Буюртмачига қўйиладиган талаблар:
-қурилиш ишларини бошлашдан олдин вилоят экология экспетиза бўлимидан экологик экспертиза хулосасини, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан Архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ), лойиҳа-смета ҳужжатлари, вилоят Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси (ДАҚН) томонидан келишиш ҳужжатларини олиш;
-қурилиш жараёнида архитектура, санитария, ёнгинга қарши меъёр ва талабларига риоя қилиш, қурилиш ишлари тугугандан сўнг объектни фойдаланишга қабул қилиш туман ишчи комиссияси далолатномасини олиш.
Туман ҳокими Ш.Бабаев
Фуқаро Ширинбоев Темурбек Шухрат ўғлига аҳолига хизмат кўрсатиш шоҳобчалари қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6,23-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури тўғрисидаги 5466-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида, туман қурилиш бўлимининг 2020 йил 24 июлдаги 01-196-сонли хулоса хатини ҳамда Ер участкаларига эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган доимий комиссиясининг 2020 йил июлдаги далолатномаси инобатга олиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н
1. Ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган доимий комиссиясининг 2020 йил 24 августдаги далолатномаси тасдиқлансин.
2. Фуқаро Ширинбоев Темурбек Шухрат ўғлига Пахтакор тумани “Олтинкўл” МФЙ ҳудудидан аҳолига хизмат кўрсатиш шоҳобчалари қуриш учун 330,0 кв.м. ер майдони ажратиб берилсин.
3. Ажратилган ер майдонини тегишли ҳужжатлар асосида ўлчаш, ерга бўлган ҳуқуқни тасдикловчи ҳужжатларни давлат рўйхатига олиш туман қурилиш бўлими (А.Жўраев) ва Жиззах вилояти “Ермулккадастр” ДК Пахтакор тумани филиали (Б.Мавлянов)ларга топширилсин.
4. Фуқаро Т.Ширинбоевга ажратилган 330,0 кв.м. ер майдонидан 2 йил мобайнида мақсадли фойдаланмаса Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси 10-бандига асосан унга ажратилган ер майдони белгиланган тартибда туман ҳокимлиги захира фондига қайтариб олинсин.
5. Қурилиш ишлари тугаллангандан сўнг, Жиззах вилояти “Ермулккадастр” ДК Пахтакор тумани филиали (Б.Мавлянов)га белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш вазифаси юклатилсин.
6. Мазкур қарор Халқ депутатлари туман Кенгаши тасдиғига киритилсин ва бир кун муддатда туман ҳокимлигининг paxtakor.jizzax.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Х.Хасанов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |