Буюртмачига қўйиладиган талаблар:
-қурилиш ишларини бошлашдан олдин вилоят экология экспетиза бўлимидан экологик экспертиза хулосасини, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан Архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ), лойиҳа-смета ҳужжатлари, вилоят Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси (ДАҚН) томонидан келишиш ҳужжатларини олиш;
-қурилиш жараёнида архитектура, санитария, ёнгинга қарши меъёр ва талабларига риоя қилиш, қурилиш ишлари тугугандан сўнг объектни фойдаланишга қабул қилиш туман ишчи комиссияси далолатномасини олиш.
Туман ҳокими Ш.Бабаев
Пахтакор тумани марказинининг замонавий архитектура қиёфасини ўзгартириш мақсадида, туман марказида жойлашган, муддатини ўтаб бўлган барак типидаги уй-жойларни “Илғор ҳудуд” синов лойиҳаси асосида кўчирилиши муносабати билан, Пахтакор туман ҳокимининг 2019 йил 9 сентябрдаги 1052-сонли қарорига асосан “Олмазор” ҚФЙ 182, 182а, 182б, 185а-контурларидан якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган 14,0 га ер майдонларини фуқароларга тақсимотини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 20-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги “Ер участкаларини бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 63-сонли қарорининг 1-иловаси 6-бандига мувофиқ ҳамда туман ҳокимининг 2019 йил 23 февралдаги 544-сонли қарорига ҳамда асосан туман марказида жойлашган барча маҳалла фуқаролар йиғинларида “Илғор ҳудуд” синов лойиҳасини амалга ошириш мақсадида, Жиззах вилояти “Ермулккадастр” ДК Пахтакор тумани филиалининг 2020 йил 26 августдаги 142-сонли хатини инобатга олиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н
1. Пахтакор тумани марказида “Илғор ҳудуд” синов лойиҳаси асосида муддатини ўтаб бўлган барак типидаги уй-жойларда яшовчи фуқароларга “Олмазор” ҚФЙ 182, 182а, 182б, 185а-контурларидан якка тартибда уй-жой қуриш учун, туман ҳокимининг 2019 йил 10 сентябрдаги 1052-сонли қарорига асосан ажратилган 14,0 га ер майдонидан, 2 нафар фуқароларга 0,03 гадан ер майдони тақсимоти иловага асосан тасдиқлансин.
2. Ажратилган ер майдонини тегишли ҳужжатлар асосида ўлчаш, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш туман қурилиш бўлими (А.Жўраев), Жиззах вилояти “Ермулккадастр” ДК Пахтакор тумани филиали (Б.Мавлянов)ларга топширилсин.
3. Ажратилган ер майдонидан қонунда белгиланган муддатда мақсадли фойдаланмаса Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддасига асосан туман ҳокимлиги захира фондига қайтариб олинсин.
4. Қурилиши тугалланмаган уй-жойларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш Жиззах вилояти “Ермулккадастр” ДК Пахтакор тумани филиали (Б.Мавлянов)га юклатилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Х.Хасанов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |