П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


ХАЙВОНОТ ДУНЁСИДАН О+ИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

5.6.ХАЙВОНОТ ДУНЁСИДАН О+ИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ
Хайвонларни муҳофазалаш ва улардан оқилона фойдаланиш атроф мухитни муҳофаза
қилишга қаратилган чора-тадбирларнинг мухим таркибий қисмларидан бири хисобланади.
Бундай чора-тадбирларнинг асосий мақсади, хайвонотларни турли салбий антропоген ва
табиий таъсирлар остида қирилиб кетишини олдини олиш ва улар сонини ўз-ўзини тиклаш
даражасида ушлаб туришдан иборатдир. Бунга қўйидагилар орқали эришилади:

овчилик ва балиқ овлашни тартибга солиш;

хайвонлар кенг тарқалган худудларнинг экологик шароитларини яхшилаш;

хайвонларнинг фойдали ва зарарли турларини илмий асосда тўғри аниқлаш, улар
сонини ва экотизимдаги мутаносиблигини таъминлаш;

хайвонларни табиий ва антропоген(техноген) офатлардан ҳимоялаш;

хайвонларни акклиматизация ва реакклиматизациялашни илмий асосда ташкил
этиш;

хайвонлар, қушлар ва балиқларнинг кўпайиши, дам олиши, қишлаш жойларини
махсус муҳофазага олиш;

хайвонларни кўпайиши ва яшаши учун махсус сунъий ўрмонзорлар, ўтлоқлар,
дарахтзорлар ташкил этиш;

хайвонларни пестицидлар ва бошқа захарли моддалардан захарланишини олдини
олиш;

халқ хўжалигининг турли соҳаларидаги қурилиш ва ишлаб чиқариш
жараёнларида хайвонларни мухофазалаш талабларига қатъий амал қилиш;

кўчманчи хайвонлар, қушлар ва балиқларни самарали муҳофазалаш мақсадида
халқаро хамкорликни кенг йўлга қўйиш;

хайвонотларни муҳофаза қилишга йўналтирилган таьлим тарбия ва оммавий
тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил этиш;

хайвонотларни мухофазалашга доир қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатларни
ишлаб чиқиш хамда уларга риоя этилишини қатъий назорат остига олиш.
Республикамизда хайвонот дунёсини муҳофазалашнинг хуқуқий жихатлари
«Табиатни мухофазалаш тўғрисида»ги (1992 й), «Алохида мухофазаланадиган табиий
худудлар тўғрисида»ги (1993 й), «Хайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан
фойдаланиш тўғрисида»ги (1997 й) қонунларда ва Республика жиноят кодексининг 4
қисмида асослаб берилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон худудида ов қилиш ва балиқ овлаш
тартиблари Республика Олий кенгашининг № 600 (1993) сонли қарорлари хамда Давлат
Табиатни мухофаза қилиш қўмитасининг бир қатор буйруқ ва кўрсатмалари асосида
бошқарилади.Хайвонотларни мухофазалашда «+изил китоб»ни ташкил этилиши катта
аҳамитга эга. Бу борада халқаро ташкилотлар ва кўплаб мамлакатларда хайрли ишлар амалга
оширилмоқда.
Йўқолиш арафасида турган хайвонот турларини ўрганиш ва мухофазалашда ТМХИ
нинг ўрни жуда каттадир. У 1948 йилдан бошлаб бу соҳада катта ишларни амалга оширди.
Натижада, халқаро «+изил китоб» 1963 йилдан бошлаб нашр этила бошланди. Ушбу


ташкилотнинг тавсияси бўйича «+изил китоб»га киритилган ноёб хайвонларни 5 та тоифаси
фарқланади.
1. Йўқолиб бораётган турлар-йўқолиш хавфи юқори бўлган турлар, махсус чора-
тадбирлар кўрилмаса йўқолиб кетиши аниқ бўлган турлардир. Буларни рўйхати-
хавфдан огох этиш тимсоли сифатида қизил сахифада битилади.
2. +исқариб бораётган турлар- яшаб қолиш имконияти бор, аммо сони тез ва домий
камайиб бораётган турлар. Булар ҳақидаги маълумотлар сариқ саҳифаларга
битилади.
3. Камёб ва ноёб турлар-қирилиб кетиш хавфи остида эмас, аммо оз миқдорда ва
кичик худудларда учрайдиган, йўқолиб кетиши мумкин бўлган турлар. Булар
ҳақида маълумотлар-оқ қоғозга ёзилади.
4. Номаълум турлар-булар ҳақида маълумотлар етарли эмаслиги сабабли уларни
йўқолиш хавфи борми ё йўқлиги хусусида аниқ фикр билдириш имконияти йўқ.
Булар ҳақидаги маълумотлар китоб сўнгида илова тарзида берилади.
5. +айта тикланган турлар-булар аввал юқоридаги 3 та тоифалардан бирига
киритилган, аммо мухофаза тадбирлари орқали яна қайтадан тикланган турлар
ҳисобланади. Булар ҳақида маълумотлар яшил рангли қоғозларга битилади.
«+изил китоб» хайвонотларни йўқолиб бораётганлиги хавфидан фақат
огохлантирувчи даракчи воситаси эмас балки, ўзига хос иш дастури ва бу борадаги
ишларнинг натижаси хамдир.
Халқаро «+изил китоб»нинг 4-чи нашрига қўйидаги хайвонотлар- сут эмизувчиларнинг 226
та тури, 79 та турчаси; қушларнинг 181та тури ва 77 та турчаси; судралиб юрувчиларнинг 77
та тури ва 21 та турчаси; амфибияларнинг 35 та тури ва 5 та турчаси, балиқларнинг 168 та
тури ва 25 та турчаси киритилган.
Республикамизда хайвонларга бағишланган «+изил китоб» 1983 йилда чоп этилди.
Унда мухофазага мухтож 63 турдаги хайвонотлар рўйхати келтирилган. Жумладан; сут
эмизувчиларнинг 22 тури, қушларнинг 31 тури, судралиб юрувчиларнинг 5 тури ва
балиқларнинг 5 тури ундан жой олган. Китобга оқ сувур, қўнғир айиқ, силовсин, хонгул,
қора лайлак, ирбис, оққуш-оққул, бирқозон, тувалоқ, қум чумчуғи, тангабош илон(кобра),
эчкемар, бахри балиқ, курак бурун балиғи каби жониворлар киритилган.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish