358
briquettes with low ignition temperature // Mining information analytical bulletin
(scientific and technical journal). Separate articles (special issue). - 2013. -No 5. -
20 pp .- M .: Publishing house "Mining book".
2.Yusupov S.К., Yusupov
F.М., Eshmetov I.D.
Cинтез
модифицированного связующего для получения угольных брикетов на
основеместного сырья .
European Applied Sciences. February 5,2018, Theses of
reports. pp.51-53 .
3. Юсупов С.К., Юсупов Ф.М., Эшметов И.Д., Бектурдыев Г.М.,
Курбанов А.Р.Получениеугольныхбрикетовсприменениемновогосвязующего.
Science and technology in oil and gas business, Armavir, February 9-10, 2018, p.
85-87.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА АСИНХИРОН
ДВИГАТЕЛЛИ ЮРИТМАЛАРНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ
МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ
А.А.Даминов, Н.М.Махмудов, талаба Х.Абдумуталипов(НамМҚИ)
Хозирги пайтда ишлаб чиқариш корхоналарига янги техника ва
технологиялар келтирилмоқда, корхоналар янги маҳсулот ишлаб чиқаришга
мослаштирилмоқда ва кўплаб кичик корхоналар барпо этилмоқда. Бу
корхоналарни электр таъминот тизими ва монтажи ҳам янги талабларга
жавоб бериши лозим. Бозор иқтисодиёти шароитида юқори техник-
иқтисодли энергетик тизимни шу жумладан янги талабларга жавоб берадиган
электр тармокларини ишлаб чиқиш ва барпо этиш давр талабидир.
Ҳозирда ишлаб турган аксарият корхоналарнинг электр таъминоти
тизими юкори самара билан ишламайди, уларда электр энергия йукотишлар
белгиланган меъёрдан юкори ва тез-тез авария холатлари содир булади. Бунга
асосий сабаб корхона электр таъминот тизими ва элекрт жихозларини
эскирганлиги, монтажини талабга жавоб бермаслиги, корхоналарнинг ишлаб
чиқариш техника ва технологияларини юқори суръатлар билан ўзгаришидир.
Ҳозирги замон электр энергетикаси сохасининг асосий вазифаларидан бири
юқори самара билан ишлайдиган ва энергия тежамкор электр таъминоти
тизимини шакллантиришдир [ 1 ].
Ишлаб чиқариш корхоналарида электр юритмани бошқариш, яъни
автоматик равишда ишга тушириш, берилган тезликни ўзгартирмай сақлаш,
реверслаш ва тормозлаб тўхтатиш каби вазифаларни электромеханик
қурилмалар бажаради. Бундай қурилмаларга магнитли ишга туширгичлар
кириб у қуйидаги ишлар учун мўлжалланган:
1.
Двигателларни ишга тушириш, реверслаш, тезлигини ростлаш,
тормозлаш ва тармоқдан узиш учун;
2.
Электр энергия истеъмолчиларини ва электр тармоқларни ўта
юкланиш, қисқа туташув шикастланишларидан ҳимоя қилиш учун;
3.
Электр юритма ва механизм айрим элементларини блокировка
қилиш учун.
Do'stlaringiz bilan baham: