Шунинг учун ҳам Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили
(Омбудсман) юқорида қайд этилган қонунларда назапда тутилган қонунлар ижроси,
уларнинг шаффофлигини таъминлаш жараёнларини парламент назорати остига
олишиша қатор ваколатлар беради, фуқароларнинг ўз қонуний ҳуқуқ ва
эркинликларини бузилаётганлигига доир мурожаатларини адолатли ва самарали
тарзда ҳал этишга имкониятлар яратади. Парламентнинг инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоялаш ва таъминлашга доир фаолиятини олиб борадиган Олий
Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) нинг ҳуқуқи ва мустақил
институт сифатида фаолият юритиши кафолатланади.
Фикримизча, давлат ва маъмурий тузилмаларни янада чуқурроқ ислоҳ қилишга
интилиш-бу давлат аппаратини модернизациялашнинг эволюcион давомидир. Унинг
моҳияти давлат бошқарувининг миллий органларини тузиш босқичидан уларнинг иш
фаолиятини такомиллаштириш босқичига ўтиш билан белгиланади.
Маълумки, ҳозирги даврда демократик ислоҳотларни ривожлантиришнинг янги
вазифаларидан келиб чиқиб, давлат бошқаруви аппарати зиммасига ўз-ўзини
такомиллаштириш борасида жиддий вазифалар юклатилган.
Давлат, ислоҳотлар ташаббуси билан чиқиш ва уларни амалга ошириш борасидаги
вазифаларни бажарар экан, аста-секинлик билан умуммиллий вазифаларни амалга
оширувчи, фуқаролик жамиятини қуришни ташкилий жиҳатдан таъминловчи тизимга
айланиб бормокда. Шу билан бирга, бошқарув органлари фаолиятини модернизациялаш
борасида ҳам амалий қадамлар ташланмоқда ва қонуний нуқтаи назардан
такомиллаштирилмоқда.
Бошқарув органларини ислоҳотлаштириш марказда ва жойларда давлат
ҳокимиятининг янги органларини пайдо бўлишига ва расмийлашувига ёрдам берди, давлат
қурилишини конcептуал таъминлаш соҳасидаги бўшлиқни тўлдиради, бизга мерос бўлиб
қолган бошқарув тузилмаларининг маълум даражада ривожланиш имкониятини
таъминлайди, иқтисодиётдаги айрим бошқарув органларини давлат тасарруфидан чиқариш
ҳамда мулкчиликнинг нодавлат шаклларига ва амал қилиш тамойилларига асосланган
ташкилотларни тузиш борасида қўшимча туртки бўлди.
Назорат саволлари
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентлик институти қандай ташкил этилди?
2.
“Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик
жамиятини ри¬вожлантириш консепцияси” ҳақида нималарни билиб олдингиз?
3.
Ҳокимиятлар бўлиниши принципининг давлат ҳокимияти ва бошқарувини
демократлаштиришдаги аҳамияти нималардан иборат?
4.
Ўзбекистон Республикасида икки палатали парламент тизимининг вужудга келиши
борасида нималарни биласиз?
5.
Ўзбекистон Республикасида Бош вазирнинг ҳуқуқий фаолияти ҳақида гапириб
беринг?