Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш


САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА ҚУВВАТ КОЭФФИЦИЕНТИНИ



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА ҚУВВАТ КОЭФФИЦИЕНТИНИ 
ОШИРИШ УСУЛЛАРИ 
А.А.Даминов. Н.М.Махмудов (НамМҚИ) 
Саноат корхоналарни электр юкламалари ва электр энергияни 
истеъмоли ишлаб чиқарилаятган махсулотни тури ва миқдори, технологик 
жараённи механизацияланганлиги ва автоматлаштирилганлигини даражаси, 


363 
мазкур ишлаб чиқаришни санитария ва гигиена талаблари, ишчи ва 
хизматчиларни меҳнатини мухофаза қилиш ва лозим бўлган иш 
шароитларини яратиш кўрсаткичларига боғлиқ. Баъзи саноат корхоналарини 
электр энергия истеъмолчиларини ўрнатилган қувват миқдорлари миллион 
киловатт ва ундан юқори бўлиши мумкин. [ 1 ] 
Саноат 
корхоналарида 
асинхрон 
электродвигателлар, 
кучли, 
пайвандлаш ва бошқа махсус трансформаторлар, контактор ва релеларни 
ғалтаклари, электр узатиш линиялари актив билан бирга реактив қувватни 
ҳам истеъмол қиладилар. 
Маълум бўлганидек, актив қувват ўзгармаслигида реактив қувват қанча 
катта бўлса, қувват коэффициенти шунча паст. Соs 

-ни электр қабул 
қилгичларни алоҳида тоифалари учун қиймати каттагина даражада уларни 
специфик хусусиятлари ва иш режимларига боғлиқ. Масалан, иш режимлари 
циклли бўлган дастгох ускуналари, қайта-қисқа иш режимли цех кранлари, 
электр пайвандлаш трансформаторлари, индукцион электр печлари соs φ-cи 
паст гуруҳларга қарайдилар. Шу билан бирга қаршиликли электр печлари, 
қуритувчи аппарат ва шкафларга ўхшаш қабул қилгичлар соs φ-ни юқори 
(бирга яқин) қийматларига эгалар.[ 2 ] 
Қувват коэффициентини кўтариш усуллари. Реактив қувватни 
каттагина қисмини истеъмол қилиб, асинхрон двигателлар корхонани соs φ-
сига анчагина катта таъсир қиладилар. Асинхрон двигателларни қувват 
коэффициенти уларни юкланганлик даражасига боғлиқ ва юкланганлик 
пасайганда сезиларли камаяди. Асинхрон двигателларни салт ишлашида соs 
φ 

0,1-0,25. Шунинг учун технологик ускуналарни салт режимда ишлашига 
ёки кам юкланишига йўл қўймаслик керак.
Трансформаторларни ҳам етарлича юкланмаслиги корхонани қувват 
коэффициентини пасайишига олиб келади. Трансформаторни салт ишида cos 

 

0,1-0,2.
Технологик ускуналарни иш режими каттагина даражада қувват 
коэффициентини қийматига таъсир қилади. Узулувчи технологик жараёнлар 
ҳамда ташкил этиш ва созлашга катта вақт талаб этадиган жараёнлар, 
давомий ёрдамчи ва тайёрловчи амаллар, қоидадагидек, корхонани қувват 
коэффициентига салбий таъсир қиладилар.
Электр ускуналарини қувват коэффициенти уларни тури, конструктив 
бажарилиши ва ишлатилиш холатига ҳам боғлиқ. Масалан, юқори вольтли, 
секин айланувчи асинхрон двигателлар паст соs 

-га эга. Асинхрон 
двигателларни номинал тезлиги қанча катта бўлса, уларни соs φ-си шунча 
юқори. Асинхрон двигателларнинг сифатсиз таъмирланишидан кейин ҳаво 
оралиғини кўпайиши магнитловчи токларни кўпайишига олиб келади ва, 
демак, двигателни соs φ-сини пасайишига олиб келади. 
Қувват коэффициентини кўпайтириш тадбирлари иккита асосий 
тоифага бўлинади: 1) табиий, улар ўрнатилган электр ускуналарни 
ишлатилишини яхшилаш билан боғлиқ; бу тоифага шартли равишда янги 
ускуналарда синхрон двигателларни қўллаш ва мавжуд ускуналарда 


364 
асинхрон двигателларни синхронларга алмаштириш киради; 2) сунъий, улар 
махсус компенсацияловчи ускуналарни қўлланилишини талаб этадилар. [ 3 ] 
Табиий тадбирларга қуйидагилар қарайди: технологик жараённи 
тартиблаштириш, бу ускуналарни энергетик режимини яхшиланишига олиб 
келади;
статор чулғамларидаги кучланишни учбурчакдан юлдузга қўлда ёки 
автоматик қайта улаб пасайтириш (агар двигателни юкланиши номинал 
қувватини 30-40%-идан ошмаса ва агар двигателни статор чулғамлари 
учбурчак уланганлигида нормал ишласа), секцияланган чулғамда фаза 
чулғамларини кетма-кет уланган секциялар сонини кўпайтириш, корхонани 
нимстанциясидаги кучли трансформаторларни чулғамидаги ўрамлар сонини 
ўзгартириш (анцапф) ва кучланишни тиристорли ростлагичларини қўллаш; 
асинхрон двигателларни салт ишлашини салт ишини чекловчилар 
ёрдамида бартараф этиш (агар амаллар орасидаги цикл 10 секунддан катта 
бўлса); 
кам юкланган асинхрон двигателларни кичикроқ номинал қувватга эга 
двигателларга алмаштириш; 
номинал 
қувватига 
қараганда 
30%-дан 
кам 
юкланган 
трансформаторларни кичик қувватлиларга алмаштириш; 
электр юритмани ҳамма янги ускуналари учун синхрон двигателларни 
қўллаш ва асинхрон двигателларни синхронларга алмаштириш 
Саноат корхоналари электр ускуналарини ишлатиш тажрибаси 
кўрсатадики, синхрон двигателларни қўллаш умумкорхона қувват 
коэффициентини оширишни эффектив воситасидир. 
Сунъий тадбирларга қарайдилар: косинусли (статик) конденсаторларни 
ва синхрон компенсаторларни ўрнатиш. Саноат корхоналарида асосан 
косинусли конденсаторлар қўлланилади. Улар ҳам паст (уч фазали), ҳам 
юқори кучланишлар учун (10,5 кВ бир фазали) тайёрланади. Расм 1-да 
компенсациялашни турли усулларида конденсаторларни уланишини 
принципиал электр схемалари келтирилган. 
Компенсацияловчи ускунани керакли қуввати (конденсаторлар ва 
разрядловчи резисторлардаги исрофларни ҳисобга олмасдан) ифодадан 
топилади:

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish