( Вишневскаяга шивирлайди.)
Урин сўраб келди.
( Виш
-
невская ёнига ўтиради.)
В и ш н е в с к а я . А ? Ростданми?
(Жадовга ажабланиб
қарайди.)
В и ш н е в с к и й . Тоғангни масхара қилгани келдингми?
Ж а д о в . Тоғажон, балки мен ўшанда сизни ҳақорат
қилгандирман. Кечиринг мени... ёшлик, калтабинлик нати-
жаси... менинг бундай қилишим керак эмас эди... ахир,
қариндошмиз.
В и ш н е в с к и й . Хўш?
Ж а д о в. Мен ёрдамчисиз, қўлловчи кишисиз яшашнинг
қандай бўлишини синаб кўрдим... Рўзғордор одамман.
В и ш н е в с к и й . Нима демоқчисан, энди?
Ж а д о в . Турмушдан жуда қийналдим... Узимҳаммайли
эди-я; лекин мана бу жондан азиз хотиним... Рухсат этса-
нгиз яна ўз қўлостингизда ишласам... тоғажон, менга ёрдам
?
илинг! Тузукроқ жойга ўрнаштириб қўйинг... Мен ҳам...
секин)
даромад қиладиган бўлай.
П о л и н а
-(Вишневскаяга).
Сердаромад жой бўлса.
www.ziyouz.com kutubxonasi
В и ш н е в с к и й
(қаҳ-қаҳ уриб кулади).
Ҳ а, ҳа, ҳа!
Юсов! Мана, бу қаҳрамонни кўрдингми! Кўча-кўйларда
порахўрларни яниб, қандайдир янги авлод тўғрисида вайсаб
юрган йигит, пора олиш ниятида биэдан сердаромад жой
сўраб келипти! Қойилман янги авлодга! Ҳ а, ҳа, ҳа!
Ж а д о в
(ирғиб туриб).
Оҳ!
(Кўксини ушлайди.)
Ю с о в . Ёш эди-да! Уйламай валдирайверарди! Туту-
руқсиз сўзларни гапирарди... Сўз сўзлигича қолаверади. Ки-
шига ҳаётнинг ўзи йўл кўрсатиб беради.
(Тамаки ҳидлай-
ди.)
Философиянгни ташлайсанда, энди. Асли ўз ваҳтида
тўнглик қилиш ўрнига, ақлли одамларга қулоқ солганингда
яхши бўлар эди.
В и ш н е в с к и й
(Ю совга).
Менга ҳара, Юсов! Бунинг
сўзлари эсингдами! Улар — мағрурлик, кусурга нафратдан
иборат эди!
(Жадовга, борган сайин қизиш иб.)
Сизни фош
ҳиладиган, ифлос чуқурга улоқтириб ташлайдиган қандай-
дир билимли, соф виждонли, ҳақиқатпарвар одамлардан
иборат янги авлод ўсиб келаяпти деган сен эмасмидинг?
Сен эдинг-ку? Ростимни айтсам мен ишонар эдим. Мен сиэ-
ларни ёмон кўрардим... Қўрқар эдим. Ҳазили йўқ. Энди нима
бўлиб чиқди! Виждонингиз миянгизга қуйилган билимлар
шамоллаб тамом бўлгунгача; қийинчилик блан биринчи
учрашувингизгача етар экан, холос-да! Қойилман, баракал-
ла! Йўқ сиз душманликка арзимайсиз. Мен сиздан нафрат-
ланаман?
Ж а д о в. Майли нафратланаверинг. Мен ҳам ўзимдан
нафратланаман.
В и ш н е в с к и й . Соф виждонни ўзиники қилиб олган
одамларнинг аҳволини кўрдингми! Бизнинг эса расвойимиз
чиқди! Бизни судга бердилар.
Ж а д о в. Нима, нима?
Ю с о в. Бандасининг ҳоли шу-да.
Ж а д о в. Тоғажон, мен бизнинг авлодимиз бошқалардан
кўра виждонлироқ деганим йўқ эди. Соф виждонли одамлар,
гражданлар, виждонли чиновниклар ҳамавақт ҳам бўлган ва
бўлади; ожиз одамлар ҳам бўлган ва бўлади. Мана мени
мисолга олинг. Мен фақат бизнинг замонамизда...
(секин
бошлаб, аста-секин руҳланабошлайди)
жамият аста-секин
қусурга бўлган илгариги хайрихоҳлигидан халос бўлабош-
лаяпти, ижтимоий ёвузликка қарши дадил овозлар эшити-
лаяпти, деган эдим... Мен, бизда ўз нуқсонларимизга қарши
тушунча уйғонаяпти, бу тушунча келажакнинг яхши бўлиши-
га умид боғлайди деган эдим. Мен, жамоат фикри дун’ёга
www.ziyouz.com kutubxonasi
келаяпти... ёшларда софдиллик, ўз бурчига муқаддас муно-
сабатда бўлиш каби туйғулар пайдо бўлаяпти, бу туйғулар
ўсиб бориб, мева ҳосил қилади, деган эдим. Буни кўришга
сиз муваффақ бўлмасангиз, биз кўриб худога шукур қилар-
миз. Менинг заифлигимдан хурсанд бўлмай қўяқолинг. Мен
қаҳрамон эмас, оддий бир заиф одамман; бошқаларга ўхшаш
менинг ҳам иродам кучли эмас. Муҳтожлик, шароит, ота-
оналарнинг билимсизлиги, атрофдаги бузуқлик натижасида
мен ҳам худди чопар от сингари ишдан чиқиб қолишим
мумкин. Лекин мен учун битта сабоқ, мана шу бугунги сабоқ
кифоя... Бунинг учун сизга раҳмат; менинг, қайтадан тири-
лишим учун қат’ийлигимни сақлаб қолишим учун, соф юрак-
ли одамлардан биронтаси блан учрашишим кифоя. Иккилани-
шим мумкин-ку, лекин сра жиноят қилмайман; қоқилишим
мумкин, лекин йиқилмайман. Менинг қалбимни, олган та ли-
мотим юмшатиб қўйган, энди уни ҳечқандай қусур тошга
айлантиролмайди.
Жимлик.
Номусимдан ўзимни қаерга яширишни билмай қолдим... Ҳ а,
менга уят, уят, сизнинг уйингизга келганим учун уят.
В и ш н е в с к и й
(жаҳли чиқиб).
Йўқол бу ердан!
Ж а д о в
(беозор).
Кетаман. Полина, энди сен ҳам
онанг ёнига кетсанг бўлади; йўлингни тўсолмайман. Энди
ўзимга нисбатан мунофиқлик қилмайман. Тақдиримда қора
нон ейиш бор бўлса — фақат қора нон ейман. Мени ҳечқан-
дай нози-не’мат, бойлик қизиқтиролмайди, йўқ! Мен, ҳар-
қандай одамнинг кўзига уялмай, виждон азобисиз, тўғридан-
тўғри қараш каби қимматбаҳо ҳуқуқни сақлаб қолишни
истайман, порахўрлар тасвир этилган сатира ва комедия-
ларни ўқиб ва тамоша қилиб, очиқдан-очиқ, чин кўнгилдан
кулишни хоҳлайман. Ҳаётим, бошдан-оёқ меҳнат қилиш ва
азоб чекишдан иборат бўлса ҳам нолимайман. Худодан бир-
гина тилагим бор. Мен ундан биргина мукофот кутаман.
Нимани деб ўйлайсиз, сиз?
Жимлик.
Мен, порахўрлар жиноий жавобгарликдан ҳам кўра жамоат
судидан ортиқроқ қўрқадиган вақт келишини кутаман.
В и ш н е в с к и й
(ўрнидан туриб).
Мен сени ўз қўлла-
рим блан бўғиб ўлдираман!
(Тебранади).
Юсов, аҳволим
танг. Мени кабинетга олиб кир.
(Ю сов блан биръа кетади.)
www.ziyouz.com kutubxonasi
Б Е Ш И Н Ч И С А Ҳ Н А
В и ш н е в с к а я , Ж а д о в , П о л и н а ва кейин Ю с о в.
П о л и н а
(Жадов ёнига келиб).
Сен ростданам мени
ташлаб кетади, деб ўйлабмидинг? Мен ҳазиллашувдим.
Менга ўргатишувди.
В и ш н е в с к а я . Ярашиб олинглар, болаларим.
Ж а д о в блан П о л и н а ўпишадилар.
Ю с о в
(эшик тагида).
Доктор чақиринг! Доктор!
В и ш н е в с к а я
(креслодан тураётиб).
Нима қилди?
Ю с о в. Аристарх Владимиричнинг юраги ёрилиб кетдм!
В и ш н е в с к а я
( эшитар-эшитмас цичқириб).
Аҳ!
(У зи-
ни креслога ташлайди.)
Полина қўрқиб кетганидан Жадовга ёпишади: Жадов бир қўли блан
столга таяниб, бошини қуйи солади, ўзини йўқотиб қўйган Юсов
эшик олдида қотиб қолади.
1856 йил
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |