Озодлик ҳаракати. Жадидчилик


Бухоро амирлиги Россия империясининг ҳудудларига босқинчилик юришлари. Амирликнинг қарам давлатга айлантирилиши



Download 162,97 Kb.
bet12/18
Sana21.02.2022
Hajmi162,97 Kb.
#58832
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
3-маъруза.

Бухоро амирлиги Россия империясининг ҳудудларига босқинчилик юришлари. Амирликнинг қарам давлатга айлантирилиши

Тошкент истилосидан сўнг тез орада Бухоро-Россия ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. 1865 йил августида Бухоро амири Нажмиддинхўжа бошчилигидаги ўз элчиларини Санкт-Петербургга юборади. Уни йўлда ушлаб қолинганлигини билгач, амир яширин равишда Мулла Фахриддинни ҳам пойтахтга элчи қилиб жўнатади. Лекин, бу элчилик гуруҳлари жойларга етиб боролмадилар. Дипломатик амалдор Струве 1865 йил октябрда Бухорога Черняев номидан элчи қилиб жўнатилди. Бухоро амири билан Черняев ўртасидаги ёзишмаларда амир Тошкентни империя қўшини бўшатишини ва асл мақсадларини баён қилишни талаб қилади.


1866 йил 21 январда Черняев Чинозда ҳарбий куч тўплаб, Жиз­зах устига юриш қилишга тайёргарликни бошлади. Подполковник Пистолькорс бошчилигидаги 14 рота, 600 нафар казак ва 16 та тўпдан иборат империя қўшини Сирдарёдан ўтиб, Жиззах йўлидаги Учтепа деган жойга чиқди. 1866 йил 1 февралда Жиззах томон йўл олинди. Қаттиқ совуқ, озиқ-овқат ва ем-хашакнинг етишмаслиги империя қўшинларини оғир аҳволга солиб қўйди. Жиззах бегидан империя қўшинларига озиқ-овқат ва ем-хашак сотиш хусусидаги Черняевнинг талаби зое кетади. Жиззах беги ўз ҳолича амирдан берухсат бу ишни қилмаслигини билдиради. Шаҳар ҳимоячилари қаттиқ туриб империя қўшинларига қаршилик кўрсатдилар. Империя қўшинлари Чордара томон чекинишга мажбур бўлганлар. 8-10 минг чоғли ватан мудофаачилари империя қўшинларини ўраб олиб, уларга зарба бердилар. Айниқса, Жиянхўжа тўқсоба бошчилигидаги Жиззах мудофаачилари зўр бериб курашдилар.
Озодлик ҳаракатининг таниқли намоёндаси, биргина Сиддиқ тўранинг ўзи 60 кишилик отряди билан юзлаб империя казакларини Чордарагача таъқиб этиб, кўп ҳолда уларнинг қурол-аслаҳа ва отларини ҳам тортиб олди. Империя отрядининг Жиззах юриши мағлубиятга учради. Чер­няев урушни давом эттириш бефойда эканлигини англаб, 1866 йил 11 февралда Тошкентга чекинишга мажбур бўлади. Черняевнинг мағлубиятли ҳарбий юриши олий даражадаги империя маъмурларини ҳам ташвишга солиб қўйди. Шу боис 1866 йил 27 мартда унинг ўрнига ҳарбий губернатор этиб "Русский инвалид" журналининг муҳаррири генерал Д.Романовский тайинланди.
Генерал Д.Романовский Черняевдан фарқли равишда Оренбург гене­рал-губернатори Н.Крижановский кўрсатмаларига қатъий амал қилар эди. Империя ҳукумати Д.Романовскийдан вазиятни қатъий кескинлаштирмасдан мўътадил ҳаракатланиш, савдо муносабатларини жой-жойига қўйиш кўрсатилган эди. Шу билан бирга Н.Крижановский Романовскийга ёзган хатида: "Амирдан ҳамма нарсани талаб қилиб, унга хеч бир нарсада ён бермаслик керак", - дея таъкидлаган эди. Империя шу тариқа ҳар томонлама амирликни урушга тортишга ҳаракат қилар, Бухорога нисбатан сиёсатида тайзиқ ва зўравонлик устунлик қилар эди.
Халқ оммасининг кучли норозилик оқими амирни саросимага солиб қўйди.Унинг буйруғи билан тез орада мамлакат бўйлаб, умумий сафарбарлик эълон қилинди. Натижада тахминан 60.000 дан зиёд бўлмиш озодлик кураши тарафдорлари йиғилдилар. Таъкидлаш жоизки, йиғилган аскар ва кўнгиллиларнинг аксарияти яхши қуролланмаган бўлиб, кўпчиликда 3 газ (тахм.- 1 газ 50 см) келадиган содда пилта милтиқ, найзалар бор эди. Шунингдек, амир қўшинларида 36 та тўп ҳам бўлган. Аҳмад Дониш бу йиғилиш хусусида сўз юритганда уни қаттиқ танқид остига олади: "...умрида замбарак ва ўқ товушларини эшитмаган ҳамда жанг майдонини тасаввур этолмаган кишилар уни яккама-якка кураш майдони деб тушунар эдилар... Уламолар урушга чорлаганликлари билан, душман ўзи қандай, қурол-яроғиқанака эканлиги хусусида тушунчага ҳам эга эмас эдилар...”
Амиримперия қўшинлари билан урушга тайёрланаётган бир пайтда, яъни 1866 йил феврал-март ойларида Чордара бўйларида Сиддиқ тўра Кенесарин, Тошкент атрофлари, Чирчиқ бўйларила амирнинг вакили ҳисобланган Рустамбек, Ботирбек қурама, Фармон доҳдоҳ ўғли ва бошқаларнинг ҳаракатлари кучайди. Амир ўз вакили деб ҳисоблаган Рустамбекка нома юбориб, уни урушга чорлаган. Рустамбек эса амир номидан варақалар тарқатиб империя қўшинларига қарши курашга халқни чорлаган. Жумладан, Чирчиқ орти ўлкаси аҳли номидан оқсоқол Муллаёр амирнинг озодлик курашига ўз хайриҳоҳлигини билдириб, уни Россия империяси истилосидан озод қилишини сўраган. Капитан Абрамов Чордарани бухороликлар қўлидан тортиб олиб, катта ўлжага эга бўлди.
Иккала томон учун ҳам яқин орада уруш бошланиши аён бўлиб қолган эди. Амирликда ватанпарвар, озодлик кучлари ҳаракати авж ола бошлади. Ниҳоят, амир томонидан йиғилган қўшин 1866 йил май ойи бошида Чиноз ва Хўжанд оралиғидаги Оқжар (уни Сассиқкўл деб ҳам аталган) мавзеидаги Эржарга етиб келади. Маҳаллий муаллифлар Эржар буйидаги жангни "Майдалулғун" ёки "Майдаюлғун" жанги деб ҳам номлашган эди. Амир Музаффар бўлгуси жанг майдонидан 1 фарсаҳ (6-8 км) наридаги қароргоҳига келиб жойлашди.
Эржар Хўжанддан 40 верст узоқликда жойлашган эди. Тарихчи Мирза Абдулазим Сомий Эржардаги жангни "Майдаюлғун воқеалари" деб номлаган бўлса, Муҳаммад Аттор Ҳўқандий бу жангни "Майдалулғун мавзеидаги жанг" деб атаган. Аҳмад Донишда "Сассиққўл жанги" деб бу жанг бошқача ном билан аталади.
Амирлик қўшинидаги ички парокандалик, жанг қилиш услубининг қолоқлиги, қурол-яроғ билан ёмон таъминлашганлик, бу борада империя қўшинининг устунлиги ва бошқалар жанг натижасини ҳал қилди. Эржар жанги Россия империяси фойдасига ҳал бўлди.
Романовский амир орқасидан таъқиб этиш фикридан воз кечиб, ўз диққат-эътиборини Сирдарё бўйидаги муҳим аҳоли пункти ҳисобланган, қадимий Хўжанд шаҳрини эгаллашга қарор қилди. Хўжандни 1866 йил 19 майдан бошлаб қамал қилиш бошланди. Қаттиқ жанглардан сўнг 1866 йил 24 майда расман Хўжанд империя томонидан истило этилганлиги эълон қилинди. 1866 йил 28 майда эса Хўжанддан жанубда жойлашган Бухорога қарашли Нов қўрғони ҳам забт этилди.
Деярли тўрт минг кишилик мудофаачиларга эга бўлган Ўратепа 1866 йил 2 октябрда забт қилиниб, шаҳар талон-талож этилди ва катта ўлжалар қўлга олинади.
1866 йил 11 октябрда генерал Н.Крижановский бошчилигидаги қўшин Жиззах қамалига киришди. Шаҳарга борадиган сув йўллари беркитилиб, империя қўшини Самарқанд ва Ўратепа дарвозаларидан ҳужумга киришди. Капитан Михайловский 4 та пиёда рота ва 4 та тўп, подполковник Григорьев 4 рота ва 4 та тўп билан ушбу дарвозалар остонасидан жой олдилар. Кейинчалик полковник Воронцов — Дашков қўмондонлигидаги 2 рота, 200 казак ва 4та тўп шаҳарнинг жанубий-ғарбий қисмига жойлашди. Жиззах қамали бир ҳафта давом этди. Шаҳар мудофаачилари, ватанпарвар кучлар шаҳарни астойдил ҳимоя қилдилар.
Шаҳар мудофаачиларининг сабр-қаноати, жасоратига империя ҳарбийлари ҳам тан берганлар. Шаҳар талон-тарож қилиниб, катта миқдордаги бойлик қўлга олинди. Оренбург генерал-губернатори Н.Крижановский ҳарбий вазир Милютинга телеграмма юбориб, Жиззах 18 октябр соат 12 ларда эгалланганлигини қайд этади.
Россия империяси маъмурияти томонидан биринчи сулҳ таклифлари 1866 йил 12 сентябрда Оренбург генерал-губернатори Н.А.Крижановский томонидан такдим этилган эди. 1867 йил баҳорида Н.А.Крижановскийнинг таклифига кўра амир ўз вакили Мусабек мирохур Ҳакимовни Оренбургга элчи қилиб жўнатган эди. 1867 йилнинг май ойида элчи Оренбургга етиб келади. Элчи истило этилган Ўратепа ва Жиззах ерларини амирга қайтариш, Сирдарёни чап чегара этиб белгилаш хусусидаги амир таклифларини баён қилди. Н.А.Крижановский ва элчи Мусабек мирохур ўртасида музокаралар ўтказилиб, Бухоро амирлиги билан тинчлик сулҳи имзоланди. Унда чегара ўтказилиш ерлари, чегараларнинг дахлсизлиги ва уларни қаттиқ назорат остига олиниши, империя фуқароларига хонлик ҳудудида бемалол савдо қилиш, кўчмас мулкка эга бўлиш имкониятининг берилиши, бож солиқларининг бухоролик савдогарларга тенглаштирилиши, Бухоро амирлиги ташқи сиёсати Россия империя манфаатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши баён этилган эди. Лекин, Туркистон генерал-губернаторлиги барпо этилиши билан бу сулҳнинг тадбиқ этилиши узил-кесил тўхтатилди.
1867 йил 1 сентябрда Туркистон генерал-губернатор К.П.фон Кауфман таклиф этган 12 та моддадан иборат тинчлик сулҳи имзоланиб, элчи Мусабек мирохур орқали амир хузурига тасдикланиш учун юборилди. Туркистон генерал-губернатори Кауфманнинг ўзи ҳам сулҳ шартномаси аслида катта давлатнинг тазйиқи ва зўравонлиги эканлигини яхши тушунар эди. Шунинг учун ҳам "уни ультиматум деб номлаш тўғрироқ бўлур эди", - деган эди. Бу нотенг ва таҳқирли шартномаларни амир тасдиқлашига ишонқирамай, 1867 йил 13 ноябрда ҳарбий вазирга ёзган хатида "Оренбург шартлари" кутилган натижани бермаслигини ҳам алоҳида таъкидлаган эди.
Элчи Мусабек мирохур фақатгина 1867 йил декабридагина Тошкентга қайтиб келди. Кауфман шартларига амир рози эканли­гини элчи баён қилсада, бироқ буни тасдиқловчи бирорта ҳужжатни ўзи билан бирга олиб келмайди. 1867 йил 19 декабрда Кауф­ман амирга қайта мактуб ёзиб, шартномани дарҳол имзолаш, амирлик томонидан қўлга олинган поручик Служенко ва 3 нафар империя аскарларини дарҳол орқага қайтаришни айтади. Амир Кауфман шартларини қабул қилмагудек бўлса, ўртада уруш бошланиши ҳам элчига баён этилади. Аслида сулҳга мойил бўлган амир, ватанпарвар кучлар тазйиғи, ўсиб бораётган амирликдаги халқ норозилигидан ҳайиқиб, уни имзолашни кейинга сурар эди. Шунингдек, элчининг маълумотига кўра кейинчалик товон пули ҳам тўланиши лозим эди. Амир товон пулини тўлашдан халқ норозилиги янада кучайишини англаб қўрқиши, сулҳ шартномасини имзоламасликка яна бир сабаб бўлади. Шу боис ҳам сулҳ шартномасини имзолаш вақти чўзилиб, бу пайтда иккала томон ҳам ўз ҳарбий кучларини мустаҳкамлашга ҳаракат қиладилар.
1868 йил 1 майда Самарқанд ёнидаги Чўпонота тепаликларида бухоролик аскарлар, халқ кўнгиллилари ҳамда империя қўшинлари ўртасида жанг бошланди. Империя томонидан бу жангга Кауфман назорати остида генерал Головачев асосий ҳаракатларни олиб боради. Чўпонотадаги амирлик мағлубияти аслида Самарқанд такдирини ҳал этган эди. Амирнинг калтабин сиёсатидан, шаҳар ҳокими Шерали-иноқнинг зулмидан чарчаган аҳли Самарқанд 1868 йил 2 майда қозиқалон бошчилигидаги вақиллар томонидан мажбуран Кауфманга таслим бўлади. Шарқнинг қадимий ва гўзал шаҳри, соҳибкирон пойтахти империя қўшини қўлига ўтганлиги хусусида генерал-губернатор дарҳол императорга телеграмма юборади.
Генерал-губернатор Кауфман 1868 йил 23 май сулҳ шартларига қўшимча равишда амирга мактуб ёзиб, агар амир бу шартларни қабул қилмаса "Унинг устига барча кулфатлар ёғилиши, кейинги сулҳ шартлари эса бундан баттар оғир бўлишини" ҳам пўписа қилди. Табийки, Кауфман Бухородаги оғир ижтимоий-сиёсий аҳволни билган ҳолда ушбу шартларни олдинга суриб, амирликни буткул парокандага учратмоқчи эди. Амир эса оғир ички сиёсий аҳвол юкоридаги сулҳ шартларини бажаришга имкон бермаслигини тушуниб, уни имзоламади.
Бухоро амирлиги ва Россия империяси ўртасидаги ҳал қилувчи жанг 1868 йил 1 июнда Зирабулоқда бўлиб ўтди. Амир томонига ўтган Сиддиқ тўра, амирнинг таклифи билан Хўжақўрғонда туриб ҳаракат қилиш керак эди. Амир жангдан аввал ўз аскарлари, қўшинига қарата уларни руҳлантириш мақсадида мурожаат билан чиқади. Бу мурожаат тўп замбараклари садоси остида қўшинга етказилди. Империя қўшинига Писталькорс, Абрамов бош бўлиб, умумий раҳбарлик ге­нерал Головачев зиммасига юклатилди. Жанг нихоятда кескин бўлиб, бухоролик қўшиндан 1000 нафари ҳалок бўлганлигини маҳаллий муаррихлардан бири ҳам эслатиб ўтади. Амир қўшинларига Усмонбек тўқсоба билан, Ҳожи Румийлар бошчилик қилишади. Аввал бошда бухороликларнинг қўли устун келади. Бухоролик навкарлар қаҳромонлик билан курашадилар. Жанг авжига чиққан вақтида Усмонбек тўқсоба негадир карнай чалиб, ўз қисмини орқага чақириб чекинган эди. Кейинчалик Ҳожи Румий ҳам чекинади. Пистолькорс, Головачев қўшинлари қолган душманларни таъқиб этишни бошлайди.
Амир Зирабулоқдаги мағлубиятдан сўнг, халқ норозилиги янада авж олинишидан чўчиб, Қизилқум томонга йўл олади. Амир мағлубиятидан норози омма Дарвозмозор ёнига тўпландилар. Бир вақтнинг ўзида 1868 йил 2 июнда Абдулмалик тўра бошчилигидаги ватанпарвар кучлар ҳамда Самарқанд аҳли бирликда истилочилигига қарши бош кутарадилар. Деярли бир ҳафта давом этган қўзғолон, 8 июнда генерал-губернатор К.Кауфман томонидан шафқатсиз тарзда бостирилиб, қўзғолончилар қаттиқ жазоланади. Шаҳар эса империя қўшинларига талончилик учун берилади.
1868 йил 24 июнда расман Бухоро амирлиги билан уруш тугаганлиги эълон қилинди. Босиб олинган ерлардан генерал-майор Абрамов бошчилигида Зарафшон округи ташқил этилди. У ўз навбатида 2 қисмга: Каттақўрғон ва Самарқанд бўлимларига бўлиниб, уларга подполков­ник Карганов ва старшина Серовлар бошлиқ этиб тайинландилар.



Download 162,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish