Озбекстан республикасы ауыл хожалыгы министрлиги


Магистрлик диссертацияси дастлабки ва расмий ҳимояни ўтказиш тартиби



Download 2 Mb.
bet8/35
Sana21.04.2022
Hajmi2 Mb.
#568649
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
услубий қўлланма кк аударма

Магистрлик диссертацияси дастлабки ва расмий ҳимояни ўтказиш тартиби


Магистрлик диссертациясининг дастлабки ҳимояси илмий рахбар (илмий маслаҳатчи) иштирокида кафедра томонидан тузилган комиссия иштирокида ташкил этилади. Диссертация ишини дастлабки ҳимояси тегишли кафедраларда ўтказилади.
Дастлабки ҳимояга бошқа кафедралардан, шунингдек бошқа ташкилотлардан мутахассислар таклиф этилиши мумкин. Илмий маслаҳатчи тайинланган ҳолда дастлабки ҳимояга қадар ундан магистрлик диссертациясига хулоса, тақриз олиш талаб этилади. Дастлабки ҳимояга қадар магистратура талабаси ички ва ташқи ҳамда илмий рахбар тақризларига, шунингдек диссертация мавзусига доир камида 2 та илмий мақола ҳамда тезисга эга бўлиши керак.
Дастлабки ҳимоя якунлари кафедра йиғилиши баѐнномаси билан расмийлаштирилади.
Ички ва ташқи тақризчиларни олий таълим муассасасининг магистратура бўлими ва тегишли кафедра томонидан тавсия этилади ва проректор (директор ўринбосари) томонидан тасдиқланади.

Тақризчи вазифаларига қуйидагилар киради:


  • Магистрлик диссертация иши тўлиқ якунланган ѐки якунланмаганлиги тўғрисида хулоса тақдим этиш;

  • Касб одоб-ахлоқи қоидаларининг бузилиши ҳолатлари (плагиат, маълумотларни сохталаштириш, ѐлғон цитата келтириш ва бошқа камчиликлар) аниқланган тақдирда, уларни тақризда кўрсатиш.

Диссертацияда танланган мавзунинг долзарблигини, тадқиқотнинг мақсади ва вазифаси, объекти, предмети, янгилиги, тадқиқот босқичларининг қисқача тавсифи ҳамда методологик асосларини ўз ичига олиши керак. Магистрлик диссертацияси белгиланган талабларга мос келмаган ҳолатларда, магистратура талабаси томонидан касб одоб-ахлоқи қоидалари (плагиат, маълумотларни сохталаштириш, ѐлғон цитата келтириш ва бошқалар) бузилганлиги аниқланган тақдирда, шунингдек, ушбу ҳолатларни қисқа муддатда тузатиш имконияти мавжуд бўлмаганда тақризчи магистрлик диссертациясини ҳимояга қўйиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса беради.
Магистрлик диссертациясини расмий ҳимоя қилиш куни олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи билан тасдиқланган жадвал асосида белгиланади.
Магистрлик диссертациясининг расмий ҳимояси олий таълим муассасасининг Давлат якуний аттестация комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан ўтказилади.
Магистратура талабаси магистрлик диссертациясининг расмий ҳимояси тақдимот материаллари бўйича баѐн этилиши 20 дақиқадан ошмаслиги лозим.
Расмий ҳимояда Комиссия аъзолари магистратура талабасини қуйидаги мезонлар асосида баҳолайди:
-магистрлик диссертацияси тадқиқот мавзусининг долзарблигини ва унинг амалиѐт билан боғлиқлигини кўрсатиб бера олиши;
-магистратура талабасининг тадқиқотга ва вазифаларни ҳал этишга мустақил ѐндашуви;
-фойдаланилган илмий адабиѐтлар, илмий нашрлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, статистик маълумотлар, шунингдек хорижий тиллардаги адабиѐтларнинг танқидий таҳлилини тўлиқлиги ва чуқурлиги;
-тадқиқот усуллари амалиѐтда қўлланишини асосланганлиги;
-олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалий аҳамияти;
-магистратура талабасининг магистрлик диссертацияси доирасида ўтказилган тадқиқотлар ва олинган натижаларни ривожлантириш истиқболлари;
-магистрлик диссертациясининг назарий ва амалий қисмларидаги ўзаро мантиқий боғлиқликни кузата билиш малакаси;
-магистрлик диссертацияси қишлоқ хўжалик соҳаси қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосида ѐзилганлиги;
-магистрлик диссертациясида қишлоқ хўжалигига оид амалий ва таҳлилий материаллардан фойдаланилганлиги;
Магистрлик диссертацияси мавзусига оид хорижий мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиши ва уларни мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тизимига жорий қилиниши бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги;
-қишлоқ хўжалик тизимини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилганлигини;
«Қониқарсиз» баҳо қўйилганда ѐки магистрлик диссертацияси расмий ҳимояга қўйилмаган тақдирда магистратура талабаси кейинги 3 йил давомида қайта ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Магистрлик диссертациялари расмий ҳимояси натижалари олий таълим муассасаси Илмий кенгашида муҳокама этилади.

    1. Download 2 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish