Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш


Foydalanilgan adabiyotlar ro`yxati



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

Foydalanilgan adabiyotlar ro`yxati: 
1. ҚМҚ 2.01.04-97 Қурилиш иссиқлик техникаси. 
2. ҚМҚ 2.01.01-94 Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик 
маълумотлар. 
3. F.P. Incropera, D.P. Dewitt, et al., Introduction to Heat Transfer, John Wiley 
&Sons, 2007. 
4. A. Byrne, G. Byrne, et al., Transient and quasi-steady thermal behaviour of a 
building envelope due to retrofitted cavity wall and ceiling insulation, Energy 
Build. 
5. S.F. Gamtessa, An explanation of residential energy-efficiency retrofit 
behavior in Canada, Energy Build. 
6. N.A.Mahmudova, H.N. Nuritdinov, Pardozlash va issiqlik izolyatsiya 
materiallari.Toshkent., ―Noshir‖ – 2010y. 
БИОГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА ЭНЕРГИЯ ТЕЖАШ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ 
доц.О.Х.Нарзуллаев (ТДЮУ) 
 
Умумий уйимиз биосфера барқарорлигини асраш ҳозирги вақтда энг 
муҳим ва долзарб умум сайёравий экологик муаммолардан биридир. Чунки, 
табиий ресурслардан нормасиз фойдаланиш, антропоген омилларнинг 
табиатга келтирилган салбий таъсири ва бошқа сабаблар натижасида 
экосистемаларга кучли таъсир кўрсатилмоқда, жуда кўп тур ўсимлик ва 
ҳайвонлар йўқолиб кетмоқда. Инсон табиатсиз – яшамайди. У барча 
маҳсулотларни табиатдан олади. Ер юзида 7 млрддан, зиёд инсон кислород 
билан нафас олади, кислороднинг манбаи эса ўсимликлардаги фотосинтез 
жараёнидир. Ўсимликлар биосфера барқарорлигини асрайди. Биосфера энг 
катта экологик тизим бўлиб, у бир қанча экотизимлардан иборат (чўл, адир, 
тоғ, яйлов, кўл, дарё. Океан, ўтлоқ, ўрмон, тўқай ва бошқалар). Ана шу 
экосистемаларда биргаликда яшовчи турлар биологик хилма-хилликни 
ташкил қилади. 
Халқаро миқёсда аҳолининг ўсиши табиий ресурслар ва қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларига бўлган талабни қондириш, табиий ресурслардан 
оқилона фойдаланишни таъминлаш, барқарор ривожланиш шароитида илм-


414 
фан ютуқлари инновацион технологияларини жорий этган ҳолда норматив-
ҳуқуқий базани шакллантирган ҳолда тараққиётга эришиш талаб этилади.
Республикамизнинг қонунчилик ҳужжатларида халқнинг турмуш 
даражаси ва сифатини янада ошириш, муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший 
шароитлар яратиш, янги уй-жойлар қуриш, замонавий йўллар ва 
муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш, аҳоли 
пунктларини тоза ичимлик суви, электр энергияси ва иссиқлик билан 
кафолатли таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш 
белгилаб берилди.
Янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурларда 
энергия ва ресурсларни тежовчи янги технологияларни жадал жорий этишга 
қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, 
аҳолининг қайта тикланувчи энергия манбалари ҳақида хабардорлигини 
ошириш, қайта тикланувчи энергия манбалари фойдаланиш, фермер 
хўжаликларида чорвачилик ва паррандачилик чиқитларини қайта ишлашни 
таъминловчи муқобил энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш, фермер 
хўжаликларида замонавий технологиялар бўйича муқобил энергия 
манбаларини жорий этиш, фермер хўжаликлари эҳтиёжлари учун, шу 
жумладан, иссиқхоналарни иситиш учун муқобил энергия манбаларига эга 
бўлиш, хорижий мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қуёш ҳамда 
биогаз 
энергиясини 
ишлаб 
чиқарувчилар 
ва 
фойдаланувчиларни 
рағбатлантириш, уларга солиқ ва божхона имтиёзлари ва афзалликлар бериш 
билан боғлиқ масалалар ўз аксини топмоқда. Шуни алоҳида фаҳри билан 
таъкидлаш лозимки, ўзоқ йиллар музокараларга сабаб бўлган қонун 2019 йил 
21 майда қабул қилинди, Ўзбекистон Республикасининг “Қайта тикланувчи 
энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни. Ушбу қонунда 
қайта тикланувчи энергия манбалари - атроф-муҳитда табиий ҳолда қайта 
тикланувчи қуёш, шамол энергияси, ер ҳарорати (геотермал), сув 
оқимларининг табиий ҳаракати, биомасса энергияси билан боғлиқ 
муносабалар, қонун даражасида тартибга солинди. Ушбу қонун 
Республикамиз учун мутлақо янги қонун ҳисобланади. Лекин ҳозирги кунга 
қадар дунёдаги 50 та давлатда “Муқобил энергия манбалари тўғрисида”ги 
қонун қабул қилган ва ҳозирда муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича 
муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинган. Халқаро миқёсида Германияда 
“Муқобил энергия ва энергия тизими тўғрисида”ги қонун, Хитойда 
“Муқобил энергия манбалари тўғрисида”ги қонун, Белоруссияда “Муқобил 
энергия манбалари тўғрисида”ги қонун, Украинада “Муқобил энергия 
манбалари тўғрисида”ги қонун, қўшни бўлган давлатларда Қозоғистонда 
“Муқобил энергиядан фойдаланувчиларни қўллаб қўвватлаш тўғрисида”ги 
қонун, Тожикистонда “Муқобил энергиядан фойдаланиш тўғрисида”ги 
қонун, Қирғизистонда “Муқобил энергия манбалари тўғрисида”ги қонунлар 
мавжуд бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Қайта 
тикланувчи 
энергия 
манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни давлатимизнинг ижтимий-
иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ ҳолда қабул қилинди. Мавзу 


415 
доирасида, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги 
давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида энергетика 
хавфсизлигини мустаҳкамлаш, ёқилғи-энергетика балансининг қайта 
тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр, иссиқлик 
энергияси ва биогаз ишлаб чиқаришга доир қисмини диверсификациялаш 
белгилаб берилди. 
Қайта тикланувчи энергия манбаси бўлмиш биогазни ишлаб 
чиқарувчиларнинг ҳуқуқлари сифатида, биринчидан биогаздан фойдаланиш 
соҳасида давлат дастурлари ва бошқа дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга 
оширишда иштирок этади, иккинчидан биогаздан фойдаланиш соҳасидаги 
солиқ, божхонага оид ҳамда бошқа имтиёзлар ва преференциялардан 
фойдаланиш, учинчидан алоҳида локал тармоқни (электр, иссиқлик ва (ёки) 
газ тармоғини) яратиш, биогазни реализация қилиш учун юридик ва 
жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
Аграр соҳада биогаздан фойдаланиш, энергияни тежайдиган 
технологияларни ва энергиянинг муқобил манбаларини жорий этишда, 
фермер хўжаликлари, кичик ва ўрта қишлоқ хўжалиги корхоналари 
имкониятини янада яхшилаш, суғоришнинг замонавий усулларини тарғиб 
қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Юқорида қайд этилган 2та масала яъни электр энергия ва сувдан 
фойдаланиш масаласи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ўта долзарб 
аҳамиятга эга.
Энергиядан оқилона фойдаланиш.Ўзбекистон электр станцияларининг 
ўрнатилган қувватлар таркиби газ ёқилгиси улиши – 93.3 %, мазут – 1.2 %, 
кўмир – 5.2 % ташкил этади. Электр энергияси истеъмолининг таркиби: 
аграр соҳада 30.8%, транспорт 3.5%, қурилиш 0.3%, комунал-маиший 9.2%, 
аҳоли 14.3% энергия ишлатилади.
Сув ва сувдан фойдаланиш. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув 
хўжалиги вазирлиги (ер усти сувлари), Ўзбекистон Республикаси Давлат 
геология ва минерал ресурслар қўмитаси (ер ости иссиқ сувлари ва минерал 
сувлар) ўз ваколатлари доирасида сувдан фойдаланишни тартибга солиш 
соҳасида махсус ваколатли давлат бошқаруви органлари ҳисобланади. Сув 
ресурсларининг ишлатилиши: қишлоқ хўжалигида 88%, маиший хизмат 8%, 
энергетика 1,5%, саноат 2%, балиқчилик 0.5%.
Айни пайтда қонунчиликка кўра, қишлоқ хўжалиги корхоналари яъни 
фермер ва деҳқон хўжаликлари муқобил энергия манбаларининг қўйидаги 
турларидан 
фойдаланиш 
ҳуқуқига 
эгадирлар. 
Жумладан, 
биогаз 
қурилмалари, иссиқ сув олиш учун гелиоқурилма, қуёш фотоэлектрик 
станцияси ёрдамида сув чиқариш тизими, энергия тежамкор сув насослари, 
кичик ГЭС, шамол энергияси каби турлардан.
Биогаз ҳақида, биогаз деярли арзон экологик ёнилғи ҳисобланиб, 
чорвачилик, паррандачиликни қаттиқ ва суюқ чиқиндиларидан ҳамда 
ўсимликлар ва оқар сувларда хосил бўладиган қолдиқлардан олинади. Ўз 
хусусиятлари буйича биогаз табиий газга яқин. Биогаз табиий газ каби 
қуйидаги жараёнларда ишатилиши мумкин: 


416 
 
овқат тайёрлаш;
 
электр ва иссқлик энергия (иссиқ сув ва уй-жойларни иситиш); 
 
автомобиль ёнилғи сифатида. 
Биогаз ишлаб чиқариш жараёни колдиқлардан юқори сифатли гўнг 
ҳосил бўлади. Биогазни нафақат моллари, паррандалари кўп бўлган фермер 
хўжаликларда, балки хусусий хўжаликларда ҳам олиш мумкин.
Агарда бир неча фермалар ва хусусий хўжаликлар бир-бирига яқин 
жойлашган бўлса, чиқиндиларни қайта ишлаб чиқаришни марказлаштириб 
ташкил этиш ва олинган биогазни ферма ва хўжаликларга трубопроводлар 
орқали узатиш иқтисодий фойдалироқ бўлади. 
Биогаз олиш учун саноат корхоналарда иситиш махсус тизнмларни 
механизация ва автоматизацияланггиришда. Дунёда қурилмаларни иккала 
тури ҳам кенг тарқалган. Масалан, Хиндистон, Вьетнам, Непал ва бошқа 
мамлакатларда 
кўпинча 
кичик 
(оилавий) 
Биогаз 
курилмаси 
ишлатилади.Улардан олинган газ, асосан, овқат тайёрлаш жараёнида 
ишлатилади. Биогаз курилмаси кўпчилиги Хитойда жойлашган - 40 
миллионга яқин, Хиндистонда - 3,8 миллион, Непалда - 20 минг кичик 
қурилмалар мавжуд. Ўрта ва катта Биогаз қурилмаси парнинг абсолют 
кўрсаткичлари, сони буйича илғор ўринни Германия эгаллайди (8 минг). 
Ғарбий Европада паррандачилик фермаларнинг ярми биогаз билан 
иситилади.
Биогаз курилмаси ҳар қандай қурилиш каби, маблағ, куч ва 
кўвватингизни талаб қилади. Биринчи кубометр биогазни олиш билан фойда 
келишини уйламаслик керак, бунинг учун қурилма турғун ишлаши керак ва 
сизни билимдон эга сифатида доимо эътиборингизда бўлиши керак. 
Биогаз курилмасини қуришга қарор қилаган фермер ёки кичик хусусий 
хўжалик эгасига режалаш ва монтаж ишларининг ҳар бир тафсилотларига 
эътибор бериш тавсия этилади. 
Биогаз курилмаси турғун, доимий ва ишончли ишлаши учун ундан 
фойдаланувчи эксплуатациянинг хар бир тафсилотини билиши керак. Фақат 
шу шартлар бажарилганда, қуйида берилган кафолатларга эришиш мумкин. 
Яъни, ёнилғи, электр энергия, ўғит. Шуниндек, қўшимча маблағлар олиш 
имкониятлари: биогаз ва биоугит сотиш, қишлоқ хўжалик маданий 
ўсимликларининг ҳосилдорлигини ошириш. 
Биогаз қўрилмасини сотиб олиш, ўрнатиш ва ишлатиш жараёнида 
қуйидаги босқичларга ажратиб ўрганиш мумкин. Биринчидан, банкдан 
кредит олиш: кредит олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар, кредит 
шартлари; Иккинчидан, биогаз қурилмасини сотиб олиш, олди-сотди 
шартномаси, ишлаб чиқарувчининг мувофиқлик сертификати, Учинчидан, 
чет элдан олинса божхона расмийлаштируви, товарнинг келиб чиқиш 
сертификати, инвойс, юк хати; Тўртинчидан, биогаз қурилмасини ўрнатиш, 
ҳокимият рухсати, қурилиш меъёрлари ва қоидалари, экология меъёрлари ва 
қоидалари; Бешинчидан, биогаз қурилмасидан фойдаланиш, техника 
хафсизлиги талаблари, фойдаланиш қоидалари, ёнғин хавфсизлиги; 
Олтинчидан, биогаз қурилмасидан чиққан энергияни сотиш Ўзбекистон 


417 
Республикасининг “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш 
тўғрисида”ги, “Электр энергетика тўғрисида”ги, “Энергиядан оқилона 
фойданиш тўғрисида”ги қонунлари техника хафсизлиги талабларига риоя 
қилинган ҳолда амалга оширилади. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Қайта 
тикланувчи 
энергия 
манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунига кўра, биогазни ишлаб 
чиқаришда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг ўзига 
хос хусусиятлари белгиланади. Биогаз маҳсулотларнинг, чиқиндиларнинг 
ҳамда келиб чиқиши ўсимлик ва ҳайвонотга мансуб қолдиқларнинг, саноат 
ва коммунал-маиший чиқиндиларнинг биологик жиҳатдан парчаланадиган 
моддалардан иборат бўлган биомассасидан ишлаб чиқарилади. 
Биомассадан шахсий эҳтиёжлар учун биогаз ишлаб чиқарилган 
тақдирда, рухсат берувчи ҳужжатлар олиш талаб этилмайди. 
Биомассадан биогаз ишлаб чиқарувчиларга қайта тикланувчи энергия 
манбаларининг қурилмаларини ҳудудий ва магистраль газ тармоқларига 
улаш тақиқланади. Локал газ тармоғини барпо этиш ва қайта тикланувчи 
энергия манбаларининг қурилмаларини унга улаш биомассадан биогаз ишлаб 
чиқарувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 
Биомассадан шахсий эҳтиёжлар учун биогаз ишлаб чиқарилган 
тақдирда, рухсат берувчи ҳужжатлар олиш талаб этилмайди. 
Биомассадан биогаз ишлаб чиқарувчиларга қайта тикланувчи энергия 
манбаларининг қурилмаларини ҳудудий ва магистраль газ тармоқларига 
улаш тақиқланади. 
Локал газ тармоғини барпо этиш ва қайта тикланувчи энергия 
манбаларининг қурилмаларини унга улаш биомассадан биогаз ишлаб 
чиқарувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 
Аграр соҳадаги корхоналарга биогаз қурилмаларини сотиб олишлари 
учун молиявий маблағлар ажратилган, солиқ ва божхона соҳасида имтиёзлар 
бериш билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий асослар яратилган. Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 июнь 338-сонли “2017-
2019 йиллар даврида Республикада биогаз қурилмаларини жорий этиш ва 
ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 25 
ноябрь куни 343-сонли “Республиканинг чорвачилик ва паррандачилик 
хўжаликларида биогаз қурилмалари қуришни рағбатлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Ушбу норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатга кўра, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз 
қурилмалари қуришни рағбатлантириш чора-тадбирлари белгилаб берилди. 
Таъкидлаш лозимки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар 
Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан 
биргаликда биогаз қурилмалари қуришнинг ҳудудий манзилли дастурларини 
ишлаб чиқадилар ва белгиланган тартибда тасдиқлайдилар. Бундан ташқари, 
мазкур органлар тегишли лойиҳаларнинг ҳужжатларини кейинчалик Саноат 
кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар 
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун ишлаб 
чиқиш ва тақдим этишда биогаз қурилмалари ишлаб чиқаришга 


418 
ихтисослашадиган ташкилотларга кўмаклашадилар.
Давлат статистика қўмитасига статистика ҳисоботининг амалдаги 
шакллари доирасида ишга туширилган биогаз қурилмалари сони ҳамда улар 
томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмлари ҳисоби юритилиши 
белгиланди. Белгиланишича, тикланадиган энергия манбаларидан 
фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқарувчи электр энергияси 
истеъмолчилари ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб 
бериш учун ягона электр энергияси тизими (ЯЭЭТ) билан параллел тарзда 
барқарор ишлашни таъминловчи махсус қурилмалар воситасида уланишга 
доир техник шартлар олингандан ва бажарилгандан кейин ягона электр 
энергияси тизимининг электр тармоқларига уланишлари мумкин.
Тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб 
чиқарилган, истеъмолчилар томонидан ЯЭЭТнинг электр тармоқларига 
етказиб бериладиган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар охирги 
истеъмолчилар учун белгиланган тарифлар бўйича, электр таъминоти 
корхоналарининг электр энергиясини узатиш бўйича харажатларини ҳисобга 
олган ҳолда амалга оширилади.
Аграр соҳада, энергия тежамкор сув насосларидан фойдаланиш ҳам 
долзарб вазифалардан бир ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ 
ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, 
Молия вазирлиги ва Энергетика вазирлиги билан биргаликда ўтказилган сув 
хўжалиги ташкилотларининг насос станциялари насос-куч асбоб-
ускуналарини ялпи хатловдан ўтказилган. Ушбу тадбир натижасида сув 
хўжалиги ташкилотлари насос станцияларининг маънавий ва физик эскирган, 
замонавий энергияни тежайдиган асбоб-ускунага алмаштирилиши керак 
бўлган 3944 та (81%) электр двигателлари, сув хўжалиги ташкилотлари насос 
станцияларининг маънавий ва физик эскирган. Қонунчиликда сувни 
тежайдиган суғориш технологияларидан фойдаланувчига имтиёзлар 
белгиланган. Масалан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 
сувни тежайдиган суғориш технологияларидан фойдаланувчи ягона ер 
солиғи тўловчиларга яна бир имтиёз тақдим этилди. Юқоридаги қонун билан 
киритилган ўзгартиришларга мувофиқ юридик шахслар ягона ер солиғини 
тўлашдан ер участкасининг қайси қисмида томчилатиб суғоришдан 
фойдаланилаётган бўлса, майдоннинг ўша қисмида томчилатиб суғориш 
тизими жорий қилинган ойдан бошлаб беш йил муддатга озод этилади. Ушбу 
солиқ имтиёзини жорий этишдан асосий мақсад қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини мавжуд сув ресурсларидан оқилона 
фойдаланишларини рағбатлантиришга йўнатилгандир(СК367-модда). 
Кичик ГЭС қуришга рухсат бериладими? 
Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги 
Қонунининг 10-моддасига кўра, ягона электр энергетикаси тизимига уланган 
иссиқлик электр станциялари, иссиқлик электр марказлари, шунингдек қайта 
тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланадиган электр станциялари 
давлат мулки ёки хусусий мулк бўлиши мумкин. Мазкур қонуннинг 12-
моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахслар ўзи фойдаланиши учун электр 


419 
энергиясини ҳосил қилиши мумкин. 
Ўзи фойдаланиши учун электр энергиясини ҳосил қилувчи юридик ва 
жисмоний шахсларга электр энергиясини ҳосил қилувчи электр 
қурилмаларини ҳудудий электр тармоғига улаш таъқиқланади. Юридик ва 
жисмоний шахслар томонидан ўзи фойдаланиши учун ҳосил қилинган электр 
энергиясини бошқа юридик ва жисмоний шахсларга сотиш қонун 
ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ўз электр тармоқлари орқали амалга 
оширилиши мумкин. 

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish