3 Мавзу. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш


Халқ қабулхоналарининг объекти, субъекти, мақсад ва вазифалари



Download 258,89 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/16
Sana22.02.2022
Hajmi258,89 Kb.
#105657
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
3- маъруза

Халқ қабулхоналарининг объекти, субъекти, мақсад ва вазифалари 
Халқ қабулхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва 
мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари тузилмаси таркибига 
киради ва юридик шахс ҳисобланмайди. Халқ қабулхонаси ўз мулкида, хўжалик 
юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди, тадбиркорлик 
фаолиятини амалга ошириш ҳамда ўз номидан бошқа шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий 
муносабатларга киришиш ҳуқуқига эга эмас. 
Низомда белгиланишича, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни татбиқ этилмайдиган, шу жумладан 
кўриб чиқиш тартиби маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, фуқаролик просессуал, жиноят-
просессуал, жиноят-ижроия, иқтисодий просессуал қонун ҳужжатлари ва бошқа қонунлар 
билан белгиланган мурожаатларни Халқ қабулхонаси кўриб чиқмайди.
Халқ қабулхонасида мурожаатлар оғзаки, ёзма ва электрон шаклда шахсан ёки почта 
алоқа воситаси орқали қабул қилинади. 
Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонанинг асосий вазифалари асосий 
вазифалари

аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик 
шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя 
қилишга қаратилган, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (бундан буён — 
мурожаатлар) билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими фаолиятини 
таъминлаш; 

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига, Олий Мажлисга, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига, Ҳукуматга, давлат бошқаруви 
органларига, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига, маҳаллий давлат 
ҳокимияти органларига, бошқа давлат ташкилотларига (бундан буён — давлат органлари) 


ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат қилишга оид конститусиявий ҳуқуқларининг 
сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратиш; 

Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонага келиб тушган мурожаатлар 
"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонунига қатъий амал қилган ҳолда, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил 
этиш; 

Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонага келиб тушган ҳамда тегишлилиги 
бўйича давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларига юборилган мурожаатлар 
кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш; 

жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини давлат 
органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида, шу 
жумладан видеоконференсалоқа орқали ўтказиш; 

Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонага келиб тушаётган мурожаатларнинг 
қайд этилиши, умумлаштирилиши, тизимлаштирилиши ва кўриб чиқилиши устидан 
назорат қилиниши бўйича ягона электрон ахборот тизимини жорий этиш ва юритиш йўли 
билан мурожаатлар билан ишлашда замонавий ахборот-коммуникасия технологияларидан 
кенг фойдаланиш. 
Ҳозирги пандемия шароитида аҳоли мурожаатлари билан ишлашни узлуксиз, бир 
меъёрда ташкил этиш, долзарб муаммоларни тезкорлик билан кўриб чиқиш ва самарали 
ижросини таъминлаш пировард вазифа бўлиб турибди. Халқ қабулхонаси қошида “Тезкор 
ишчи гуруҳ штаблари” тузилиб, тегишли идоралар билан ҳамкорликда аҳоли учун “ишонч 
телефонлари” ташкил этилди. Мазкур ҳамкорлик орқали кўмакка муҳтож, ногиронлиги 
бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кўп фарзандли оилалар, боқувчиси бўлмаган оилаларга 
хайрия ёрдамлари, озиқ-овқат, тиббий ёрдам, дори-дармон, электр, сув, газ таъминоти каби 
муҳим масалалар билан боғлиқ бўлган мурожаатларни қисқа муддатларда ҳал этиш 
чоралари кўрилмоқда. 
Тезкор тиббий муолажани талаб этадиган мурожаатлар ҳам Халқ қабулхоналарининг 
алоҳида эътиборида. Мазкур ҳолатлар бўйича Ўзбекистон ССВ соғлиқни сақлаш 
бўлимлари билан ҳамкорликда фуқароларга ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. 
Фуқаролар соғлиғи, айниқса, узлуксиз равишда ҳаётий зарур муолажалар олиш 
(гемодиализ, химиотерапия ва бошқа оғир касалликлар), дори-дармон истеъмол қилиш 
(диабет, эндокрин ва бошқа касалликлар) билан боғлиқ муаммолар ҳал этилишига алоҳида 
эътибор қаратиляпти. Халқ қабулхоналари томонидан неча-неча минглаб мурожаатлар 
асосида фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий нафақалар ажратиш, тиббий 
ёрдам кўрсатиш, озиқ-овқат ва тиббий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва бошқа 
йўналишлардаги қатор муҳим масалаларда кўмакталаб оилаларга ёрдам кўрсатилди. 
Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида сектор раҳбарлари, корхона-ташкилотлар 
вакиллари ҳамда кўплаб саховатпеша ҳомийлар ҳамкорлигида минглаб қийин аҳволга 
тушиб қолган, кам таъминланган юртдошларимизга кўмак кўрсатиляпти. Жумладан, оғир 
аҳволдаги ҳар бир оилага ун, картошка, сабзи, пиёз, гўшт, шакар, гуруч ва ўсимлик ёғи 
йетказиб берилди. 
Тўртта сектор раҳбари – ҳоким, прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари 
раҳбарлари ҳисобланади.
Секторларнинг фаолияти «маҳалла – туман (шаҳар) – вилоят – республика» 
принципи асосида ташкил этилади ва қуйидагиларни назарда тутади: 
Аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича секторлар фаолиятини ташкил этиш 


Download 258,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish