ранг-баранг темираткини бартараФ этишДа улЬтрабинаФша
нурларининг ахамияти
АХМеДОВ Ш.К., ЮлДАШеВ У.К., РУСТАМОВ А.У.
СамМИ, тери ва таносил касалликлари курси, Самарканд шахри
Ранг-баранг (кепаксимон) темиратки тери-
нинг юза инфекцияси бўлиб, яллиғланиш рўй
бермайди. Қўзғатувчиси (микроспорум фурфур)
терининг мугуз қаватида жойлашиб, кўп терлай-
диган ва тернинг кимевий таркиби ўзгариб ту-
радиган одамларда кўп учрайди. бўйин, елка,
кўкрак, қўлтиқ ости соҳаларда ва камдан-кам
ҳолларда оёқ-қўлларда, қоринда, бошнинг сочли
қисмида кескин чегараланган ва турли шакл ва
катта-кичикликдаги оқ ва жигарранг доғлар юза-
га келади. доғлар ранги ҳар хил: пушти-сариқдан
тўқ қўнғиргача, кўпинча сут ва кофе рангини
эслади. доғлар юзаси кепаксимон тангачалар
билан қопланади; субъектив сезгилар деярли
бўлмайди, аҳен-аҳенда бадан сал қичишиши
мумкин. касаллик бир неча ой ёки йиллар да-
вом этади. замбуруғ сочларга зарар етказмайди,
лекин кўпинча бошнинг сочли қисми терисини
шикастлайди. диагностикасида доғлар ва улар
атрофидаги соғлом терига ед суртилади, бунда
унинг юзасидаги тангачалар едни кўпроқ синди-
ради, шунинг учун шикастланган жойда ед ранги
соғлом жойга қараганда тўқроқ бўлиб кўринади
(бальцер синамаси). лаборатор бактериоскопик
усули билан олинган кепакларни текширганда
микроспорум фурфур аниқланади.
ишнинг максади: Ранг-баранг темиратки ка-
саллигидан сунг коладиган теридаги иккиламчи
депигментацион догларни тезрок бартараф этиш
учун ультрабинафша нурларининг таъсирини ур-
ганиш. ушбу касаллик билан даволаниб чиккан-
дан сунг хам бемор терисида маълум вакт икки-
ламчи окимтир догларнинг колиши уларни косме-
тик нуктаи-назардан безовта килиб келади. хатто
беморлар узида витилиго бошланаяпти деб хаво-
тирланишиб, рухияти зарарланишига олиб кели-
ши мумкин.
текширишнинг материллари ва услублари: 30
нафар бемор кузатувимиз остида булди. улар-
нинг еши 18–35 ёш оралигида булиб, ранг-баранг
темиратки билан касалланишганликларига 2–3
йил булган. ушбу беморларда даволаниб чикиш-
ганларидан сунг хар сафар тошмалар урнида ик-
киламчи ок доглар колиши ва бу уларнинг рухия-
тига салбий таъсир килиши беморларнинг шико-
ятларидан аникланди.
беморлар икки гурухга яъни асосий ва кон-
трол гурухларига булиниб тадкикот ишлари олиб
борилди. асосий гурухга киритилган 15 беморга
иккиламчи доглар урнига хар куни 1 минутдан
бошлаб кутарилувчи схемада терисига ултраби-
нафша нурлари 1\8 биодозада оРк-21 стацио-
наР аппарати ёрдамида бериб борилди.
контрол гурухга киритилган 15 беморга ик-
киламчи доглар урнига хар куни облипеха мойи
суртиб кунига 3 махал массаж килиш тавсия
этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |