136
2.
J.Meyer. Bedeutung de Strom – und Spannungsqualitaet in modernen
Elektroenergieversorgungsnetzen. Doktoringenieur habilitatus. Dresden, 2018.
3.
Summary report DRESDEN fellowship program, October 2019, Dresden.
МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТ
ТИЗИМЛАРИДА РЕАКТИВ ҚУВВАТНИ КОМПЕНСАЦИЯСИ
ТАҲЛИЛИ
т.ф.д, проф. И.Х.Сиддиков, таянч докторант М.Т.Мақсудов,
асс.Х.М.Хайдаров, (АндМИ)
Муқобил энергия манбали (МЭМ) электр таъминот тизимларида (ЭТТ)
электр энергия узатиш тармоқлари ва истеъмолчи юкламаларининг
актив
қаршилиги билан биргаликда индуктив ва сиғим қаршиликлари ҳам мавжуд
бўлади. Индуктив ток истеъмолининг қурилмалари реактив қувват (энергия)
қабул қилувчилар деб, сиғим ток истеъмолининг қурилмалари эса реактив
қувват (энергия) манбаси деб аталади.
ЭТТ реактив қувват истеъмолчиларининг таркибини тахлил қилиш
шуни кўрсатадики, асосий реактив қувват истеъмолчилари беш хил
кўринишдаги қурилмаларни ташкил этади:
• асинхрон двигателлар 40%,
• электр иситгичлар 8%,
• вентиль ўзгартгичлари 10%,
• трансформаторлар 35%,
• электр узатиш тармоқлари (уларда исрофлар) 7% ташкил қилади.
ЭТТ электр энергия узатиш тармоғига
кучланиш
берилганда актив ва индуктив юкламада ток кучланишдан φ
бурчакка
силжийди ва ундан орқада қолади:
(1.1)
ЭТТларда электр энергия истеъмолчилари иш ҳолдатларига боғлиқ
равишда ҳам актив ҳам реактив қувват (энергия) истеъмол қилади бунда:
актив қувват қуйидагича аниқланади:
(1.2)
реактив қувват қуйидагича аниқланади:
жорий қувват коэффициенти қуйидагича аниқланади:
√
(1.4)
бу ерда
,
,
, – мос равишда оний вақт ичидаги актив, реактив ва тўла
қувватлар (кВт, кВар, кВА).
Ишлаб чиқариш корхоналарида актив, реактив қувватлар нафақат
оралиқ вақт муддатида балки ишлаб чиқаришнинг ҳар бир ҳолатида ўзгариб
туради.
Реактив қувват коэффициенти
актив қувват истеъмолида
реактив қувват улушини яққол кўрсатувчи коэффициентдир.
137
Актив ва реактив қувватлар коэффициентлари
орасидаги муносабат
қуйидагича аниқланади:
√
(1.5)
Электр энергия истеъмолчилари истеъмол қиладиган актив қуввати
фойдалои иш бажаради ва яъни электр энергияни бошқа тур фойдали
энергияга: механик, иссиқлик ёруғлик кимёвий, сиқилган хаво энергияси ва
газга ўзгартиради.
Реактив қувват электр энергия қабул қилувчи қурилмаларда
электрмотор, трансформатор ва электр энергия узатиш тармоқларида
фойдали ишга бажармасдан электромагнит майдон (магнит оқим) ҳосил
бўлишига сарфланади.
Актив қувватнинг реактив қувватга ўхшашлиги унинг аналитик
ифодаси ўхшашлигида келиб чиқади, хамда электр энергия қабул қилувчи
қурилмалар нафақат актив қуввати балки реактив қувватни ҳам
истеъмол
қилиб, электр энергияни узатиш ва қабул қилишда бир биридан ажралмаган
холда магнит ва электр майдонларни ҳосил қилишида, кучланишга реактив
ва актив қувватларни боғлиқлиги ва частотани статик характеристикасига
мувофиқлигидан, актив ва реактив қувватларни электр энергия узатиш
тармоқларида йўқотишдан ва бир йўла реактив ва актив қувватни ўлчашдан
иборат бўлади.
Синусоидал ток занжирлари реактив қувватни ҳисоблаш ҳолатлари
учун амалиётда кенг қўлланувчи энг мақбул характеристикаси ҳисобланади.
Актив ва реактив қувватни яратиш ва истеъмолчи нуқтаи
назаридан
кўрганимизда улар орасидаги катта фарқ бор. Агар актив қувватни катта
қисми электр қурилмалардан истеъмол қилиб бири неча кичик қиймати
тармоқ элементларида йўқолса, реактив қувватни тармоқ элементларида
йўқолиш реактив қувват ўлчаб бўлмас кўринишида намоён бўлади. Энергия
тармоғи 100% реактив қувватининг 22% электростанцияларни кучайтириш
трансформаторларида,
ва
энергия
тармоғини
110-750кВ
ли
подстанциялардаги кучланишни оширувчи автотрансформаторларида, 6,5%
туман
электр
тармоқларида,
13,5%
кучланиш
пасайтирувчи
трансформаторлари ва 58% эса 6-10кВ шиналаридаги
истеъмолчиларнинг
реактив қувватни йўқолишидан ҳосил бўлади. Электр тармоқни актив
қуввати ягона бўлган актив қувват манбаи бўлиш электр станциялардаги
генераторларда таъминланади. Генератор ишлаб чиқараётган тўла қувват,
актив ва реактив ташкил этувчилардан иборат бўлади.
ЭТТлар электростанцияларидаги синхрон генераторлар бошқа турдаги
реактив қувват манбалари билан замонавий электр тармоқларида реактив
қувватни мувозанатини таъминлайди. Генератор номинал режимида номинал
актив қувватни пасайиши реактив қувватни
номиналдан ошиб кетиш сабаб
бўлиши мумкин. Кичик актив юкламани истеъмоли реактив қувватни
номинал қийматидан кескин ошиб кетишига сабаб бўлади. Бу ҳолда
генераторнинг актив юкламасини ушлаб турувчи бирон бир қисмини қувват
коэффицентини тушириш иш режимига ўтказилади. Катта бўлмаган юклама
138
режимидаги яратаётган реактив қувватни оширишда актив қувватни
камайтириш ҳисобига амалга ошириш иқтисодий жиҳатдан мос келмайди.
Электр энергияни узоқ масофага узатишда реактив қувват ЭТТнинг
барча элементларида ҳосил бўлади ва бу уларнинг реактив қувват билан
юкланиши орқали тушунилади. ЭТТнинг актив R қаршилиги орқали актив Р
ва реактив Q қуввати узатилишида актив қувват йўқотиш қуйидагича бўлади:
(1.6)
Бундан кўриниб турибдики, ЭТТларда реактив қувват
оқиши орқали
актив қувватни қўшимча исрофи
унинг квадратига пропорционал бўлади.
Реактив қувватни ЭТТ электр тармоқларидан оқиб ўтиши қўшимча
кучланиш исрофини юзага келтиради. Актив қаршилик R ва реактив
қаршилик X га эга ЭТТ электр энергияси узатиш тармоқлари орқали актив
қувват Р ва реактив қувват Q узатишда кучланиш йўқотиш қуйидагича
аниқланади:
(1.7 )
бу ерда
- кучланиш исрофининг актив қувватни исрофи билан
белгиланувчи ташкил этувчиси;
-
кучланиш исрофининг реактив қувват исрофи билан
белгиланувчи ташкил этувчиси.
ЭТТнинг электр энергия қабул қилувчи қуриломаларидаги кучланиш
йўқотилиши унинг оғишига ҳамда мос равишда кучланишни бошқариш
воситаларини миқдорини ва турларини ошишига олиб келади.
Юқорида келтириб ўтилган маълумотлардан кўринади МЭМли
ЭТТларда реактив қувват манбасини реактив қувват истеъмол қилинаётган
жойга яқин ўрнатиш электр энергия узатишг тармоқларида қувват, энергия
кучланиш йўқолишини камайтиради ҳамда ЭТТни техник-иқтисодий
кўрсаткичларнини яхшилашда энг самарали ечим ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: