Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича


 Жаҳон иқтисодий интегратцияси жараѐнларида Ўзбекистон



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/38
Sana22.02.2022
Hajmi2,21 Mb.
#104658
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38
Bog'liq
4.3-мажмуа-тарих-TANLOV FAN

 
1.2. Жаҳон иқтисодий интегратцияси жараѐнларида Ўзбекистон 
Республикасининг ўрни 
Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритган 
дастлабки кунларданоқ жаҳон хамжамиятига қўшилиш, халқаро ташкилотлар 
билан хамкорлик йўлини танлаб,халқаро алоқаларнинг хақиқий субъектига 
айланди ва мустақил сиѐсат юрита бошлади. Ҳозирги кенг миқѐсдаги 
глобаллашув, интеграциялашув ва ахборотлашув жараѐни кетаѐтган даврда 
халқаро ташкилотлар билан хамкорлик дунѐ давлатлари учун ҳар жиҳатдан 
фойдалидир. Ўз навбатида Европа давлатлари ва халқаро ташкилотларининг 
Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик алоқалари, Марказий Осиѐда 
тинчлик ва барқарорликни таъминлашда, ўзаро иқтисодий ҳамда илмий-
техникавий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. 
Биринчи Президентимиз И.А.Каримов «XXI аср, шубҳасиз, халқаро 
муносабатларда бутун дунѐ қамраб олинадиган аср бўлади‖
1
, деб таъкидлаган 
эди. Дарҳақиқат, интеграция шароитида нафақат давлатларнинг, балки халқаро 
институтларнинг ҳам қамраб олиниши дунѐда барқарорликни таъминлашда 
муҳим омиллардан биридир. Шундай 
шароитда 
жахон 
хамжамиятига 
1
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бусағасида: хавфсизликка таҳдид, баркарорлик шартлари ва тараққиѐт 
кафолатлари. Т.: Ўзбекистон, 1997. –Б.306. 


27 
интеграциялашувни янада чуқурлаштириш, Ўзбекистон дипломатияси олдида 
турган муҳим вазифалар қаторига киради. 
―Биз Европа қитъасидаги Европада хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти, 
Европа Иттифоқи ва НАТО каби муҳим тузилмалар билан юртимизда 
демократик ва бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, мамлакатимизда ва 
умуман минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида 
ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдормиз
2
‖. 
Бунинг учун халқаро ташкилотлар, халқаро минтақавий ташкилотлар, 
ривожланган ва ривожланаѐтган мамлакатлар билан икки томонлама ва кўп 
томонлама алоқаларни янада ривожлантириш мақсадига мувофиқдир. 
Шунингдек, Европа Иттифоқи ташкилоти ва унга аъзо давлатлар билан 
ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш республикамиз ташқи сиѐсатининг 
асосий йўналишларидан бири хисобланиб, миллий манфаатларимизга тўлиқ 
мос тушади. 
Бугун 27 нафар аъзо давлат аҳолини ўзида бирлаштирган Европа 
Иттифоқи, Ўзбекистон ташқи сиѐсатида мухим ахамият касб этади. Икки 
томонлама муносабатларнинг ахамияти эса қуйидагиларда ўз аксини топади. 
Биринчидан, Европа Иттифоқининг ривожланган давлатлари (Франция, 
Германия, Буюк Британия, Италия) Ўзбекистон учун муҳим технология 
манбаидир. 
Иккинчидан, Ўзбекистон хам улар учун ўз навбатида мухим хом ашѐ 
манбаи бўлиб, айни пайтда Европа махсулотлари учун катта истеъмолчи 
хисобланади. 
Учинчидан, 
Евроосиѐда 
умумий 
минтақавий 
барқарорлик 
ва 
хавфсизликни сақлаш ва таъминлаш хар икки томон учун хам долзарб 
вазифадир. 
Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида ҳамкорликни 
икки йўналишга ажратиш мумкин. 
Биринчиси – Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида 
узоқ муддатга мўлжалланган «Шериклик ва Хамкорлик» тўғрисидаги битимни 
имзоланиши ва истиқболи. 
Иккинчиси – Илмий-техникавий сохага йўналтирилган «ТАСИС» дастури 
ва унинг ислохотларни амалга оширишдаги роли. Ўзбекистон ва Европа 
Иттифоқи ўртасидаги хамкорлик тамал тоши 1992 йил меморандум 
имзоланиши билан қўйилган.
3
1992 йил 15 январ Лиссабон Саммитида Европа Иттифоқиининг 12 та 
2
Каримов И.А. Ўзбекистон демократик тараққиѐтнинг янги босқичида. –Т.: Ўзбекистон, 2005. –Б.42.
3
Узбекистан. Европейский Союз: важнй шаг на пути к Европейской интеграции, Т.: Информационное 
агентство ―Жахон‖, 1996, стр.5 


28 
аъзо давлатлари Ўзбекистон мустақиллигини тан олди. 
1994 йил кузида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик 
муносабатлар ўрнатилган. 1995 йил Брюселда Европа Иттифоқи хузурида 
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси фаолият бошлади.
4
1995-2002 йиллар давомида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида 
амалга оширилган кўплаб лойихаларни амалга тадбиқ этишда Европа Банк 
тузилмалари томонидан 8 млрд АҚШ доллари сарф қилинган. Шу ўринда 2001 
йилнинг ўзида инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга 1,2 млрд сарф 
қилингани, хамкорлик қанчалик салмоқли бўлаѐтганидан дарак беради. 
Ўзбекистон Республикаси билан 1996 йил давомида жаҳоннинг 60 та 
мамлакатидан 900 та хорижий кредит-молия муассалари ҳамкорлик қилган. 
Бундан ташқари 49 та мамлакатдан 257 та банк ва фирмалар аккредитациядан 
ўтган. Шулардан Германия (60),Буюк Британия (30яқин),Туркия(28) ҳиссасига 
тўғри келади.
5
Ўзбекистон Республикасини ташқи савдо-товар айланмаси Европа 
давлатлари билан қуйидаги холатда бўлиб бунда экспорт улуши 69,6%, импорт 
-74 % ташкил этди. Асосий савдо ҳамкорлари (экспортѐр) Буюк Британия - 13,8 
%, Швейцария - 13,7 %, Нидерландия - 4,4 %, Белгия -3,6 %, Германия - 14,4 %; 
импорт: Буюк Британия - 4,4 %, Италия - 3,2 %, Франция -3,2 % улушни 
ташкил этади. Ўзбекистон экспортининг: пахта - 27,3 %, электр энергия - 11,5 
%, хизмат кўрсатиш - 9,3 %, ишлаб чиқариш маҳсулотлари - 6,4 %. Қора ва 
рангли металлар - 4,3 %, машина ва жиҳозлар -3,1 % ташкил этган. 
Ўзбекистоннинг 1999 йил давомидаги экспорт улуши 51 %, импорт улуши эса 
49 % ташкил қилган. 
Ҳозир Европа Иттифоқининг жахон иқтисодиѐтида ўрни салмоқли бўлиб, 
йиллик жаҳон экспортининг 57%, импортининг 55% унинг ҳиссасига тўғри 
келмоқда. 2003 йил январ-ноябр оралиғида икки томонлама товар 
айирбошлаш ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида 1 млрд 7,2 млн АҚШ долларини 
ташкил қилди. Бунда экспорт улуши 479,5 млн, импорт – 527,7 млн АҚШ 
долларини ташкил этди. Бу давр савдо алоқаларида асосий ЕИга аъзо давлатлар 
улуши: Буюк Британия (319,1 млн); Германия (292,7 млн); Италия (96,8 млн); 
Бельгия (73,7 млн); Франция (61,9 млн) ва Нидерландия (37,8 млн) тўғри 
келди.
6
Ўзбекистонда 2005 йилгача бўлган даврда ЕИ мамлакатлари 147 фирма ва 
компаниялари аккредитациядан ўтган. Шу кунларда Ўзбекистонда Европа 
Иттифоқи мамлакатларига тегишли 500 компания ва фирмалари фаолият 
4
Халқ сўзи, 1998, 9 апрель. 
5
Бабаходжаев.М.Суверенный Узбекистан. Вопросы внутренней и внешнеэкономический политики. 
Тошкентский Государственный институт востоковедение.Т.2005.-с.195. 
6
Народное слово, 2004, 22 апрель 


29 
кўрсатмоқда. Шулардан 114 таси юз фоиз Европа капитали асосига қурилган
7

Агар буни Қозоғистон Республикасини ЕИ билан товар-айирбошлаш 
миқдорини кўрадиган бўлсак, 2003 йил давомида 4,04 млрд долларни ташкил 
қилган. Бу 2002 йилдагидан 31% кўпдир. Бундан кўриш мумкинки, ЕИ 
Марказий Осиѐдаги мамлакатлар билан савдо-иқтисодий сохаларда алохида 
ахамият беряпти ва бу албатта икки томонлама хамкорликни ривожланишида 
мухим роль ўйнамоқда. 
Европа Иттифоқини ташқи алоқалари бўйича комиссари Кристофер 
Патен маълумотига кўра, ЕИга қўшилган 10та давлат хисобига, Марказий Осиѐ 
мамлакатлари ва Европа Иттифоқи ўртасида товар-айланмаси камида 20% 
кўтарилади
8
. 2004 йил ўзаро савдо хажми 10,6 фоиз ўсиб, 1 миллиард 429 
миллион АҚШ долларини ташкил этган. 2005 йилнинг январ-июль ойларидаги 
кўрсатгич эса ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан салкам 8 фоиз ошган. 
2005 йил 9 сентябр куни Ўзбекистонга Европа Иттифоқининг Марказий 
Осиѐ бўйича вакили Ян Кубишни ташрифи бўлди. Бу лавозим 2005 йил савдо-
иқтисодий, молиявий механизмларни ишлаб чиқиш, Европа молларини 
Марказий Осиѐга экспорт қилишни янада ривожлантириш мақсадида таъсис 
этилган. Икки томонлама хамкорликни ривожлантириш икки томон учун 
хамиша устивор ахамиятга эга. 
Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлигини 
муҳим йўналишларидан бири бу «ТАСИС» дастури асосида амалга 
оширилаѐтган лойиҳалардир.
9
Европа Иттифоқининг «ТАСИС» дастури Ўрта 
Осиѐ давлатларида ўз фаолиятини 1991 йилда, Совет Иттифоқи тарқалиб 
кетганидан кейин, ушбу давлатлар ўз мустақиллигига эга бўлганларидан сўнг 
бошланган. Европа Иттифоқи комиссияси Тасис дастурининг 29 лойиҳасини 
амалга ошириш учун 50 миллион АҚШ доллари ажратган. Шу билан бирга 
ҳалқаро лойиҳаларни амалга ошириш учун 150 миллион АҚШ доллари 
ажратилган.
10
2000-2006 йилларни қамраб олган ва ѐрдам кўрсатиш учун янги устивор 
йўналишларни аниқлаган. ЕИ «ТАСИС» дастурининг товар-айрибошлашнинг 
ўсиши, транспорт тармоқларини кенгайтириш, янги инвестицияларни жалб 
қилиш имкониятлари, янада яқинроқ ҳамкорликка зарурат ошаѐтган атроф-
мухитни мухофаза қилиш, чегара Ҳудудлари ҳамкорлиги ва юриспруденция 
доирасидаги ўзаро муносабатлар ва ички қонун чиқариш эътиборга олинган. 
Бундан ташқари, катта эътибор ЕИ ва Ўрта Осиѐ Ҳудудидаги хамкорликни 
7
Ўша жойда 
8
Speech by the Rt/Hon Chis Patten/ Keynote speech to the International Community as part of official visit to 
Kazakhstan Almaty, 16 march 2004.-SPEECH/04/132-http: //europa.Eu.int/ comm./ external_relations/ news/ patten. 
9
Europe Aid, 2002 
10
Бабаходжаев.М.Суверенный Узбекисан. Вопросы внутренней и внешнеэкономический политики. 
Тошкентский Государственный институт востоковедение.Т.2005.-с.202. 


30 
ривожлантириш масалаларига қаратилган. 
Европа Иттифоқи Ўрта Осиѐдаги ўз фаолиятидаги муносабатини қайта 
кўриб чиқди ва янги лойиҳаларни ушбу хужжат доирасида 2002-2006 йиллар 
давомида Ўрта Осиѐ давлатлари учун 50 млн евро ажратилиб, бу амалда 
ЕИнинг аввалги, ушбу давлатларга ѐрдам бериш учун ажратган, маблағдан 
икки баробар кўпдир. 
«1992 йилдан бошлаб, яъни ЕИ билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида 
меморандум қабул қилинган даврданоқ, Ўзбекистон ЕИ «ТАСИС» дастури 
бўйича грантларни ола бошлаган. 1992 йилдан 2000 йилгача бўлган даврда 
техник ѐрдам кўрсатиш мақсадларида 111 млн евро атрофида маблағ 
ажратилди. Европа Иттифоқи «ТАСИС» дастури асосида 2000-2003 йилларда 
Ўзбекистонга 25 млн евро маблағ ажратди. 2000-2006 йилларда «ТАСИС» 
дастури асосида амалга оширилган барча минтақалардаги лойихалар 3,138 млрд 
еврони ташкил қилади». 
Европа Иттифоқи томонидан ажратилган молиявий кўмак иқтисодий 
соҳаларда ислохатларни тез ва самарали ривожлантиришга мўлжалланган 
бўлиб, Ўзбекистон мустақилликни дастлабки йилларида ўзи учун ажратилган 
129 млн ЭКЮнинг 59 млн қисмини тасарруф ўтди. Бу улуш кўшни 
республикалар улушларидан анча кўпдир. Қозоғистон учун 25 млн, 
Қирғизистон учун – 23,7 млн, Туркманистон учун – 45 млн, Тожикистон учун – 
55 млн ЭКЮ хисса тўғри келди. 
Европа экспорти махсулотларининг асосий қисмини электр жихозлари ва 
машиналар (32%), қишлоқ хўжалиги ва пластик материаллар (22%) ташкил 
этса, Ўзбекистон экспортининг катта улуши текстил махсулотлари (66%) ва 
қимматбахо металлардан (28%) иборат. Ўзаро савдо балансининг айниқса 1993- 
1995 йиллар, 215, 130, 80 мусбат кўрсатгич билан Ўзбекистон учун ҳал бўлгани 
ҳам қувонарли холдир
11
. 2017 йил ноябрида Европа Иттифоқи ташқи ишлар 
вазири К.Магерени хонимни ташрифи икки томонлама алоқаларнинг 
ривожланишига имкон яратди. 
Ҳулоса қилиб айтиш мумкинки, янги минг йилликда жаҳон 
ҳамжамиятида муҳим сиѐсий-иқтисодий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Халқаро 
муносабатларнинг тури, шакли, даражаси ва ҳуқуқий асосларида ҳам катта 
ўзгаришлар кузатилмоқда. Зеро, ушбу жараѐнда мустақил Ўзбекистон 
Республикаси олиб бораѐтган ташқи сиѐсат, давлатимиз мустақиллигини 
мустаҳкамлаш, иқтисодий ўсишни янада кучайтириш ва халқимиз турмушини 
яхшилашнинг зарур шарти ва ғоят муҳим воситасидир. Ҳозирда дунѐда 
интеграциялашув ва глобаллашув жараѐни изчил давом этмоқда ҳамда халқаро 
ташкилотлар ва мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқалар кенгайиб янги 
11
Хуррият, 2002, 7 февраль 


31 
сифат босқичига кўтарилмоқда.

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish