( Коршуновга қўл узатади.)
Салом!.. Бир мин-
гу бир кун кўришмабмиз! Аҳволингиз қалай?
К о р ш у н о в . Э, сенмисан, Любим?
Л ю б и м К а р п и ч
( юзини қўллари блан беркитиб).
Мен эмасман, туя кўрдингми, йўқ.
К о р ш у н о в . Мен сени танидим, оғайни, шаҳарда тила-
ниб юрардинг.
Л ю б и м К а р п и ч . Ш аҳар кўчаларида тиланиб юрга-
ним эсингда экан; иккимиз бирга айш-ишрат қилганларимиз,
кузнинг қоронғи кечалари майхонадан қовоқхоналарга ўтиб
юрганларимиз ҳам эсингдадир? Мени ким хонавайрон қилга-
ни, ким туфайли гадо бўлиб қолганим ҳам эсингдадир?
К о р ш у н о в . Нега ўзинг бўш келдинг? Сени ҳечким
ёқангдан тортиб бу йўлга олиб кирмади-ку, оғайни. Айб
ўзингда.
Л ю б и м К а р п и ч .
Мен-ку аҳмоқ эканман-а, аммо
ўзингнинг ҳам номусинг йўқ экан! Сен мени кўкларга кўтар-
динг, у дединг, бу дединг, аммо мен бирон нарса ўғирлама-
ган бўлсам ҳам, одамларнинг кўзига қарашга уяламан!
К о р ш у н о в . Ҳали ҳам ҳазилкаш экансан!
(Любовъ
Гордеевнага цараб.)
Амакингиз жуда ҳазилкаш одам. Эски
қадирдонлигимизни назарга олиб, бир сўлкавой берар экан-
миз-да.
Л ю б и м К а р п и ч . Тсс... Сўлкавой блан қутулиб
кетолмассиз дейман! Аввало эски қарзингни, ундан
кейии
жияним учун бир миллион уч юз минг тўлайсан!.. Бундан
арзонга бермайман.
К о р ш у н о в
(кулади.)
Бир тийини ҳам кам бўлмайди
дегин?
Л ю б и м К а р п и ч . Бир тийин ҳам ками йўқ!
Р а з л ю л я е в . Вой, Любим Карпичей! Бир тийин ҳам
камига юрма.
Г о р д е й К а р п и ч киради.
У Н Б И Р И Н Ч И С А Ҳ Н А
Ушалар в а Г о р д е й
К а р п и ч .
Г о р д е й К а р п и ч . Э, шу ердамисгш! 1у1еЙи
моқчисан, а? Кўзимдан йўқол!
.. . К о р ш у н о в . Шошмай тур, Гордей Карпич,
Ш
нима қил-
ҳайдама,
www.ziyouz.com kutubxonasi
нега ҳайдайсан! Пича масхарабозлик ҳилсин, кўрайлик. Хе,
хе, хе!..
Л ю б и м К а р п и ч. Акам қизини сенга бериб, ўзини-
ўзи майна ҳилмоқда, сени шундай масхара ҳилайки, келган
жойингни тополмай қолгин!
Г о р д е й К а р п и ч . Буер бунинг жойи эмас. Чиқ, жўна!
Л ю б и м К а р п и ч . Шошма, ака, ҳайдамай тур. Сен:
Любим Торцов ҳазилвонлик қилгани келди, у маст, дебўйла-
гандирсан? Мен сизларга жумбоқ айтгани келдим.
(Коршу-
новга қараб.)
Эшакнинг қулоғи нега узун бўлади?
Қани,
айтчи?
Р а з л ю л я е в . Мана буни жумбоқ дейдилар!
К о р ш у н о в . Мен қаёқдан билай?
Л ю б и м К а р п и ч .
Унинг эшаклигини ҳамма билсин
учун.
(Акасига қараб.)
Мана сенга бир жумбоқ: қизингни
кимга узатаётибсан?
Г о р д е й К а р п и ч . Бу сенинг ишинг эмас! Мендан гап
сўрашга ҳақинг йўқ!
Л ю б и м К а р п и ч . Яна битта савол: ўзинг ҳалол сав-
догармисан, йўқми? Ҳалол бўлсанг — ҳаромлар блан юрма!
Қозонга яқинлашсанг қораси юқади.
К о р ш у н о в . Ҳ азил қилсанг, билиб қил, оғайни!.. Ё
буни ҳайдаб чиқар, ё оғзини юмсин.
Л ю б и м К а р п и ч . Сени айтаман! Узинг ҳам қозондай
оппоқдирсан-а!
Г о р д е й К а р п и ч . Ука, яхшиликча кет, йўқса ишинг
чатоқ бўлади.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а
(қўрқиб, туриб кетади).
Ама-
ки, қўйинг энди!
Л ю б и м К а р п и ч . Қўймайман! Энди қоним қайнаб
кетди!
Х и з м а т к о р л а р ва м е ҳ м о н л а р кнрадилар.
У Н И К К И Н Ч И С А Ҳ Н А
Ушалар, П е л а г е я
Е г о р о в н а ,
А н н а И в а н о в н а ,
Г у с л и н , м е ҳ м о н л а р ва хизматкорлар.
Л ю б и м К а р п и ч . Халойиқ, эшитинг! Любим Тор-
цовни хўрлашмоқда, уйдан ҳайдаб чиқаришмоқда. Меҳмон-
дан нимам кам? Нега мени ҳайдайдилар? Эгним кир бўлса
ҳам виждоним тоза. Мен Коршунов эмасман: камбағал, қаш-
шоқларни талаб, кишиларнинг ҳақига хиёнат қилганим йўқ,
www.ziyouz.com kutubxonasi
рашк қилиб
хо
?
инймни
ўлдирганим йўқ... Мени ҳайдаша-
дию, уни бўлса азиз меҳмон қилиб тўрга ўтқизишади. Хоти-
нини ўлдирган бўлса нима қипти, бошқасини беришади:
мана, акам қизини бермоқда! Х а, ха, ха!
Do'stlaringiz bilan baham: |