(борган сари жаҳли чиқиб).
Пўлатустунларинг-
ни эшитдим, жин ургур, тағин ниманг бор? Устунларни
бўлса тузатибсан! Хўш, тағин-чи?
К у л и г и н. Бошқа ҳечнарса.
Д и к о й . Сенингча момақалдироқ ўзи нима? А ? Қани
гапир, нима?
К у л и г и н. Электричество.
Д и к о й
( депсиниб).
Қанақа илинтричиства! Ш у
га-
пингдан кейин, қанақасига энди муттаҳам эмассан-а! Мома-
қалдироқни худо гуноҳларимиз кўпайгани учун юборади, сен
бўлсанг, қандайдир темир ходалар, паншахалар блан мома-
қалдироқни қайтармоқчи бўласан, худоё ўзингкечир! Нимаг
сен, кофирмисан, а? Гапир, кофирмисан?
К у л и г и н . Савел Прокофьич жаноблари, Державин
шундай деган эди:
Улганимда бутун гавдам чириб кетажак,
Лекин ақлим чақмоқларга амр этажак.
Д и к о й. Мана шу сўзларинг учун сени ҳоким тўрага
тутиб бериш керак; сенинг адабингни ўша беради! Ҳой, ха-
лойиқ, эшитдингларми, бунинг гапларини!
К у л и г и н . Бунга итоат қилишдан бўлак чора йўқ! М е-
нинг ҳам миллионим бўлгандан кейин гаплашаман!
( Қ ў л с и л
-
таб чиқиб кетади.)
Д и к о й . Қаердан топасан, ўғирлайсанми? Ушланг униГ
Оббо муттаҳам ўғри-эй! Бу халқ блан муомала қилиш учун
қандай одам бўлиш керак, билолмай қолдим.
(Х алққа му~
рожаат қилиб.)
Ҳой, ла’натилар, кимни гуноҳга ботираяп-
сиз! Бугун ўзимни тутмоқчи эдим, у бўлса, жўрттага, жаҳ-
лимга тегиб кетди.
Гўрингда тўнғиз қўпкур-эй.
(Зар да
блан.)
Ёмғир тиндими ўзи?
•
1-нчи. Тинди шекилли.
Д и к о й . Тинди шекилли-я! Сен, аҳмоқ, бундай чиқиб
қара! Шекилли-я.
1- нчи
(гумбаз остидан чиқиб).
Тинибди!
Д и к о й чиқиб кетади, унинг орқасидан бошқалар ҳам чиқиб кетиша-
ди. Саҳна бироз бўш қолади. Кейин Варвара шошиб гумбаз остига
келади, бекиниб туриб атрофни кузатади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
У Ч И Н Ч И С А Ҳ Н А
В а р в а р а, кейин Б о р и с киради.
В а р в а р а. Борис шекилли.
Саҳна ортида Б о р и с кўринади.
Тсс, Тсс
(Борис уёқ-буёққа қарайди.)
Бу ёққа кел.
(Қ ў ли блан имо қилади.)
Б о р и с киради.
Энди нима қилдик? Айт, нима қиламиз.
Б о р и с. Нима бўлди?
В а р в а р а . Худо урди! Эри келиб қолди, билмадинг-
ми? Кутмаганда келиб қолса бўладими!
Б о р и с. Йўқ, хабарим йўқ эди.
В а р в а р а. Катерина нима қилишини билмай боши
қотиб қолди.
Б о р и с . Хайрият эри йўқлигида ўн кунгина ўйнаб қол-
ган эканман. Энди унн кўриш қам амри-маҳол.
В а р в а р а . Ҳали сен шунақамисан! Қулоқ сол! Худди
безгак тутгандек титрайди; рангги оппоқ, бир нарсасини
йўқотган одамдай уйда изғиб юрипти. Кўзлари бўлса чана-
ғидан чиқай-чиқай дейди! Бугун эрталаб роса уввос уриб
йиғлади. Эй худоё, нима қилишимни ҳам билмайман.
Б о р и с. Балким юпаниб қолар!
В а р в а р а. Невлай-да! Эрининг
кўзига қаролмайди.
Онам буни пайқаб қолди, энди худди илондай пойлаб юрип-
ти: буни кўриб у баттар бўлаяпти. Бечорага раҳминг кела-
ди, кишининг! Узим ҳам қўрқаяпман.
Б о р и с . Сен нимадан қўрқасан?
В а р в а р а . Сен уни билмайсан! У жуда ғалати. Унинг
қўлидан ҳамма иш келади! Шундай қиладики...
Б о р и с . Е раббий! Нима қилиш керак-а?
Сен унга
яхшилаб гапирсанг бўларди. Наҳотки гапга қулоқ солмаса?
В а р в а р а.. Гапирдим. Ҳеч қулоқ солмайди. Яхшиси
индамаганинг дўруст.
Б о р и с. Сенингча, у нима қилиши мумкин?
В а р в а р а. Эрининг оёғига йиқиладию ҳаммасини айта-
ди. Мен мана шундан қўрқаяпман.
Б о р и с (
чўчиб).
Наҳотки шундай қилса!
В а р в а р а. Унинг қўлидан келади.
, Б о р и с . Ҳ озир қаерда?
В а р в а р а. Ҳ озир эри блан боққа чиқишди, онам ҳам
www.ziyouz.com kutubxonasi
бирга. Истасанг сен ҳам бор. й ўқ, яхшиси қўй, борма, яна
ўзини йўқотиб қўймасин тағин.
Олисдан момақалдироқ овози эшитиладн.
Момақалдироқми?
Do'stlaringiz bilan baham: |