3 Мавзу. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш


Давлат бошқарувининг тавсифи



Download 258,89 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/16
Sana22.02.2022
Hajmi258,89 Kb.
#105657
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
3- маъруза

Давлат бошқарувининг тавсифиДавлат бошқаруви – ижрочилик хусусиятига эга 
бўлган ягона давлат ҳокимиятини амалга ошириш фаолиятининг ягона кўриниши. Бундай 
бошқарув биринчи галда қонунлар, Президент фармонларини ҳаётга жорий этишга 
қаратилган. Бундан ташқари, бу қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш учун давлат 
идоралари (давлат бошқаруви субъектлари) давлат ҳокимияти ваколатларига эга ва 
бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар – ҳокимият номидан буйруқлар беришга ҳақли. 
Давлат бошқаруви хўжалик, ижтимоий-маданий ва маъмурий-сиёсий қурилишга раҳбарлик 
қилиш жараёнида амалга оширилади. 
 
Давлат бошқаруви қуйидаги масалаларни назарда тутади: 
1. Маъмурий-ижро тизимининг юқоридан пастга, пастдан юқорига қараб ҳаракат 
қилиши (вертикаль система). 
2. Давлат бошқарув субъектларининг юридик-ҳокимият ваколатларини маъмурий 
тартибда амалга ошириши. 
3. Бошқарув субъектлари ҳуқуқий меъёрларни мустақил ўрната оладиган маъмурий 
қонун ижодкорлиги имкониятининг мавжудлиги. 
Ўзбекистон Республикаси сиёсий тизимини янада ривожлантиришга доир 
масалаларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш – ҳозирги кунда ижтимоий-сиёсий ҳамда 
хуманитар фанларнинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Нега деганда 
мамлакатимизнининг сиёсий тизимини янада ривожлантириш – бу халқимиз учун бегона 
бўлган шунчаки назарий масала эмас, балки амалий аҳамиятга эга бўлган масаладир 
Аввалги мавзуларда Мамлакатимиз ўз мустақиллиги даврида сиёсий институтлар ва 
сиёсий муносабатларни ривожлантириш борасида эришилган ютуқлар ҳақида фикр 
юритилган эди. Бу йўналишда амалга оширилган ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда 
ушбу жараённинг мураккаб эканлигини ҳам кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. Жаҳон 
тажрибасида сиёсий институтлар ва сиёсий муносабатларни шакллантириш ва 
такомиллаштириш соҳаси қийинчиликлар орқали кечиши бўйича кўплаб мисоллар бор. 
2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 
ва Сенатининг қўшма мажлисида И.А.Каримов “Мамлакатимизда демократик 
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш 
концепцияси” мавзусида маъруза қилди. Ушбу маърузада ўта долзарб аҳамиятга эга бўлган 
муҳим вазифаларни ҳал этишда давлат ҳокимияти тармоқларини, хусусан, парламентни 


янада 
ривожлантириш 
ва 
мустаҳкамлаш, сиёсий партияларнинг 
ролини ошириш, мамлакатимиз суд-
ҳуқуқ 
тизимини, 
сайлов 
қонунчилигини 
такомиллаштириш, 
фуқаролик жамияти институтларини, 
оммавий 
ахборот 
воситаларини 
ривожлантириш, 
шунингдек, 
демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштиришга 
қаратилган бир қатор қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди.
Маърузада таъкидлаб ўтилганидек, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда давлат 
ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳатлар 
жуда муҳим бир мақсадга, яъни ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини 
ҳаётга татбиқ этиш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар 
мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш, марказда ва жойларда қонун 
чиқарувчи ва вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари ҳамда назорат вазифаларининг ролини 
кучайтириш, суд тизимини либераллаштириш ва унинг мустақиллигини таъминлаш бўйича 
ғоят долзарб чора-тадбирларни кўришга қаратилган эди
4

И.А.Каримов “Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда”(1999 й.) асари мамлакатимизнинг 
янги асрдаги тараққиёти учун 6 та устувор йўналишни белгилаб берар экан, аввало сиёсий, 
иқтисодий ҳаётни, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштиришни биринчи 
устувор вазифа қилиб қўйган эди. Бунда сиёсий соҳани эркинлаштириш билан бирга давлат 
қурилиши ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда асосий эътибор қуйидаги 
масалаларга қаратилган эди: 
1) 
ҳокимият барча тармоқларининг мустақил фаолиятини таъминлаш; 
2) 
нодавлат ва жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамиятини босқичма-босқич 
эркинлаштириш. Бунда “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” концепцияси 
белгилаб берилди. 
Бу масалаларни бевосита амалиётга татбиқ қилиш учун “Озод ва обод Ватан, эркин ва 
фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз”(2000 й.) рисоласида ҳам 7 та устувор вазифадан 
биринчи ва иккинчи вазифа қилиб сиёсий соҳада қуйидаги масалалар белгилаб берилди: 

Download 258,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish