Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича


Ўзбекистоннинг энг янги тарихини даврлаштириш



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/38
Sana22.02.2022
Hajmi2,21 Mb.
#104658
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38
Bog'liq
4.3-мажмуа-тарих-TANLOV FAN

 
1.2.Ўзбекистоннинг энг янги тарихини даврлаштириш. 
Ҳар бир тарихий жараѐн шу жараѐнлар содир бўлаѐтган даврнинг 
маҳсули. Маълум бир даврда халқ тафаккури, интеллектуал салоҳияти, буюк 
мақсадлари ва улуғ келажакка бўлган ишончлари шаклланади. Воқеа-
ҳодисалар, хусусан, жамият бир ҳолатдан иккинчи бир ҳолатга ўтаѐтган, 
одамлар дунѐқарашида кескин бурилишлар содир бўлаѐтган, натижада яхлит 
жамият, бутун халқ ҳаѐти янги мазмун кашф этаѐтган бир жараѐнда тарихий 
даврни бутун кўлами, маҳобати ва моҳияти билан ўрганиш фан олдидаги 
муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир. Кўп минг йиллик тараққиѐт йўлини 
босиб ўтган ва ўтмишида катта тарихий силжишлар билан бирга таназзуллар ва 
инқирозларга гувоҳ бўлган ўзбек халқи ҳаѐтида ХХ асрнинг охири ва ХХI 
асрнинг бошлари янги саҳифа очди. Мустақилликнинг ўтган даври тарих билан 
қиѐслаганда капалак умридек қисқа. Бироқ, ана шу даврда халқимиз яратган 
буюк бунѐдкорликлар, сиѐсий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва маънавий 
соҳадаги беқиѐс ютуқлар Ўзбекистоннинг бундан кейинги узоқ келажакка 
мўлжалланган тараққиѐтига асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу даврнинг моҳияти 
– бутунлай янги тузум, янгича турмуш тарзи, замонавий жаҳон цивилизацияси 
талабларига жавоб бера оладиган ақлий салоҳият, интеллектуал имконият 
билан боғлиқлиги муҳим аҳамиятга эга. Гарчи мустақиллик даври тарихан 


47 
қисқа бўлсада, мустабид тузумни барбод этиш, совет тоталитаризмидан чиқиб 
кетиш, бутун бир халқнинг мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш каби 
ғоятда зиддиятли, таҳдидли ва таҳликали, айни пайтда шарафли жараѐнни 
бошдан кечирди. Энди ушбу даврни бутун моҳияти билан ўрганиш, таҳлил 
қилиш ва тушуниб олиш, уни жараѐнлар оқими ва мазмунидан келиб чиқиб 
илмий баҳолаш зарур бўлмоқда. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов бир 
гуруҳ тарихчи олимлар ва зиѐлилар билан учрашувида (1998 йил 26 июнь) 
халқимиз ҳаѐтидаги туб бурилишлар даврини илмий тадқиқ этиш, назарий-
фундаментал хулосаларга келиш ва олис келажакка қаратилган стратегик 
режаларни ишлаб чиқишни талаб қилган эди. Давлат раҳбарининг ушбу 
талаблари унинг ―Тарихий хотирасиз келажак йўқ‖ номли асарида чуқур таҳлил 
этилди ва тарихчи олимлар олдига жиддий вазифалар қўйилди. Кейинроқ ушбу 
масалалар 
Биринчи 
Президентимиз 
И.А.Каримовнинг 
―Ўзбекистон 
мустақилликка эришиш остонасида‖ номли китобида давом эттирилди ва 
ривожлантирилди. Асарда баѐн этилган воқеалар, илгари сурилган ғоялар 
мустақиллик даври ва унгача бўлган ғоятда шиддатли сиѐсий бўҳронлар, 
ижтимоий тангликлар, маънавий озурдаликлар, руҳий изтироблар маҳсули 
сифатида мамлакат ва миллатни жаҳон меҳварига олиб чиқиш каби буюк 
тарихий миссия билан боғлиқ жараѐндир. Ана шу тарихий жараѐнлар, ғоятда 
қалтис воқеалар, алоҳида жасорат талаб этадиган хулосалар ва қарорлар биз 
ўрганаѐтган даврнинг нақадар мураккаб, айни пайтда ҳар қандай ўзбекистонлик 
қалбини жунбушга келтирадиган ҳодисалар тизимидан иборатлигини назарда 
тутмоғимиз лозим. 
Энг янги тарихни ўрганишда яна бир муҳим омил борки, у бугунги кун 
бутунжаҳон тадқиқотлари тизимида устивор ўринни эгаллаб келмоқда. Бу 
―Инсоннинг тарихдаги ўрни‖ мавзусини тадқиқ қилиш, бошқача айтганда, 
шахснинг, тарихий сиймонинг ҳамда оддий инсоннинг уни ўраб турган 
дунѐдаги ролини ўрганиш. Бу ҳам илмий, ҳам сиѐсий маънога эга бўлиб, 
давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, инсон – барча нарса ва 
қадриятларнинг бош мезони. Шундан келиб чиқиб, муаммонинг айнан шу 
жиҳатини – ижтимоий муносабатлар тизимида инсон масаласини ўрганишга 
алоҳида эътибор қаратмоқ лозим. Шу маънода энг янги тарихни жиддий 
методологик ва илмий асосга қуриш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Зотан, 
методологик асосни чуқур англаб етиш, айни пайтда тарихни сиѐсийлаштириш, 
қалбакилаштириш ва бузиб кўрсатишнинг олдини олади. 
Бизнингча, Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида босиб 
ўтган йўлининг мазмун-моҳияти ва хусусиятларини объектив баҳолаган ҳолда 
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи даврини қуйидаги босқичларга бўлиб, илмий 
ўрганиш, назарий тақиқ этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди: 


48 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish