Озодлик ҳаракати. Жадидчилик


Cўнгги ўрта асрларда Қорақалпоқлар (сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт)



Download 162,97 Kb.
bet8/18
Sana21.02.2022
Hajmi162,97 Kb.
#58832
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
3-маъруза.

Cўнгги ўрта асрларда Қорақалпоқлар (сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт). Тадқиқотчилар милоддан аввалги VI асрга оид Бехистун ёзувларида эслатилган сака тиграхаудаларни (чўққи қалпоқли саклар) ҳозирги Қорақалпоғистон ҳудудида яшаган қабилалар деб ҳисоблайдилар. Манбаларга кўра, милоднинг VI-VIII асрларида Орол денгизи атрофларида бижанак ва ўғўз этник гуруҳлари шаклланади. Тадқиқотларга кўра, бижанак қабилалари қорақалпоқларнинг аждоди ҳисобланади. Қорақалпоқ халқи шакллана бошлаган VIII-X асрларда Орол атрофи Кердер вилояти деб юритилган. Муғул босқини натижасида Амударё тўғони бўзиб ташлангач, Кердер вилояти сувсиз қолади ва бу ердаги қорақалпоқларнинг бир қисми Волга ва Урал дарёлари бўйларига, Сирдарёнинг юқори оқимларига кўчиб кетадилар.
Ўрта асрларга (X-XII) оид рус манбаларида қорақалпоқлар “черные клобуки”, маҳаллий манбаларда эса “қора бўркли” номи билан тилга олинади. “Қорақалпоқ” этнонимининг қачон пайдо бўлганлиги номаълум. Ҳар ҳолда 1598 йил Абдуллахон II томонидан Сиғноқдаги муқаддас Зиёвиддин мақбарасига берилган ёрлиқда қорақалпоқлар шу ном билан тилга олинган. Кейинги давр манбаларига кўра, XVI асрда қорақалпоқларнинг айрим гуруҳлари Волга, Урал, Эмба дарёлари оралиғида, шунингдек, Бухоро хонлиги ҳудудларига ўрнашадилар. XVII асрдан бошлаб то XVIII аср ўрталарига қадар қорақалпоқлар Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқими бўйлаб жойлашиб, кичик жуз қозоқлари билан қўшничиликда яшайдилар. Бу даврда улар ҳам иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қозоқ хонларига тобе бўлганлар. Уларнинг бошқаруви қозоқ султонлари қўлида бўлган.
Қозоқ ҳукмдори Тавкахон (1680-1718 йй.) ҳукмронлиги даврида қорақалпоқларни унинг ўғилларидан бири бошқарган. 1694 йилдан бошлаб Тавкахоннинг ўғли Табурчак султон қорақалпоқларга бош бўлган бўлса, 1709 йилдан Табурчакнинг ўғли Каип султон уларга бошчилик қилган. 1722 йилдан бошлаб қорақалпоқлар хони Эшмуҳаммадхон бўлади. Кейинроқ эса, XVIII асрнинг 30-40-йилларида қорақалпоқлар Кичик жуз хони Абулхайр тасарруфига ўтадилар.
Қорақалпоқлар қозоқ хонларига ҳар йили кўп миқдорда ғалла, 2000 тагача отлиқ сарбозлар бериб туришлари, қозоқларнинг рус чегаралари, Бухоро ва Хивага ҳарбий юришларида иштирок этишлари лозим бўлган. Шунингдек, улар ўз ҳудудларидан ўтган карвонлардан қозоқ султонлари учун бож олганлар.
XVIII асрнинг биринчи чорагига келиб савдо-сотиқнинг ривожланиши натижасида қорақалпоқларнинг Бухоро ва Хива билан алоқалари кучайиб, бошқирдлар, улар орқали эса Россия билан ўзаро алоқалар йўлга қўйилади. 1721 йилга оид манбада “қорақалпоқлар Бошқирдистон (Башкирия)га кўплаб келадилар..., шунингдек, бошқирдлар....,қорақалпоқларга дўстлари билан келадилар ва ҳар йили бир ой ёки уч ҳафтадан бир-бирлариникида яшайдилар” дея маълумот берилади. Шунингдек, бу даврда турли ҳудудларда яшаётган қорақалпоқлар орасида бирлашишга интилиш ҳаракати бошланиб, Сирдарё қорақалпоқларининг Зарафшон воҳаси ва Хоразм қорақалпоқлари билан алоқалари йўлга қўйилади. Буларга асосий сабаб – жунғорлардан кутилаётган ҳужум хавфи эди. Шунинг учун ҳам 1721 – 1722 йилларда Россия ҳукумати билан қорақалпоқлар ўртасида элчилар алмашинган эди. 1723 йилда жунғор ҳукмдори Цеван Рабдон қўшинлари Қозоқ хонлиги ерларига бостириб кирдилар. Жунғорларга қаршилик кўрсата олмаган қозоқларнинг катта қисми турли томонларга тарқалиб кетдилар. Қорақалпоқларнинг бир қисми Сирдарёнинг юқори оқимлари бўйлаб Тошкент ва унинг жануби-ғарбига, бир қисми эса Сирдарёнинг қуйи оқимига, Орол бўйларига кетиб қолдилар. Биринчи гуруҳ жунғорларга, иккинчи гуруҳ эса Кичик жуз қозоқларига тобе бўлиб қолдилар.
XVIII асрнинг 40-йиллари бошларида қорақалпоқларнинг Россия билан элчилик алоқалари яна йўлга қўйилди. 1743 йилда Маман бий бошчилигидаги қорақалпоқ элчилари Петербургда Россия ҳукмдори Елизаветанинг “ҳомийлик” ҳақидаги ёрлиғини олдилар. Бундан ғазабланган кичик жуз қозоқлари хони Абулхайр ўша йили Орол бўйи қорақалпоқларига ҳужум қилиб, уларни талон-тарож қилади. Абулхайрхоннинг ҳужуми қорақалпоқларнинг Жонидарёга ҳаракатларини кучайтирди. 1746-1747 йилнинг қишида қорақалпоқлар Ўрта жуз қозоқ ҳукмдори Аблай султон ҳужумига дучор бўладилар.
Қозоқ хонлари ва султонларининг ҳужумларига дош беролмаган Оролбўйи қорақалпоқларининг бир қисми Сирдарёнинг юқори оқимларига кетиб қолишга мажбур бўладилар. Асосий қисми эса, жануби-ғарбга томон, Хива хонлиги чегараларига, Қувондарё ва Жонидарё оралиғидаги ҳудудларга ўрнашадилар.
1748 йилда Ўрта жуз султони Бароқ ўзининг тарафдорлари ёрдамида Абдулхайрни ўлдиради. Абдулхайрнинг ўғли Нурали хон деб эълон қилинади. Аммо, унинг ҳокимиятини барча Кичик жуз қабул қилмади. Йирик зодагонлар султон Ботирни хон дея эътироф этганлари боис,кичик жуз икки ҳокимликка бўлиниб кетди. Шунингдек, Сирдарёнинг қуйи оқимидаги кўчманчиларга бошчилик қилаётган Абулҳайрнинг яна бир ўғли Эрали султон ўзини акаси Нурали султондан мустақил ҳисоблар эди.
1762 йилда султон Эрали Сирдарё бўйларида қолган қорақалпоқлар устига юришлар қилиб уларни Жонидарё ва Орол мулкларига кўчишга мажбур қилади. XVIII – XIX аср бошларида бутун Қувондарё ва Жонидарё ҳавзалари қорақалпоқларнинг мулклари эди. Бу ерда улар Оролбўйи ўзбеклари ва қорақалпоқлари билан нафакат сиёсий иттифоқда бўлдилар, балки этник жиҳатдан ҳам аралашиб кетдилар. Улар иттифоқчиликда қозоқ хонлари ва султонлари, Хива хонларига қарши курашлар олиб бордилар.
Бу даврда қорақалпоқлар бийлар Маслаҳатлари орқали бошқарилган. Ҳар бир қабила уюшмасига йирик ер мулки ва чорва эгаси бўлган бийлар бошчилик қилган. Бир қанча қабила ва уруғлар бирлашмаси ўн тўрт уруғни (он тор уру) манғит уруғи бийлари бошқарган.
XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб қорақалпоқлар ва Хива ҳукмдорлари ўртасида курашлар авж олди. Муҳаммад Амин иноқ Хива хонлиги марказий ҳокимиятини кучайтириш сиёсатини олиб бориб, қорақалпоқларни хонликка бўйсундиради. Хива хонлигида Мухаммад Амин иноқ ва унинг ўғли Аваз иноқ ҳукмронлигида қорақалпоқлардан сохта хонлар (Ортиқғозихон, Ёдгорхон, Абулғозихон IV, Абулғозихон V) сайланган. Шунга қарамасдан қорақалпоқларнинг Хива ҳукмдорларига қарши курашлари узоқ йиллар давом этди. Муҳаммад Амин иноқ кейинчалик эса, Муҳаммад Раҳимхон I даврларида қорақалпоқларнинг қолдовли уруғи бошлиғи Ойдўстбийга қатор имтиёзлар берилди. Аммо, бу ҳам натижа бермай Ойдўстбий охир оқибат Хива хонига қарши қорақалпоқларни қўзғолонга кўтарди. Аммо, бу қўзғолон шафқатсизларча бостирилди.
XIX аср қорақалпоқларнинг ижтимоий тизимида уруғ – қабилачилик анъаналари сақланиб қолган эди. Қорақалпоқлардаги ижтимоий табақаланиш натижасида бир томонда бойлар, йирик ер эгалари, йирик чорвадорлар, иккинчи томонда эса бойлар қўлида ишлаб кун кўрувчи камбағал фуқаролар ажралиб турган. Хоразмдаги қорақалпоқларга ерлар хон томонидан қабила ва уруғлар фойланиши учун берилган бўлса-да, аслида энг яхши ерлар уруғ ва қабила бошлиқларига тегишли бўлган.
Қорақалпоқлар яшайдиган ҳудудларда Хива хонлигида мавжуд бўлган ер эгалигининг уч тури – давлат (хон) ерлари, йирик ер эгаларининг мулк ерлари, диний муассасаларга тегишли бўлган вафқ ерлари сақланиб қолган. Қорақалпоқларда бийлар, оталиқлар, беглар беги, бойлар,савдогарлар, қози, раис, мироблар, ҳарбий бошлиқлар (ботирлар) ҳамда уламолар – муллалар, эшонлар,охунлар кабилар йирик ер эгалари ҳисобланган. Деҳқонлар асосан кам ерли бўлиб, уларнинг ерлари бир-икки танобдан ошмаган. Кам ерли ёки умуман ерсиз деҳқонлар давлат, мулк ва вафқ ерларидан фойдаланиб, бунинг эвазига ҳосилнинг маълум қисмини ер эгаларига берган ёки ер эгасига ишлаб бериш мажбуриятини бажарган. Ерсиз қорақалпоқ деҳқонларининг кўпчилиги Хоразмнинг жанубига, ўзбеклар ва туркманлар бойларининг ерларига ишлаш учун борганлар.
Энг яхши яйлов ерлари, кўллар, қамишзорлар қорақалпоқ зодагонларига тегишли бўлган. Барча ерлардан фойдаланиш улар ихтиёрида бўлиб, сувдан фойдаланиш ҳам бундан мустасно эмас эди. Қорақалпоқ жамиятида ижтимоий табақаланиш чорвачилик хўжаликларида ҳам кўзга ташланади. Амалдорлар ва руҳонийлар йирик чорва эгалари бўлган. Улар бир неча минглаб чорва молларига эгалик қилганлар.
XIX асрнинг иккинчи ярмига қадар қорақалпоқлардаги асосий маъмурий мансаблар уруғ бошлиғи бий, жузбасы (юзбоши), маҳрам (закот йиғувчи), мироб, қози, раис кабилар эди. Улардан асосийси бий бўлиб, бийлар ўз қабила ёки уруғларидан хон хазинасига солиқлар йиғиш, уруғ ёки қабила ичидаги можароларни ҳал қилиш, жумладан, ер - сув муносабатлари ва жиноий ишларни ҳал этиш вазифаларини бажарганлар.
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бийларнинг ҳуқуқлари чегараланади. Хива хони Сайид Муҳаммадхон қорақалпоқларнинг бошқарув тизими учун қўшимча иккита ноиб, олтита оталиқ, иккита беглар беги ва битта оғабий мансабларини жорий этди. Булар орасида оғабий энг юқори мансаб бўлиб, қолганлари унга бўйсунганлар. Қорақалпоқлардаги бошланғич маъмурий бирлик – овуллар бўлиб, уларни жамиятнинг ҳукмрон табақалари вакиллари бўлган оқсоқоллар кенгаши бошқарган. Қорақалпоқларнинг асосий маъмурий маркази Амударёнинг ўнг қирғоғида Чимбой, чап қирғоғида эса, Қўнғирот бўлган.
Қорақалпоқлар бўйсундирилганидан сўнг уларга ҳам хонликдаги солиқ, тўлов ва мажбуриятлар жорий этилди. XIX аср бошларидан бошлаб, қорақалпоқлар ҳали янги ерларга жойлашиб, ўзлаштириб олмаганликларига қарамай Хива хонлари маҳсулот тўловларини талаб қила бошладилар. Ундан ташқари доимий йиллик солиқ (20 минг тилла ҳажмида) салғут-кесма солиғи жорий этилди. Энг оғир мажбуриятлардан бири қорақалпоқлар хон қўшинларидаги 2 минг аскарни боқишлари ва қўшин учун навкар бериш эди. Шу билан биргаликда аҳоли ариқ ва каналлар қазиш ҳамда тозалаш ишларига (ҳашар) жалб этилган.
Хива хонлари қорақалпоқларни бўйсундирганидан сўнг (XIX асрнинг бошлари) уларнинг Хоразмда, Амударёнинг ҳар иккала қирғоғида жойлашуви жараёни асосан тугалланади. Чап қирғоқ қорақалпоқлар Қўнғирот ва Хўжайли оралиғида, Шуманай канали хавзасида жойлашган бўлсалар, ўнг қирғоқ қорақалпоқлар Кўкўзак, Кечитли каналлари, Амударё бўйларида, Кушканатав этакларида жойлашадилар.
1873 йилда Россия ҳукумати билан тузилган Гандимиён шартномасига кўра, Хива хонлиги Россия вассалига айланди. Амударёнинг ўнг қирғоғида яшайдиган қорақалпоқлар ҳудудлари Россияга қўшиб олинди. Бу ҳудудларда Амударё бўлими ташкил этилди ва 1877 йилдан у Туркистон генерал–губернаторлигининг Сирдарё вилояти таркибига қўшилди. Қорақалпоқларнинг Амударёнинг чап соҳилида яшайдиган кам қисми 1920 йилга қадар яна Хива хонлигига тобе бўлиб қолди.



Download 162,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish