Буюртмачига қўйиладиган талаблар:
-қурилиш ишларини бошлашдан олдин вилоят экология экспетиза бўлимидан экологик экспертиза хулосасини, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан Архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ), лойиҳа-смета ҳужжатлари, вилоят Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси (ДАҚН) томонидан келишиш ҳужжатларини олиш;
-қурилиш жараёнида архитектура, санитария, ёнгинга қарши меъёр ва талабларига риоя қилиш, қурилиш ишлари тугугандан сўнг объектни фойдаланишга қабул қилиш туман ишчи комиссияси далолатномасини олиш.
Туман ҳокими Ш.Бабаев
Пахтакор тумани “Пахтакор деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудидан савдо дўкони қуриш учун ер майдони ажратиш ва қуришга рухсат бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-23-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-2853-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга ҳамда фуқаро А.Норбаеванинг 2020 йил 1 июлдаги аризасини инобатга олиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н
1. Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш туман комиссиясининг 2020 йил 27 июлдаги далолатномаси тасдиқлансин.
2. Фуқаро Норбаева Азиза Хикматовнанинг Пахтакор Деҳқон бозори ҳудудида жойлашган савдо дўкони реконструкция қилиниши муносабати билан ер майдони жойлашиши ўзгартирилишини инобатга олиб, тасдиқланган лойиҳага асосан компенсация сифатида 186-рақамли савдо дўконларининг 1 ва 2-қаватидан 54,0 кв.м.дан жами 108,0 кв.м. ер майдони ажратилсин ва савдо дўкони қуришга рухсат берилсин.
3. Ажратилган ер майдонини тегишли ҳужжатлар асосида ўлчаш, ерга бўлган ҳуқуқни тасдикловчи ҳужжатларни давлат рўйхатига олиш ҳамда кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш туман қурилиш бўлими (А.Жўраев) ва “Ермулккадастр” ДК Пахтакор тумани филиали (Б.Мавлянов)га топширилсин.
4. Фуқаро А.Норбаевага ажратилган ер майдонидан белгиланган муддатда мақсадли фойдаланмаса Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддасига асосан туман ҳокимлиги захира фондига қайтариб олинсин.
5. Мазкур қарор Халқ депутатлари туман Кенгаши тасдиғига киритилсин ва бир кун муддатда туман ҳокимлигининг paxtakor.jizzax.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Х.Хасанов зиммасига юклатилсин.
Буюртмачига қўйиладиган талаблар:
-қурилиш ишларини бошлашдан олдин вилоят экология экспетиза бўлимидан экологик экспертиза хулосасини, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан Архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ), лойиҳа-смета ҳужжатлари, вилоят Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси (ДАҚН) томонидан келишиш ҳужжатларини олиш;
-қурилиш жараёнида архитектура, санитария, ёнгинга қарши меъёр ва талабларига риоя қилиш, қурилиш ишлари тугугандан сўнг объектни фойдаланишга қабул қилиш туман ишчи комиссияси далолатномасини олиш.
Туман ҳокими Ш.Бабаев
Do'stlaringiz bilan baham: |