуллари, классик усуллар бу-
либ, патологик материалларни микроскопда на-
тив холатда текшириш, озиқ муҳитларга экиб
ундириш ва соф култура ажратиб олиб иденти-
фикациялаш ҳамда антимикотик препаратларга
сезгирлигини аниқлаш эътироф этилмоқда.
иммунофермент анализ қўшимча текшириш
аҳамятига эга бўлиб, асосан патоген диморф
зам буруғларни яъни криптококкоз, кандидоз ва
аспергиллез қузғатувчиларини аниқлашга қара-
тилган.
геноиндекация яъни пзР усулида эса юқори
сезувчанлиги билан ухшаш реакциялар хисоби-
га “хато мусбат” натижалар тез-тез учраб тура-
ди. бу усул асосан баъзи дерматофития, чуқур
микозлар ва оппортунистик микозларда қулай
ҳисобланади.
лаборатория текширув натижалари асосан па-
тологик материалнинг қандай ва касаллик ўчо-
ғининг қайси жойидан олинишига боғлиқ. терининг
замбуруғли касалликларида патологик мате риал
асосан касаллик ўчоғининг соғлом тери билан
чегараланган бурмаларидан скальпел ёрдамида
буюм ойнасига қириб олинади ва 20 % ли ишқор
эритмаси (кон) томизилиб епқич ойни билан
қопланади. препаратни спиртовка алангасида
қиздирилиб қиринди эригунча (20 минутдан 2 со-
атгача) кутилади. тайер булган препарат микро-
скопнинг натив системасида куздан кечири лади.
2016-йилнинг биринчи чрагида ўзР идвави-
атми бўлимларидан микология лаборатория-
сига вояга етмаган жами 357та бемор мурожат
қилди. беморлар асосан баданидаги тошмалар,
бошнинг сочли қисмидаги ва оеқ терисидаги
ўзгаришларга шикоят қилган холда, даволовчи
шифокор тавсиясига кўра патоген замбуруғларга
текширилди.
жами 357 та бемордан 183 таси ўғил бола
ва174 та қизларни ташкил қилди. 183 та уғил бо-
лалардан 72 (39,3 %)сида ва 174 та қизлардан
54 (31 %) тасида патоген замбуруғлар борлиги ми-
кроскопик аниқланди. аниқланган замбуруғларни
6 си m.furfur бўлиб, қолганларини сабуро озиқ
муҳитига экиб, термостатда 28 градус темпера-
турада 7 кундан 21 кунгача инкубация килиниб
культурал текширилганда 28 (22 %) ида соф куль-
тура ажратиб олинди ва идентификеция килин-
ди. натижада 4та беморда m.canis;, 6 tr.gypseum;,
6 tr.verrucosum;, 4 tr.tonsurns;, 3 tr.violaceum;, 2 tr.
mentagrophytes var. interdigitale;, 3m.ferrugineum
қўзғатувчилари аниқланди.
лаборатория таҳлили натижасидан куриниб
турибдики, вояга етмаган болаларда замбуруғли
касалликлар билан хасталаниш ханузгача юқори-
лигича қолмоқда, бу эса Республикамизниг барча
вилоятларида микология хизматига янада эъти-
борни кучайтиришни талаб килади.
Do'stlaringiz bilan baham: |