3 Мавзу. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш



Download 258,89 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/16
Sana22.02.2022
Hajmi258,89 Kb.
#105657
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
3- маъруза

 
4. 
Давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш. 
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2005 йил 28 январда Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги 
маърузасида белгилаб берилган жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни 
ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялашнинг устувор вазифалари ва йўналишларини амалга 
ошириш бўйича ПҚ-24-сон қарори билан “Давлат қурилиши ва бошқаруви, қонунчилик 
ҳокимиятининг роли ва таъсирини кучайтириш соҳасида ислоҳотларнинг устувор 
йўналишларини амалга ошириш консепцияси” тасдиқланган бўлиб, мазкур Консепцияда 
“Давлат хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаш ва 
унда давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, давлат хизматини ўташ тартиби ҳамда 
давлат хизматчиларининг жавобгарлиги ва масъулиятини ошириш бўйича чора-
тадбирларни акс эттириш назарда тутилган эди. 
Шу билан бирга, республикамизда давлат хизматининг айрим соҳалари ёки айрим 
тоифадаги давлат хизматчиларининг фаолиятини тартибга солувчи алоҳида қонун 
ҳужжатлари ҳам қабул қилинган бўлиб, улар жумласига “Давлат божхона хизмати 
тўғрисида”ги, “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги, “Прокуратура тўғрисида”ги, “Судлар 
тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида”ги, “Давлат 
ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Иш 
берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги ва шу 
каби қонунлар мажмуаси киради. Ушбу қонунларда тегишли соҳада давлат хизматини 
ташкил этиш принциплари, тегишли соҳадаги давлат хизматчиларининг мақоми, уларга 
қўйилган талаблар, жавобгарлик ва улар томонидан хизматни ўташ шартлари белгилаб 
қўйилган.


Бу соҳада муҳим қонунчилик ҳужжатлари сифатида Ўзбекистон Республикаси 
биринчи Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги “Республика давлат бошқаруви органлари 
тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-3358-сон ва 2003 йил 22 декабрдаги 
“Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-3366-сон 
фармонларини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Мазкур фармонларда республика бошқарув 
органлари, хўжалик бошқарув органларининг тизими ва уларнинг тоифалари аниқ 
таснифлаб берилди. 
Шунингдек, миллий қонунчилигимизда айрим давлат органларида давлат хизматини 
ўташ юзасидан Ҳукумат ёки Президент ҳужжати даражасида хизматни ўташ тартиблари 
тасдиқланган бўлиб, масалан ички ишлар, прокуратура, давлат солиқ ва давлат божхона 
хизмати, Суд департаменти органларида хизматни ўташ тартиби-тамойилларида хизматни 
ўташнинг умумий принциплари, хизматга қабул қилиш, хизмат бўйича ўсиш ва хизматдан 
озод қилиш шартлари, давлат хизматчиларига қўйиладиган талаблар, уларнинг масъулияти, 
мажбуриятлар ва таъқиқлар, аттестация ва ротация шартлари, даражалар ва унвонлар, 
ижтимоий ҳимоя каби қоидалар батафсил тартибга солинган. Бошқа органларнинг 
айримларида ҳам бу қоидалар ички идоравий ҳужжатларда ўз аксини топган. 
Кўриниб турибдики, давлат хизматини ташкил этишга оид қонунчилик бугунги кунда 
бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда тарқоқ ривожланиб келмоқда. Уларни унификаcия 
қилишга, ягона конcептуал, тизимли қонун ҳужжати қабул қилишга эҳтиёж мавжуд. 
Режалаштирилаётган маъмурий ислоҳотлар, шунчаки шаклий ўзгартиришлар, 
қайсидир ташкилотни тугатиб, бошқасини ташкил этиш эмас, балки давлат ва жамиятни 
эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичи талабларига жавоб берадиган 
замонавий давлат менежментини жорий этиш ва ўз навбатида стратегик мақсадларимизга 
эришиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиши лозим. 

Download 258,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish