Магистрлик диссертациясининг тузилиши ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар
Магистрлик диссертацияси қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши керак:
- титул варақ;
-икки тилда (рус ва инглиз) магистрлик диссертациясининг қисқача мазмуни;
-мундарижа;
-кириш (3-5%);
-адабиѐтлар шарҳи (18-20%)
-асосий қисм (67-72%);
-хулоса (2-3%);
-фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати;
-иловалар.
Кириш қуйидагиларни қисқача ўз ичига олиши лозим:
-магистрлик диссертацияси мавзусининг долзарблиги ва зарурияти;
-муаммонинг ўрганилганлик даражаси;
-тадқиқот мақсади ва вазифалари;
-тадқиқот объекти ва предмети;
-тадқиқот усуллари, илмий янгилиги;
-тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти;
-тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги;
-диссертациянинг тузилиши ва хажми.
Магистрлик диссертациясининг асосий қисми камида уч бобдан иборат бўлиб, боблар ҳажм жиҳатидан ўзаро мутаносиб бўлиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
-тадқиқот мавзуси бўйича адабиѐтлар шарҳи (таҳлили);
-тадқиқот олиб борилган жойнинг географик жойлашуви, табиий иқлим шароити;
-тадқиқот мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан холда, тадқиқот материаллари ва усуллари, тадқиқотлар натижаларининг таҳлилий шарҳи;
-тадқиқот олиб борилган мавзу бўйича масалани ҳал этишда, магистратура талабасининг олиб борган тадқиқотнинг асосий натижалари, биологик самарадорлиги, иқтисодий самарадорлиги, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати келтирилади.
Магистрлик диссертациясининг хулоса қисмида барча бобларда қайд этилган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, шунингдек илмий тадқиқот муаммосини ҳал этиш бўйича хулосалар ѐритилади. Магистрлик диссертациясига унинг мазмунини баѐн этиш учун бевосита зарур бўлган қўшимча маълумотларни ўз ичига олган материаллар илова қилиниши мумкин. Иловаларда маълумотлар боб ва бўлимлар бўйича кетма-кетликда рақамланади. Илова қисмининг ҳажми магистрлик диссертацияси умумий ҳажмининг учдан бир қисмидан ошмаслиги лозим.
Магистрлик диссертацияси бўйича тадқиқот олиб бораѐтган магистратура талабаси касб одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши (плагиат, маълумотларни
сохталаштириш, шунингдек ѐлғон цитаталар келтиришга йўл қўймаслик) лозим.
Диссертацияни титул варағи 9-иловага мувофиқ расмийлаштирилади.
Диссертация матни стандарт варақда ѐзилади; қаторлар оралиғи 1,5 интервал; юқори ва пастки ҳошия 2 см, сатр боши: чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см; хатбоши оралиғи 5 белгили.
Магистрлик диссертацияси матнини Мiсrоsоft Wоrd матнли редакторида Тimеs Nеw Rоmаn 14 шрифтида ѐзиш тавсия этилади.
Магистрлик диссертациясининг ҳажми титул варақ, мундарижа, адабиѐтлар рўйхати ва иловалардан ташқари 70-80 саҳифа бўлиши тавсия этилади.
Магистрлик диссертацияси магистратура талабаси таълим олаѐтган тилда (кафедра ѐки магистратура бўлими тавсиясига мувофиқ чет тилида) тайѐрланади. Чет тилда тайѐрланган магистрлик диссертациясига давлат тилида ѐзилган аннотация илова қилинади. Бундай магистрлик диссертацияларининг дастлабки ва расмий ҳимоялари таржима билан ўтказилади.
Магистратура мутахассисликлари хусусиятидан келиб чиқиб, магистрлик диссертацияси таркибий қисмларининг мазмуни ва ҳажми факультет Ўқув- услубий кенгашининг қарори билан асосли равишда ўзгартирилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |