Озодлик ҳаракати. Жадидчилик


Россия империясининг Туркистонга аҳолини кўчириш сиёсати. Мустамлака Туркистонидаги маданий-маърифий ҳаёт



Download 162,97 Kb.
bet16/18
Sana21.02.2022
Hajmi162,97 Kb.
#58832
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
3-маъруза.

Россия империясининг Туркистонга аҳолини кўчириш сиёсати. Мустамлака Туркистонидаги маданий-маърифий ҳаёт

Маълумки, босиб олинган ҳудудларни империя мафкурасига мослаштириш, маҳаллий аҳолини руслаштириш, шу аснода миллий-маданий қадриятларни йўқотиш Россия империяси мустамлака сиёсатининг асосини ташкил этар эди. Айнан шунинг учун ҳам Россия ҳудудларида яшаётган аҳолини доимий равишда Туркистон ўлкасига кўчириш мустамлака маъмурларининг диққат марказида бўлди. Шунингдек, империя ҳукумати “Туркистон Россия тожидаги бебаҳо жавоҳир” эканлигини доимо эътироф этган ҳолда Россиядаги ишсизлик, аҳоли нотинчлиги муаммоларини ҳам “ортиқча аҳолини” кўчириш орқали ҳал этишга ҳаракат қилдилар. Ундан ташқари, империянинг Туркистонда кўраётган чора-тадбирлари, ўлкада бутунлай мустаҳкамланиб олиш учун етарли эмас эди.


Таъкидлаш жоизки, Россиянинг ўзида, унинг марказий районларида ижтимоий-иқтисодий аҳвол яхши эмас эди. Бу ҳолат ҳам империя маъмурларини кўчириш сиёсатини олиб боришга мажбур қилган бўлиб, унинг ўзига хос сабаблари бор эди. Тарихдан маълумки, 1861 йилда Россияда аграр ислоҳот ўтказилиб, бу ислоҳотдан сўнг қишлоқ хўжалигида банд бўлган аҳолининг катта қисми ерлардан бўшаб шаҳарларга келиб жойлаша бошладилар. Россия шаҳарларида мавжуд бўлган саноат корхоналари эса, қисқа муддат ичида янги ишчиларни иш билан таъминлашга қодир эмас эди. Бу ҳолат эса ўз-ўзидан Россия шаҳарларида ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқарди. Шунингдек, илгари қишлоқ хўжалиги ишлари билан шуғулланган, саноат ишлаб чиқаришда малака ва тажрибага эга бўлмаган “собиқ деҳқонлар” ишсизлар сонини тўлдиришга ёки бўлмаса, бошқа ўлкаларга кўчиб кетишга мажбур эдилар
Расмий маълумотларга кўра, кўчиб келганларнинг 43,1 фоизи мол-мулксиз, 37,8 фоизи пулсиз эдилар. Кўчиб келган рус аҳолисига (мужикларга) ўртача 38,8 рублдан пул берилган. Уларнинг 17,4 фози - 1 десятина, 53,8 фоизи - 1,3 десятина, 14 фоизи - 3 -5 десятина, 14,8 фоизи - 5-10 десятина ер олишган. Кам ер олганлар бошқаларнинг ерларида ёлланиб ишлаганлар ёки шаҳардаги корхоналарда, темир йўлларда ишга жойлашганлар.
Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, 1875 йилдан 1890 йилга қадар Туркистон ўлкасига 1300та оила кўчирилиб, 19та рус қишлоғи пайдо бўлди. 1891 -1892 йилларда Россияда очарчилик кучайган даврда бу қишлоқлар сони 25тага етди. Биринчи рус инқилоби даврида (1905-1907 йй.) ижтимоий аҳволи оғирлашган рус деҳқонлари Туркистон ўлкасида ҳосилдор ерларга эга бўлиш имконияти борлиги учун оммавий равишда кўчиб кела бошладилар. Мисол учун 1906 йилда биргина Еттисув вилоятида рухсатсиз кўчиб келганлар 16 минг кишини ташкил қилган бўлса, 1907 йилда уларнинг сони 33 минг кишини ташкил этган. 1910 йилга келиб, Сирдарё, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида 124та рус қишлоғи мавжуд бўлиб, уларда 70 мингга яқин аҳоли яшарди. Умуман, ХХ асрнинг бошларига келиб Туркистон ўлкасидаги рус аҳолисининг сони 197420 кишига етиб, уларнинг аксарияти ҳозирги Қозоғистон ва Қирғизистон ҳудудларида жойлашган эди.
Туркистон ўлкасида империя маъмурларининг мустамлака сиёсатига қарши ҳаракатлар (турли кўриниш ва миқёсларда) Россия империяси Ўрта Осиёни босиб олаётган пайтлардаёқ бошланган бўлиб, улар шафқатсизларча бостирилиб борилди. 1873-1876 йиллар Қўқон хонлигидаги Пўлатхон бошчилигидаги қўзғолондан сўнг ўлканинг бир қанча ҳудудларида халқ оммасининг норозилик ҳаракатлари бўлиб ўтди.
Россия империяси босқинига қарши ҳозирги Ўзбекистон ва Қирғизистон республикаларининг тоғли ҳудудларида “Олой маликаси” номи билан машҳур бўлган Қурбонжон додхох 1876 йилнинг охирига қадар босқинчиларга қарши курашиб келган. Унинг қўшинларига қарши юборилган генерал Скобелев бошлиқ рус қўшинлари қўзғолончиларга қарши ҳаракатларда енгилганлиги боис, мустамлакачи маъмурлар Қурбонжон додхох билан сулҳ тузишга мажбур бўлдилар. Ана шундай ҳаракатлардан яна бири 1878 йилда Мингтепа (Андижон) да Етимхон бошчилигида бўлиб ўтган исёндир. Бу исёндан сўнг Фарғона вилояти генерал-губернатори вилоятдаги маҳаллий аҳолидан ғайриқонуний солиқ ундирувчиларни ишдан олиб ташлашга мажбур бўлган. 1885-90 йилларда Андижоннинг Қўрғонтепа уездида Дарвешхон тўра бошчилигидаги халқ ҳаракатлари бўлиб ўтди. Аммо, бу ҳаракатлар рус маъмурлари томонидан шафқатсизларча бостирилди.
“Вабо исёни” номини олган 1892 йилги Тошкент қўзғолони ХIХ аср охиридаги муҳим ҳаракатлардан бири бўлди. Бу қўзғолон кўплаб тарихий адабиётларда ўлкада вабо касали тарқалиши олдини олиш учун бўлган ҳаракат деб таърифланган бўлса-да, аслида бу қўзғолон Россия империясининг ўлкадаги мустамлакачилик сиёсатига қарши қаратилган ҳаракат бўлиб, мустамлакачилик зулмига қарши қаратилган миллий озодлик курашининг бир босқичи эди.
1892 йилнинг ёзида Туркистон маркази Тошкентда ҳам рус мустамлакачи маъмуриятини талвасага солган ва тарихга «Вабо исёни» ёки «Тошотар воқеаси» сифатида кирган қўзғолон бошланди. Расмий доиралар бу қўзғолон вабога қарши рус амалдорлари қўллаган тадбирлардан норозилик туфайли келиб чиққан, деб изоҳлашга уриндилар. Шунинг учун ҳам уни «Вабо исёни» деб номлашди. 1892 йил май ойида Жиззахда вабо билан оғриган кишилар хақидаги хабар бутун ўлкага тарқалди ва Сирдарё вилоятига ўтадиган кечув олдида эҳтиёт юзасидан кузатиш бекати ташкил қилинди. Июнь ойида Тошкентда ҳам вабо тарқалгани маълум бўлди. Янги шаҳарда 417, эски шаҳарда 1462 бемор аниқланди. 1892 йил 7 июнда шаҳар маъмурияти 12 эски қабристонни ёпиб, янги 4 қабристон очилишини, шаҳардан чиқиш чекланганини эълон қилди. Аммо мустамлака маъмурияти тиббиёт нуқтаи назаридан тўғри бўлган бу тадбирларни ўтказишда аҳоли ўртаси­да тушунтириш ишларини олиб бормади, мусулмончилик одатлари, маросим қонун-қоидаларини ҳисобга олмади. Ваъда қилинган 4 та янги қабристон ўрнига фақат биттаси очилди. Марҳумларни урф-одатга кўра кўмиш ғоят мушкул юмушга айланди. Одамлар ноилож ўликни эски қабристонларга олиб бориб кўмишга мажбур бўлдилар. Полиция бундайларни топиб ҳибсга ола бошлади. Қабрларни очиб, ўлганларнинг руҳи ҳакорат қилинди. Ҳалойиқ бош оқсоқолни қидириб кетди. Эшонлардан Азизёр, Абулқосимхўжа, бозор оқсоқоли Зиёмуҳаммад ва бошқа таниқли кишилар бошчилигидаги мингга яқин киши шаҳар бошлиғи маҳкамаси томон йўл олдилар. Уларга Ўрда бозори яқинидаги Воронцов кўчасида ҳоким тўра - шаҳар бошлиғи полковник С.Р.Путинцев ва оқсоқол Муҳаммад Ёқуб тўқнаш келишди. Қиличини ўйнатиб келган оқсоқол халқнинг сўзлари, арз-додини тинглаш ўрнига унга дағдаға қила бошлади. Ана шунда унинг бошига тошлар ёғилди. Машхур “Тошотар воқеаси” бошланиб кетди. Оқсоқол отдан тушиб ҳокимнинг идорасига қочиб яширинди. Полковник Путинцев эса ўзининг содиқ қулини паноҳига олиб, халқни тинчитишга уринди. Халқ ундан оқсоқолни тутиб беришни талаб қилди. Путинцев ҳам музокара ўрнига куч ишлатишни афзал кўриб, чиқариб, дағдағага ўтди. Сабр косаси тўлган халқ узоқ ўйлаб ўтирмай, ҳокимга хужум бошлади. Путинцев ва унинг миршабларини дўппослади, маҳкамани ҳам остин-устин қилди.
Қуролланган солдатларнинг етиб келгани ҳам қўзғолончиларни чўчитмади. Мустамлакачи амалдорлар халқни ўққа тутдилар. Натижада кўплаб кишилар халок бўлди ва яраланди. Таъкидлаш жоизки, ўлганлар ва ярадорларнинг миқдори хақида аниқ маълумотлар сақланмаган. Чунки халқнинг ўзи жасадлар ва ярадорларни ўзлари билан олиб кетишди. Қўлга олинган 60 кишидан 8 киши ўлим жазосига, қолганлари қамоқ ва сургунга ҳукм қилинди.
Қўзғолоннинг асл сабабини мустамлака маъмурият мансабдорларининг ўзлари хам яхши билишган. Жумладан, Н.П.Остроумов: «Кўп жиҳатдан айб ўзимизда, албатта. Уларнинг феъл-атворини ва қонун-қоидаларини ўрганганимиз йўқ ва хали ҳам ўрганмаяпмиз. Бунда айб фақат вабонинг ўзида эмас, у сабр-косасини тўлдириб-тошириб юборган сўнгги томчидир. Норозилик аллақачон кучайиб, йиғилиб келмоқда эди, кейин эса бошқа норозиликлар қўшилиши билан бирданига қўзғолон бошланиб кетди», - деб ёзган эди.
Мустамлакачилар қўзғолончиларни жазолашда ўзларига ёқмаган маҳаллий зиёлилар, халқни кўтаришга қодир маърифатпарвар ва миллатпарварларни ҳам қатағон қилдилар. Подшо генералларидан бири, ҳарбий губернатор Н.И.Гродековнинг бу хусусда 892 йил 1 июлда Туркистон генерал-губернаторига юборган ахбороти буни яққол тасдиқлайди: “Ўтган 25 июнь куни тақдим этганларимга қўшимча равишда Сиз зоти олийларига яна шу нарсани маълум қилиш шарафига ноилманки, шаҳарнинг осиёликлар яшайдиган қисми оқсоқоли Инъомхўжа Умархўжаевни 24 июнь воқеаларига олиб келган ҳаракатнинг асосий раҳбари ва ҳақиқий сабабчиси деб ҳисоблаш керак. У шахсан ўзи ва энг яқин ходимлари орқали нодон халқ оммаси орасида ташвикот олиб борган, маъмуриятимизнинг вабога қарши фармонлари ва хатти-ҳаракатлари хусусида ташвиш туғдирадиган хабарлар ҳамда миш-мишлар тарқатган. Мазкур туземецнинг энг яқин шериклари унга қариндош бўлган юзбоши Аҳмадхўжа ва қудаси Усмонхўжадан ташқари, Шайховандтаҳур даҳасининг қозиси Шарифхўжа, сўнгра Бешёғоч даҳасининг ерлик фуқаролари Бадалмуҳаммад Холмуҳамедов ва Боқижон Дадажонбоев бўлган. Менга маълум бўлишича, бу кишилар авваллари ҳам шахсан ўзлари ва кўп тарафдорлари орқали оломонга бошчилик қилганлар, уни хукуматнинг тадбирларига қарши қўзгатганлар. Бу барча шахсларнинг халқ орасидаги зарарли ташвиқи таъсирини хисобга олиб, 24 июнь воқеалари содир бўлган куннинг ўзидаёқ ҳаммаларини қамоққа олишга фармойиш бердим».
1898 йил май ойида Андижонда мустамлакачи маъмурларнинг зулмига қарши яна бир озодлик ҳаракати бўлиб ўтди. Андижоннинг Мингтепа қишлоғида бошланган бу қўзғолон тарихда “Андижон қўзғолони” деб ном олган бўлиб, унга Муҳаммадали Эшон – “Дукчи Эшон” бошчилик қилди. Мустамлакачилар қўзғолонни шафқатсизларча бостириб, унинг раҳбарини дорга осган бўлсаларда, Фарғона водийсининг Асака, Қува, Шаҳрихон, Ўш, Марғилон каби шаҳар ва қишлоқларида норозилик ҳаракатлари кенг ёйилди. Аммо, мустамлака қўшини барча ҳаракатларни ваҳшийларча бостирди.
Тарихга “Дукчи эшон қўзғолони” номи билан кирган Андижон қўзғолони XIX аср охиридаги халқ ҳаракатларининг энг катталаридан ҳисобланади. У Муҳаммад Али эшон (1846-1898) номи билан машҳур. Мустамлакачи маъмурият қўзғолончиларни аёвсиз жазолади, Эшон ва унинг яқин сафдошлари ўлимга, қолганлари узоқ муддатли сургунга юборилдилар. Қўзғолон маркази Мингтепа Фарғона ҳарбий губернатори буйруғига кўра ўққа тутилиб, унинг ўрнига 450 кишилик янги турар-жой Россиядан кўчиб келганлар учун қурилди. Андижон шаҳри яқинидаги қишлоқлардан ҳам ерли аҳоли кўчирилиб юборилди. Қўзғолон учун мустамлакачилар шундай шавқатсиз ўч олдилар.
ХХ асрнинг бошларига келиб ўлкадаги халқ ҳаракатлари янги босқичга кўтарилди. Айниқса, 1900-1903 йилдаги иқтисодий инқирозлар ўлкадаги маҳаллий аҳолининг аҳволига салбий таъсир этиши деҳқонларнинг оммавий норозиликларига сабаб бўлди. Ана шундай норозилик ҳаракатларидан бири 1904-1907 йилларда Самарқанд вилоятида бўлиб ўтди. Бу ҳаракатга рус мустамлакачилари орасида “Намоз ўғри”, халқ орасида “Намоз ботир” деб ном олган Намоз Пиримқулов бошчилик қилган. Бу ҳаракат Самарқанд вилоятининг Самарқанд, Каттақўрғон, Жиззах ва Хўжанд уездларида кенг тарқалиб, генерал-губернатор маҳкамаси Намоз ботир операцияси учун махсус қўшимча маблағ ажратганлиги бу ҳаракат рус маъмурларини анча ташвишга солганлигидан далолат беради.
Биринчи жаҳон урушининг иқтисодий асоратлари меҳнаткаш аҳоли бўйнида оғир юк бўлиб турган вақтда 1916 йил 25 июнда Николай II нинг “Империядаги рус бўлмаган эркак аҳолини ҳаракатдаги армия районларида мудофаа иншоотлари ва ҳарбий алоқа йўллари қуриш учун олиб бориладиган ишларга, шунингдек, давлат мудофааси учун зарур бўлган бошқа ҳар қандай ишларга жалб қилиш ҳақида” фармони (мардикорликка олиш) эълон қилинди. Ушбу фармонга кўра Сибирь, Ўрта Осиё, Қозоғистон ва Кавказорти халқларидан 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган 400 минг киши сафарбар қилиниши режалаштирилган эди.
Туркистон генерал-губернаторига ушбу фармонни зудлик билан амалга оширилиш буюрилиб, эркак аҳолини йиғиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Натижада 1916 йилнинг 4 июлида савдо ва ҳунармандчилик маркази бўлган Хўжанд шаҳрида, ундан кейин Самарқанд, Жиззах, Каттақўрғон, Тошкент, Қўқон, Андижонуездларида норозилик ҳаракатлари авж олди. Бу ҳаракатларнинг энг йириги Жиззахда бўлиб ўтди. Тарихда “Жиззах қўзғолони” деб ном олган бу ҳаракатга Назирхўжа Эшон бошчилик қилган. Даҳшатли тус олган ушбу қўзғолонни бостириш учун Туркистон генерал-губернатори Жиззахга икки ярим минг кишилик жазо отрядини юборди. Аёвсиз қирғинлар эвазига қўзғолон шафқатсизларча бостирилди.



Download 162,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish