3-мавзу. Ўзбекистонда хавфсизлик ва барқарорлик тизимининг шаклланиши ва ривожланиши
Конституция хавфсизлик ва барқарорликнинг кафолати. Барқарор ривожланиш тушунчаси. Хавфсизлик тизимининг асосий элементлари. Замонавий таҳдидлар. Миллий хавфсизлик ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш зарурияти. Ўзбекистон Қуролли кучлар ва чегара қўшинларининг барпо этилиши. Миллий хавфсизлик ва давлат мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланиши борасида амалга оширилаётган тадбирлар. Ички Ишлар Вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги ислоҳотлар. Минтақавий хавфсизлик муаммолари. Ўзбекистон ва глобал халқаро хавфсизлик тизими. Ахборот хавфсизлиги. Ўзбекистоннинг МДҲ, Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти, АҚШ ва НАТО билан минтақавий хавфсизликни таъминлаш борасида ўзаро ҳамкорлиги.
IV- БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИҚТИСОДИЙ ЎЗГАРИШЛАРНИНГ МОҲИЯТИ ВА БОСҚИЧЛАРИ
1-мавзу. Маъмурий бошқарув тизимидан воз кечиш ва бозор ислоҳотлари концепциясининг шаклланиши
Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтишдаги бирламчи шароитлари, унинг хусусиятлари (иқтисоддаги инқирознинг очиқ шакллари, пахта яккаҳокимлиги, иқтисоднинг хом-ашё характери, собиқ СССР марказий ҳудудларига иқтисодий қарамлик ва ҳ.к.)
Маъмурий-бошқарув тизимидан воз кечиш, бозор иқтисодига ўтиш.
Ўзбекистоннинг ўзига хос ижтимоий-иқтисодий янгиланиш йўлини танлаши. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг иқтисодий тизимни реконструкция ва модернизация қилиш стратегиясини ишлаб чиқишдаги роли. Ижтимоий-иқтисодий янгиланиш “ўзбек моделининг” концепцияси ва тамойиллари, унинг дунё томонидан тан олиниши.
2 - мавзу. Таркибий иқтисодий ўзгаришларнинг дастлабки босқичи
1990-йилларнинг бошидаги инқирознинг кучайиши сабаблари.
Дастлабки босқичдаги миллий иқтисодий сиёсатнинг устувор мақсадлари ва асосий йўналишлари. Бозор ислоҳотларининг ҳуқуқий базасини яратиш жараёнлари. Бозор иқтисоди талабларига жавоб берадиган янги тизимнинг яратилиши ва ички бозорни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган инқирозга қарши чоралар.
Институционал ўзгаришлар. Миллий молия – банк тизимининг шаклланиши. Кўп укладли иқтисодиётнинг вужудга келиши. Аграр соҳадаги иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши. Дастлабки босқичдаги таркибий иқтисодий ислоҳотларнинг асосий натижалари.
3 – мавзу. Бозор иқтисодиёти институтларининг мустаҳкамланиши ва ривожланиши. Мулкдорлар синфининг шаклланиши
Иккинчи босқичдаги иқтисодий ислоҳотларнинг вазифалари ва устувор йўналишлари. Хусусийлаштириш жараёнининг чуқурлашуви ва рақобатбардош муҳитнинг шаклланиши, кўчмас мулк ва қимматбаҳо қоғозлар бозорининг яратилиши, ҳақиқий мулкдорлар қатламининг кенгайиши.
Макроиқтисодий барқарорликнинг таъминланиши. Миллий валютанинг жорий қилиниши ва пул муомиласини мустаҳкамлаш чоралари. Солиқ тизимини такомиллаштириш, хом-ашё, табиий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш.
Республика экспорт салоҳиятини кенгайтирлиши.
Саноатни тубдан янгилашдаги муаммолари. Саноат, транспорт ва алоқада янги соҳаларнинг яратилиши. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг ривожланиши. Энергетика ва дон мустақиллигининг қўлга киритилиши. Иқтисодий ислоҳотлар иккинчи босқичининг асосий натижалари: муваффақиятлар ва муаммолар.
4 – мавзу. Иқтисодий соҳани таркибий либераллаштириш
Do'stlaringiz bilan baham: |