Озодлик ҳаракати. Жадидчилик


Қўқон хонлигининг тугатилиши. Фарғона вилояти



Download 162,97 Kb.
bet11/18
Sana21.02.2022
Hajmi162,97 Kb.
#58832
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
3-маъруза.

Қўқон хонлигининг тугатилиши. Фарғона вилояти

Россия империянинг Туркистон, Чимкент, Тошкент каби шаҳарларни босиб олиши бусиз ҳам ички зиддиятларга тўла бўлган Қўқон хонлигига ниҳоятда қаттиқ зарба бўлди. Бунинг натижаси ўлароқ, 1868 йил 13 февралда Худоёрхон Туркистон генерал-губернаторлиги билан хонлик ўртасида тузилган шармандали шартномани имзолади. Мазкур шартнома амалда Қўқон хонлигини Россияга қарам қилиб кўйди. Афсуски, Худоёрхон бу ҳолатга етарли эътибор бермади. Империя ҳукумати Худоёрхоннинг бу итоаткорлигини “муносиб” тақдирлади. Чунончи Худоёрхон Россия империясининг ордени билан мукофотланиб, унга “Аслзода” деган фахрий унвон берилди.


Манбаларга асосланган замонавий адабиётларда ҳам Худоёрхоннинг рус мустамлакачи маъмурларига хайрихоҳ бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар берилади. Жумладан, Исҳоқхон Ибрат Худоёрхон ҳақида қуйидаги фикрларни билдирлган: “Россиядан хотиржам бўлиб, вақтини ўйин-кулги билан ўтказиб, ...уламо ва фузало насиҳатларига амал қилмай, жабру-зулм тарафига ўтиб турганида, раияту халқ [ундан] юз ўгирди”. “Яна тахтга ўтирсам ҳаммага тенг подшо бўламан, бирини биридан фарқ этмайман” деб парвардигорга шарт ва ваъда қилган экан, деб ёзади Азиз Марғилоний.
1873-1876 йилларда Қўқон хонлигидаги ички зиддиятларга барҳам бериш, кўтарилган қўзғолонларни бостириш баҳонасида Россия ҳарбий қўшинлари хонлик ҳудудларига киритилади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, “Қўқон ички сиёсий адоватлар, халқ исёнлари ва қўзғолонлари билан ларзага келган бўлиб, империя қўшинларининг кириб келиши натижасида амалда ўз сиёсий мақомидан маҳрум этилди”.
Маълумки, 1873-1876 йилларда Қўқон хонлиги Пўлатхон (Мулла Исҳоқ Ҳасан ўғли) бошчилигидаги қўзғолонлар гирдобида қолган эди. Бундай вазиятда хонликдаги нуфузли амалдорлардан бири бўлган Абдураҳмон офтобачи Худоёрхонни тахтдан ағдариш ва унинг ўғли Сайид Насриддинбекни хон тахтига ўтказиш мақсадида Пўлатхон билан тил бириктиради ва хон ўртасида исён кўтаради. Вазиятдан чўчиб кетган Худоёрхон Хўжандга қочди ва Насриддинбек фойдасига тахтдан воз кечди.
Худоёрхон 1875 йил июль ойининг охирларида Хўжандга келиб, бу ерда 10 кун истиқомат қилгач, август ойининг бошларида уни Туркистон генерал-губернатори Тошкентга чақирди. Бу ҳақда “Туркестанские ведомости”да берилган хабар шундай якунланади: “...Собиқ Қўқон хонига Хўжанддан Тошкентга кўчиб келиш таклиф этилди”. Генерал-губернатор Кауфман эса унинг бойликларини мусодара қилиб, ўзини Оренбургга сургун қилади. Кейинчалик Худоёрхон сургунликдан қочиб Маккага ҳаж сафари қилади.
Қўқоннинг янги хони Насриддинхон тахтга ўтирган кунлариёқ Туркистон генерал-губернаторлиги билан гўё яхши алоқаларни ўрнатиш мақсадида фон Куфман номига хат йўллади. Ўз навбатида генерал-губернатор фон Кауфман ҳам Насриддинхонга мактуб йўллаб (1875 йил 4 август), унинг хонлигини тан олиш учун оғир шартлар (1868 йилги битимни тан олиш, рус савдогарлари кредитларини тиклаш, элчилардан тортиб олинган мулкларни қидириб топиш, товон пули, Худоёрхон учун нафақа ва бошқ.) қўйди. Кауфман ушбу йўлланган мактубига жавобни кутиб ўтирмасдан, Россия империяси ҳарбий вазирига 1875 йилнинг 6 августида хабар бериб, ундан агар Қўқон хонлиги Россия билан дўстлик алоқаларини ўрната олмаса, хонлик ҳудудларини эгаллаб империя таркибига қўшиб олишга рухсат сўрайди.
Насриддинхоннинг тахтга ўтириши хонликдаги сиёсий вазиятнинг кескинлигини бартараф эта олмади. Буни тушуниб етган Абдураҳмон офтобачи вужудга келган вазиятни юмшатиш учун хонлик аҳолисини рус босқинчиларига қарши сафарбар қилишга ҳаракат қилди. Аммо, фон Кауфман ҳам 1875 йил 18 август куни Тошкентдан Хўжандга етиб келиб, рус қўшинларини шу ерда бирлаштира бошлади. 1875 йилнинг 22 августида Хўжанддан Қўқон йўли бўйлаб жойлашган Маҳрам қалъаси (Сирдарё бўйида) ёнида рус қўшинлари билан Абдураҳмон офтобачи бошчилигидаги хонлик қўшинлари ўртасида шиддатли жанг бўлди. Ҳар иккала томондан ҳам кўплаб қурбонлар берилган ушбу жангда Абдураҳмон офтобачининг қўшинлари тор-мор этилиб, унинг ўзи Марғилон яқинидаги Карпил мавзесига қочиб кетди.
Насриддинхон Россия империяси қўшинлари ва бошлиқларини Қўқонда кутиб олиб, Россия империяси ҳукуматини тан олди. Насриддинхон Марғилон ҳокими Султон Муродбек зиммасига руслар билан бўлган уруш жаримаси – 40 минг тилла товон пулини йиғиб бериш вазифасини юклади. Султон Муродбек Андижон ва Ўш аҳолисидан ҳам жарима ундира бошлади. Натижада хонликнинг шарқий ҳудудларида яшайдиган аҳоли Россия империяси ҳукуматининг ушбу сиёсатига қарши исён кўтарди.
Бу орада яъни, 1875 йил 26 августда фон Кауфман рус қўшинлари билан Маҳрамдан чиқиб, Қўқон томонга юрди, йўлда уларни Насриддинхоннинг элчилари мактуб ва совғалар билан кутиб олдилар. Кауфман Қўқон атрофида ҳарбий лагерь қуриб, шу ердан Қўқон шаҳар бўйлаб рус қўшинларини намойишкорона дағдаға билан олиб ўтгач, ҳарбий лагерга қайтишида Насриддинхоннинг ўзи унга ҳамроҳ бўлди.
Пўлатхон ҳам империя босқинчиларига қарши курашиш мақсадида катта куч тўплаб, Қўқонга ҳужум қилмоқчи бўлиб турган пайтда, яъни, 1875 йил 25 сентябрда Насриддинхон Россия империяси ҳукумати билан битим тузди. Бу хабар тезда бутун Қўқонга ёйилиб, аҳоли яна исён кўтарди ва хон ўрдасига ҳужум қилди. Натижада чорасиз қолган Насриддинхон Хўжандга қочди.
1875 йил 26 сентябрда Наманганга келган Кауфманга Андижон шаҳрида ва унга яқин бўлган жойларда Пўлатхон ва Абдураҳмон Офтобачи бошчилигида катта қўшин тўпланганлиги ҳақида хабар етиб борди. Тайёрланаётган қўзғолондан хавфсираган Кауфман зудлик билан генерал Троцкий бошчилигидаги 1400 кишилик қўшинни 4та ракета отиш мосламаси ва 8та замбарак билан Андижонга жўнатди. 1 октябрда генерал Троцкий Андижонга ҳужум қилиш ҳақида буйруқ берди. Ҳар икки ўртада кучли жанглар бўлиб, 2 соат давом этган бу жанглардан сўнг рус қўшинлари шаҳар марказига жойлашган ўрдани қуршовга олиб, ҳоким саройини босиб олди.
Абдураҳмон Офтобачи ва Пўлатхон бу орада шаҳар ва қишлоқларга ўз одамларини номалар билан жўнатиб, аҳолини рус босқинчиларига қарши кураш учун бирлашишга, Насриддинхонни тахтдан ағдаришга чақирдилар. 9 октябрда Қўқонда қўзғолонлар бошланиб кетганлиги туфайли Насриддинхон пойтахтдан қочиб кетди.
Генерал Скобелев бошчилигидаги қўшинлар 1875 йил 23 октябрда Балиқчи ва Тўрақўрғонни эгаллаб, 27 октябрда Наманганни 26 та тўп билан ўққа тутадилар. Қўзғолончилар тор-мор этилиб, кўплаб аҳоли халок бўлди.
1876 йилнинг бошларида Россия императори Александр IIнинг махсус буйруғи асосида генерал Скобелев Қўқон хонлигини бутунлай босиб олишга киришди. Империя босқинчилари хонликнинг шаҳар ва қишлоқларига етиб келдилар. Насриддинхон қаршилик кўрсата олмай таслим бўлди. 1876 йил 8 февралда рус қўшинлари Қўқон шаҳрига кирдилар.
Скобелевнинг ҳийласи ва хоинлар ёрдами билан Абдураҳмон Офтобачи ҳамда Пўлатхон Асака ва Андижон оралиғида қўлга олиндилар. Пўлатхонни қўлга олишда ёрдам берган хоинлар империя томонидан мукофотландилар. Пўлатхон эса, 1876 йил 1 мартида Марғилонда дорга осилди.

Шу тариқа, қаттиқ қаршиликлар ва оғир жанглардан сўнг 1876 йил 19 февралда 150 йилдан зиёдроқ ҳукм сурган Қўқон хонлиги бутунлай босиб олиниб, тугатилди. Унинг ўрнига Фарғона вилояти ташкил этилиб, Скобелев янги вилоятга ҳарбий губернатор этиб тайинланди. Қўқон хонлигига қарашли ерлар Фарғона вилояти таркибига киритилиб, фақат унинг бир қисми Хўжанд уезди бўлиб Самарқанд вилоятига қўшилди.

Кўплаб жазо чоралари кўрилган бўлишига қарамай, Фарғона вилояти ташкил топганидан кейин ҳам рус босқинчиларига қарши халқ ҳаракати давом этди. Хусусан, Олой ўлкасининг ҳукмдори, “Олой маликаси” номи билан шуҳрат қозониб, додхоҳ унвонига сазовор бўлган Қурбонжон Мамат қизи ва унинг тарафдорлари 1876 йилнинг охирларига қадар курашни давом эттирдилар. Ҳарбий губернатор генерал Скобелевнинг шахсан ўзи Қурбонжон додхоҳ билан учрашиб, музокаралар олиб боришга мажбур бўлган.



Download 162,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish