Криптовалюта (Cryptocurrency) — криптографик қуролларга асосланган рақамли пул бирликларини хавфсиз алмашиш ва жўнатишнинг тақсимланган ва марказлаштирилган тизими.
ХУЛОСА
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг кенг жорий қилиниши инсониятга кўплаб имкониятларни туҳфа этиш билан бирга, жамиятга бир қатор муаммолар пайдо қилмоқда, хусусан, компьютер жиноятчилиги ва кибертерроризм. Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларида кибержиноятчиликнинг тез-тез тилга олиниши бу борада инсониятга жиддий хавф пайдо бўлаётганини англатади. Бу каби жиноятлар компьютер тармоқлари ва тизимлари ишига ноқонуний кириш орқали маълумотларни ўзлаштириш каби ҳаракатларда номаён бўлмоқда.
Шунингдек криптографияны амалий фойдаланиш инсониятнинг ажралмас қисми бўлиб—у электрон тижорат, электрон ҳужжат айланиши, телекоммуникация ва ҳоказо соҳаларда қўлланилмоқда.
Ушбу сабаблар ахборот хавфсизлигини таъминлаш кечиктириб бўлмайдиган ва барча билиши ва ўрганиши зарурлигини ҳамда ушбу соҳада барча саводли бўлишлари лозимлигини кўрсатади.
Бу муаммони ечиш усулларидан бири ушбу соҳада олий маълумотли малакали мутахассисларни тайёрлаш, криптография соҳасида талабалар, тадқиқотчилар ва илмий ходимлар учун мўлжалланган ўқув ва услубий қўлланмалар, дарсликлар, электрон ўқув-услубий мажмуаларининг ва электрон ўқув курсларининг янги авлодини яратиш катта аҳамият касб этади.
Шу сабабли, битирув малакавий ишининг мавзусини ““Асимметрик криптотизимлар” мавзуси бўйича Courselab дастурида ўқув курсини яратиш” деб номланди.
Битирув малакавий ишида ахборотларни ҳимоялашда асимметрик криптотизимларни таҳлил қилиш, талабаларда ахборотларни ҳимоялашнинг замонавий усуллари ҳақида мос билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш учун педагогик технологияларни қўллаш ва бунда замонавий электрон ўқув курсларини яратиш дастурлари, жумладан Courselab дастури ёрдамида мавзунинг ўқув курсини яратиш мақсад қилинди.
Иши ёзиш жараёнида мавзунинг долзарблигидан келиб чиқиб, криптографиянинг қонунчилик асослари, ахборотларни ҳимоялаш соҳасида ҳар хил аспектларни тартиблаштиришга боғлиқ маъмурий ҳужжатлар, асимметрик криптографиянинг илмий ва амалий асослари бўйича, шунингдек таълим жараёнига педагогик технологияларни қўллаш борасида жаҳон ва маҳаллий олимларнинг ишлари ўрганиб чиқилди. Асимметрик криптографиянинг ривожланиш истиқболлари ва ҳориж тажрибаси ҳақида маълумотлар берилди ва мавзусини ўргатишда фойдаланиладиган педагогик технологиялар таҳлил қилинди.
Ишнинг амалий қисмида мавзу бўйича машғулотларни ташкил қилиш асослари ёритилди. Бунда мавзунинг қайси фанга тааълуқлилиги, ўқув режа бўйича соатлар сони, намунавий фан дастури келтирилди, маъруза машғулотларини ўқитиш технологияси ва технологик картаси ишлаб чиқилди, шунингдек мавзу бўйича маъруза матнлари шакллантирилди.
Маърузани ўқитишда талабаларда мавзуга бўлган қизиқишларини янада орттириш мақсадида “Тармоқда калитларни хавфсиз алмашиш” кейс топшириғи ишлаб чиқилди ва интерфаол усуллардан, жумладан “ассисмент таҳлил”, “SWOT –таҳлил”, “Синквейн”, “SCAMPER”, “ФСМУ”, “Венн диаграммаси” усуллари фойдаланилди. Бунда ёритилган мавзу 6 соат маъруза, 6 соат амалий машғулотлар учун мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |