Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича


-мавзу: Тарих фанини ўқитишда даврлаштириш масалалари



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/38
Sana22.02.2022
Hajmi2,21 Mb.
#104658
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   38
Bog'liq
4.3-мажмуа-тарих-TANLOV FAN

 
1-мавзу: Тарих фанини ўқитишда даврлаштириш масалалари 
Режа: 
1.1. Ўзбекистон тарихини янгича даврлаштириш масаласи. 
1.2. Ўзбекистоннинг энг янги тарихини даврлаштириш. 
1.3. Умумий ўрта таълим тарих дарсликларида даврлаштиришнинг ўзига 
хос томонлари. 
Таянч иборалар: даврлаштириш, даврлаштиришнинг бошланиши, 
қадимги давр, ибтидоий жамоа тузуми, антик давр, А.Асқаров даврлаштириш 
усусли, археологик даврлаштириш, ўрта асрлар даври: илк, ўрта ва сўнгги, 
Россия империяси ва советлар даври, мустақиллик даври даврлаштирилиши. 
 
1.1.Ўзбекистон тарихини янгича даврлаштириш масаласи. 
Маълумки, одамзод ва унинг жамият тарихи жуда қадимий ва 
мураккабдир. У бир неча юз минг йилликларни ўз ичига олади. Ана шу кўп 
минг йиллик тарихий давр ичида инсоният ўзининг ижтимоий, иқтисодий, 
сиѐсий ва этно-маданий ривожланиш даражасига кўра, қатор тарихий давр ва 
босқичларни босиб ўтди. Дастлаб, XX асрнинг 30 йилларигача Ўрта Осиѐда 
хали археологик изланишлар изга тушиб, кишилик жамияти тарихини 
даврлаштиришда 
археологик 
манбалардан 
фойдаланиш 
амалиѐти 
шаклланмаган пайтда В.В.Бартольд Ўрта Осиѐ халқлари тарихини ѐзма 
манбалар асосида даврий тизимини ишлаб чиқади. Бу ҳақда 2007 йилда чоп 
этилган академик А.Асқаровнинг ―Ўзбек халқининг этногенези ва этник 
тарихи‖ номли ўқув қўлланмамизда тўхталиб ўтган
12
. Бунда В.В. Бартольд 
даврий тизимида ҳақиқий тарихий жараѐнлар ўз аксини тўлиқ топа олмагани, 
яъни ибтидоий давр тарихининг ижтимоий тузумига хос жиҳатлар ҳатто, 
―араблар истилосидан кейинги бир неча асрлар давомида ҳам шундайлигича 
сақланиб қолаверган эди‖, деган тушунчалар тарихий ҳақиқатга мутлақо зид 
эканлиги қайд этилди. 
Кишилик жамияти тарихини даврлаштириш масаласига бағишланган 
илмий анжуманларда, айниқса, Ўрта Осиѐ халқлари тарихининг арабларгача 
бўлган даврини ѐритишда ѐзма манбаларнинг етарли эмаслиги, минтақада 
археологик тадқиқотлар кўламини кенгайтириш кераклиги алоҳида 
таъкидланади. Академик В.В.Струве қадимги шарқ материалларига асосланган 
ҳолда ―Ўрта Осиѐда мусулмончиликкача қулдорлик жамияти бўлган‖, деган 
ғояни кўтариб чиқади. Аммо, В.В.Струве ғоясини Ўрта Осиѐ халқларининг 
12
Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. Т.: 2007. 15-23 бетлар. 


35 
қадимги даврларига тўғри келмаслиги борасида айрим шубҳалар ҳам 
билдирилди
13

Ўрта Осиѐ халқлари тарихини ўрганишда ҳам жамиятнинг ривожланиш 
тарихини марксча-ленинча концепция асосида 5 та ижтимоий-иқтисодий 
формацияларга бўлиб тадқиқ этиш фанда ҳукмрон бўлиб қелди. Минтақада 
олиб борилаѐтган барча археологик изланишларнинг илмий йўналиши мана шу 
концепцияни асослашга қаратилди. 
Ўрта Осиѐ ва Қозоғистон халқларининг советларгача бўлган тарихига 
бағишланган илмий сессияда (1954 йил) Ўрта Осиѐ халқлари тарихини 
даврлаштириш масаласида олиб борилган изланишларнинг ютуқлари ва 
камчилликлари таҳлил этилиб, ишлаб чиқилган даврлаштириш принциплари 
асосида Ўзбекистон тарихининг нашрлари яратилди. Шундай қилиб, кишилик 
жамияти тарихини 5 та ижтимоий-иқтисодий формациялар (ибтидоий жамоа 
тузуми, қулдорлик, феодализм, капитализм ва социализм) га бўлиб ўрганиш 
анъанага айланди
14

Собиқ СССР парчаланиб, коммунистик ғоя ва социализм системаси 
барбод бўлган бугунги кунда ҳаѐт тарихга, жамият тараққиѐтининг 
ривожланиш қонуниятларини ўрганишда объектив, аниқ ва бирламчи манбалар 
асосида ѐндашишни тақозо этмоқда. Жамиятнинг ривожланиш қонуниятларини 
5 та формацияларга бўлиб ўрганишлик эндиликда замон талабига тўғри келмай 
қолди. Чунки, Ўрта Осиѐ халқлари тарихи мисолида оладиган бўлсак, 
қулдорлик тузуми махсус ижтимоий-иқтисодий формация сифатида минтақада 
классик тарзда юз бермаган. Социалистик жамият эса тарих тақозо этмаган 
ҳаѐлий бир уйдирма бўлиб чиқди. Ўрта Осиѐ шароитида ана шу 5 та ижтимоий-
иқтисодий формациянинг фақат учтасигина (ибтидоий жамоа тузуми, феодал 
жамияти ва капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларининг дастлабки 
босқичлари) юз берганлигини таъкидлаш мумкин. Совет даври жамияти эса 
давлат монополистик капитализми шаклида ривожланди. 
Эндиликда, тарихга бирламчи манбаларнинг объектив, холисона таҳлили 
асосида ѐндашишни талаб этмоқда. Кейинги йилларда тарихимизнинг баъзи 
бир долзарб муаммоларини янгича қарашлар асосида ѐрита бошлаган 
бўлишимизга қарамай, Ўзбекистон тарихининг энг қадимги даврларидан то 
ҳозирги кунимизга қадар бўлган жараѐнини даврлаштириш масаласи ҳозиргача 
ўзининг тўлиқ илмий ечимини топа олгани йўқ. Тўғри, баъзан илмий 
анжуманларда, олимлар орасидаги ўзаро бахс ва суҳбатларда тарихни 
даврлаштириш масаласида цивилизацион методни қўллаш мақсадга 
13
Гафуров Б.Г. Таджики: Древнейшая, древняя и средневековая история. Москва, 1972, с. 187-189; Зеймаль
Е.В. К периодизации древней истории Средней Азии (середина I-тысячелетия до н.э.-середина I-тысячелетия 
н.э. Москва, 1987, с. 149-157. 
14
История Узбекской ССР. Том I, Т.: 1967, стр.15, 57, 165. 


36 
мувофиқдир, деган ғоялар олға сурилмоқда. Аммо, бу масалада ҳам ҳали аниқ 
бир тўхтамга келингани йўқ. 
Аввалом бор, Ўзбекистон тарихи жаҳон тарихининг таркибий қисмидир. 
Бу заминда юз берган тарихий жараѐнларни жаҳон тарихидан ажратиб ўрганиш 
мумкин эмас. Улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик жамият тараққиѐт 
қонуниятларининг маҳсулидир. Ҳар бир халқ ер куррасининг қайси 
минтақасида яшамасин, тараққиѐтнинг барча босқичларини у ѐки бу даражада 
босиб ўтиши шарт. Аммо, жамият ривожланиши ҳамма ерда бир текисда 
кечмайди. Жамиятнинг нотекис ривожланиш қонунияти эса қадимги 
замонларда кўпроқ минтақанинг табиий-географик ва экологик имкониятларига 
боғлиқ бўлган. Масалан, Қадимги Шарқни олайлик. Бу заминда кишилик 
цивилизацияси бошқа минтақаларга нисбатан анча олдин ривожланган. Бу ерда 
минтақанинг табиий-географик шароити ва унинг экологик имкониятлари 
жамият тараққиѐтининг маданий-хўжалик ва ижтимоий-сиѐсий ривожланиш 
йўлларини белгилаб берди, яъни Қадимги Шарқ ривожланишнинг ―Осиѐча 
ишлаб чиқариш усули‖дан ўсиб чиққан қулдорлик шаклидан борди. Демак, 
инсоният тарихининг ҳар бир давр ва босқичларини мазмун ва моҳияти унинг 
ижтимоий-иқтисодий ишлаб чиқариш характеридан келиб чиқади. Аммо, Совет 
даври мафкураси, гўѐки ана шу принципдан келиб чиқиб, собиқ Совет даври 
тарихшунослигида Ўрта Осиѐда ҳам қулдорлик ижтимоий-иқтисодий 
фомацияси бўлган эди, деган қараш асосида Ўрта Осиѐ халқлари тарихини 
даврлаштирди. Бироқ, Ўрта Осиѐ Қадимги Шарқ цивилизациясининг таркибий 
қисми бўлишига қарамай, бу ерда қадимги Шарқнинг Миср ва Месопотамия 
давлатларидагидек қулчилик ривож топмаган. Чунки Ўрта Осиѐ шароитида 
дастлабки синфий жамиятнинг шаклланиш арафасида жамиятнинг асосий 
ҳаракатлантирувчи кучлари эркин деҳқон жамоалари - кашоварзлар, озод 
шаҳар ҳунармандлари-озодкорлар ва савдо-сотиқ жамоалари - гувакорлардан 
иборат эди. Бу она заминимизда қулчилик патриархал оила қулчилиги 
характерида эди. Шунинг учун жамият ҳаѐтида юз берган туб ижтимоий – 
иқтисодий ўзгаришлар, Ўрта Осиѐ тарихининг ривожланиш даражаси ва ана шу 
минтақа тарихи тақозо этган ҳолатдан келиб чиқиб, Ўрта Осиѐ, жумладан, 
Ўзбекистон тарихини даврлаштириш мумкин. У ҳолда, Ўзбекистон тарихини 
даврлаштиришда қуйидаги уч омил таклиф этилаѐтган янги даврий тизимнинг 
асосини ташкил этишда энг муҳим омил бўлади, деб ўйлайман. Бунинг учун 
жамиятда юз берадиган туб ўзгаришлар ҳисобга олинган ҳолда, биринчидан, 
ҳар бир улкан тарихий даврда жамият иқтисодий асосини ҳаракатлантирувчи 
кучлари кимлар эди? Иккинчидан, жамиятда мулкка эгалик қилишликнинг 
характери қандай бўлган? Учинчидан, жамият ижтимоий ҳаѐтининг маънавий 
асосини қандай мафкура ташкил этган? деган саволлар қўйилиб, кишилик 


37 
жамияти тарихи даврлаштирилиши керак, деган фикрдамиз. 
Ана шу уч омилга таянган ҳолда, Ўрта Осиѐ тарихи даврлаштирилса, 
унинг юраги, ажралмас таркибий қисми ҳисобланган Ўзбекистон тарихини 
қуйидаги хронологик даврий тизимда кўриш мумкин: 
I. Ўзбекистонда ―Ибтидоий тўда даври‖. Бу даврнинг даврий чегараси 
одамзоднинг Фергантроп-Неандертал аждодлари яшаган даври билан 
белгиланади (мил. авв. I миллион – 40 минг йилликлар)
15
. Аммо, совет даври 
тарихшунослигида одамзоднинг пайдо бўлишидан дастлабки синфий жамият 
таркиб топгунига қадар ўтган давр «Ибтидоий жамоа тузуми» номи билан 
юритилиб келинди. Аслида, одамзод қўлига тош қуроли олиб, биринчи бор 
меҳнат қила бошлаганидан то дастлабки уруғ жамоалари бўлиб таркиб 
топганига қадар «ибтидоий тўда» даврини бошидан кечирди.
16
Бу давр 
одамзоднинг ўзини шаклланиш босқичи бўлиб, бу даврда одамзоднинг 
аждодлари – Зинжантроп, Питекантроп, Синантроп ва Неандерталлар 
табиатдан ўз ризқи - рўзини термачилик ва йирик ҳайвонларни ов қилиш йўли 
билан топган ўлжаси ҳисобига яшаганлар. Улар дастлаб, миллион йиллар 
давомида иссиқ иқлим шароитида дайди ҳаѐт тарзини бошидан кечирганлар 
(Зинжантроп, Питекантроп, Синантроп, Фергантроплар замони). Қачонким, ер 
курраси совий бошлаб, буюк музликлар бошланган кезларда ғорларда яшашга, 
уларни эгаллаб олган йиртқич ҳайвонлар билан курашиб, совуқдан жон 
сақлашга мажбур бўлганлар (Гейделберг, Неандерталлар замони). 
Кишилик 
тарихининг 
«Ибтидоий 
тўда 
даври» 
археологик 
даврлаштиришда қадимги тош (палеолит) даврининг олдувай, шелл, ашель ва 
мустье босқичларига тўғри келади. Бу даврда мулкчиликнинг ҳеч бир шакли 
бўлмаган. Одамзод ўзининг илк ибтидоий ҳолатидан том маънодаги одам 
ҳолатига ўтиш, фикрловчи одам бўлиб шаклланиш жараѐнини бошидан 
кечирган.
Тошдан меҳнат қуроллари ясаш ва улар ѐрдамида ижтимоий меҳнат 
қилиши билан бошқа жонзодлардан тубдан фарқ қилган. Уларнинг мафкуравий 
дунѐси тартибсиз «никоҳ» нормалари асосида қурилган эди. Бу давр 
одамларида ҳали жамоа бўлиб яшаш кўникмалари шаклланмаган эди
17

15
XX асрнинг иккинчи ярми давомида жаҳон фанида Шимолий-Шарқий Африканинг Олдувай водийсида олиб 
борилган археологик ва антропологик изланишларга кўра, одамзоднинг илк аждодлари бундан 2,5-3 миллион 
йил аввал Африка қитъасида яшай бошлаган. ―Homo sapiens, sapiens‖ (ақлли одам) эса, ер куррасида мил. авв. I 
миллион йилдан бошлаб яшай бошлаган, деган тасаввур пайдо бўлди. 
16
Перщиц А.И., Монгайт А.Л., Алексеев В.П. История первобытного общества. Москва, 1982, стр. 60-69-
бетлар. 
17
Борисовский П.И. Древнейшее прошлое человечества. Москва, 1980, стр. 19-173; Перщиц А.И., Монгайт 
А.Л., Алексеев В.П. История первобытного общества. Москва, 1982, стр. 60-60. 


38 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish