JOURNAL OF ADVANCED
RESEARCH AND STABILITY (JARS)
Volume: 01 Issue: 06 | 2021
ISSN: 2181-2608
754
Лекин ҳамма ота
-
оналар ҳам ўз зиммаларидаги вазифаларни тўлиқ амалга оширяпти, деб
бўлмайди. Давлатимиз томонидан бола ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш зарурлиги қайта
-
қайта
таъкидланишига, бу борада қатор чора
-
тадбирлар белгиланишига қарамай, ота
-
она деган
муқаддас номга доғ тушираётганлар, уни суиистеъмол қилаётганлар, афсуски, орамизда
топилади.
Хўш миллий қонунчилигимизда, ота
-
оналик мажбуриятлари ва уларга белгиланган жавобгарлик
нормалари яна қайси ҳужжатларда ўз аксини топган.
Оила кодексида ота
-
оналик мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлик ёки умуман
бажармаганлик учун ҳуқуқий санкциялар: ота
-
оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш (79
-
модда), ота
-
оналик ҳуқуқини чеклаш (83
-
модда), фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш ва бекор
қилиш (171
-
модда), алиментни суд тартибида ундириш (136
-
модда) кабилар белгиланган.
Мамлакатимиз қонунчилигида, жумладан, Оила кодексининг
79-
моддасида вояга етмаган ёки вояга етган, аммо меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож
болаларга алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорини бажаришдан бўйин товлаган
шахслар ота
-
оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, Жиноят кодексининг 122
-
моддасида
меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун ота ёки онага
жиноий жавобгарлик белгиланган.
Ота
-
онанинг вояга етмаган болаларига таъминот бериши шартлиги ҳақида қонунчилигимизда
тегишли нормалар кўрсатиб ўтилган (жумладан, Ўзбекистон Конституциясининг 64
-
моддаси,
Оила кодексининг 96
-
моддаси). Ота
-
онанинг вояга етмаган фарзандига алимент тўлаш мажбу
-
рияти эса уларнинг болага нисбатан ғамхўрлик кўрсатиши ҳамда моддий жиҳатдан таъминлаш
мажбурияти саналади.
Баъзан ёшлар ота
-
онанигина эмас, балки ўз фарзандлари олдидаги бурчни, масъулиятни ҳам
унутиб қўядилар. Ўз турмушларини роҳат
-
фароғатда ўтказишни ўйлаб, фарзандларини болалар
уйига ташлаб кетиб, хабар ҳам олмайдилар. Бу ҳам ота
-
оналик бурчи ҳақидаги миллий, диний
қадриятларимизга зиддир. Баъзи ота
-
оналар ичкиликбозликка, гиёҳвандликка, маиший
бузуқликка берилиб, фарзанд тарбиясига бепарво қарайдилар, уларни ота
-
она эмас, қалбида
шавқат ҳис
-
туйғуси, меҳр
-
оқибати бўлмаган одамсифат маҳлуқлар, дейиш мумкин холос.
Болалар уйида катта бўлаётган фарзандлар ота
-
оналарини интизорлик билан кутадилар. Бу меҳр
уруғи гўдак қалбига илоҳий қудрат киритган кучдир. Ота
-
онасиз фарзандларга барча аёллар
қанчалик меҳрибонлик қилишмасин, барибир улар туққан онадек бўлолмайди. Етимлик дардини
етим бўлиб, ота
-
оналик меҳрига ташна бўлганлар яхшироқ хис қилишади албатта. Кечириш
туйғуси ота
-
оналарга хос ва мосдир. Шундай кечиримлилик туйғуси фарзандларга ҳам хос
бўлиши даркор. Бу ҳам оддий бурч эмас, балки инсон қалбидаги улкан маънавиятдир.
“Фарзандларнинг ота
-
она олдидаги бурч ва масъулиятлари кўп ва серқирра бўлиб, унинг барча
томонларини тасвирлаш қийин. Инсоннинг маънавий комолот даражаси ҳам бу бурчга
муносабатда яққол кўзга ташланади.Оилада носоғлом муҳит оила аъзоларининг ўз бурчи ва
вазифаларини чуқур
-
тўлақонли англамасидан, билмаслигидан келиб чиқади. Бу айниқса, ёшлар
Do'stlaringiz bilan baham: |