Таҳлил ва натижалар.
Бадиий адабиѐтнинг
доимий ва энг муҳим образларидан бири сифатида бола
образи ва болалик тасвири алоҳида аҳамиятга эга. Бола
образи ҳақида гапирилганда, унинг бадиий асардаги
яхлитлиги ва марказий ўринни эгаллаши назарда
тутилади. У умумлашма образ сифатида ўз ичига бола
образларининг типологияси, бола дунѐси, болани ўраб
турган муҳит ва бола образининг руҳиятини қамраб
олади. Образларда болалар характерининг турли
кўринишлари намоѐн бўлади. Боланинг дунѐси унинг
шахсий майдони билан белгиланади. Боланинг муҳити
унинг теграсидаги воқелик (оила, мулоқот ва бошқалар)
сифатида талқин этилиб, ана шу муҳит таъсирида унинг
табиий, ижтимоий ва индивидуал ривожланишидаги
жиҳатлар намоѐн бўлади.
Болалик энг қадимги даврлардан бошлаб ҳозирги
кунга қадар бадиий адабиѐтда турли шаклларда архетип
сифатида яшаб келади. Бунда бадиий образга илк асос,
модель бўлишлик хусусияти муҳим саналади. Шунга кўра
бола образи бадиий адабиѐтда мотив образ сифатида
намоѐн
бўлади.
Жумладан,
воқеабанд
асарларда
такрорланувчи образ кўринишида тасвирланади, яъни ѐш
кўрсаткичи, бадиий мақсади ва вазифасидан келиб чиққан
ҳолда муайян турғунликка эга бўлади. Шу билан бирга
бола образи мотив ва унинг турли комбинацияларида
ўзига хос сюжет сифатида келиши, даврдан-даврга
кўчишда ўзига хосликка эга бўлиши, муайян даврда
ижодкор онгида пайдо бўлганда ўзгариб бориши ҳам
кузатилади. Шунингдек, бола образига инсон образининг
маълум бир даври сифатида, яъни шаклий-мазмуний
категория (хронотоп шакли) сифатида ѐндашилади ҳамда
у бадиий идрок этилган замон ва макон уйғунлигини
ифодалайди.
Ёш психологияси фан сифатида ХIХ аср
бошларида шаклланган бўлишига қарамай, унинг қарор
топиш ва ривожланиш йўли узоқ ўтмишга бориб
тақалади. Шарқ мутафаккирларидан Абу Наср Форобий,
Абу Райҳон Беруний, Ибн Синоларнинг таълим-тарбия,
педагогика, табобатга оид рисолаларида бола шахсияти ва
унинг руҳиятига оид қимматли фикрлар билдирилган.
Инсон умрини тўрт фаслга қиѐслаб, унинг ѐш даврларини
аниқ чегаралаш Алишер Навоийнинг ―Хазойин-ул-
маоний‖ куллиѐтида амалга оширилган. Биринчи девон
―Ғаройиб-ус-сиғар‖да болалик ѐши 7-8-20 ѐш, иккинчи
девон ―Наводир-уш-шабоб‖да йигитлик ѐши 20-35 ѐш
қилиб белгиланади. Шарқда бола ривожланишига асосан
ахлоқий-тарбиявий жиҳатдан ѐндашилгани эътиборга
молик.
Рус педагогик психологиясининг шаклланиши эса,
ХIХ асрнинг 2-ярмига бориб тақалади. Бу даврда
маданият, гуманизм шахс ва боланинг ички дунѐсига
қизиқиш ғоясига асосланган эди. Бунинг исботини Лев
Толстойнинг ―Болалик‖, ―Ўсмирлик‖, ―Ўспиринлик‖[5]
асарларида кўришимиз мумкин. ХХ асрга келиб бу соҳада
жиддий тадқиқотлар амалга оширилди. Бу даврда бола
шахсига эътибор кучайди. Рус руҳшуноси Л.С.Виготский
(1896-1934) ѐш даврлари психологиясининг асосий
тушунча ва ғояларини яратди. Европада З.Фрейд
психоанализ назариясини ишлаб чиқди. Унинг издошлари
А.Фрейд ва М.Кляйн [6] эса, болалик психоанализи
асосларини яратдилар.
Психологияда ѐш тушунчаси индивиднинг маълум
аниқ вақтда белгиланган психик тараққиѐтининг босқичи
ҳисобланиб, ушбу босқичда унинг шахс сифатидаги
физиологик ва психологик ўзгаришлари кузатилади.
Болаликни даврларга ажратишда асос қилиб, шартли
мезон сифатида ривожланишнинг бирор-бир белгиси
олинади. Ёш даврларини табақалаш бўйича бир қатор
мустақил назариялар мавжуд. Уларга биогенетик,
социогенетик, психогенетик, когнитивистик, психоана-
Do'stlaringiz bilan baham: |