JOURNAL OF ADVANCED
RESEARCH AND STABILITY (JARS)
Volume: 01 Issue: 06 | 2021
ISSN: 2181-2608
753
тартиблари” асарида ҳар бир миллатнинг саодати ва иззати, албатта шу халқнинг ички интизоми
ва тотувлигига боғлиқ. Тинчлик ва тотувлик эса шу миллат оилаларининг интизомига таянади.
Қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва
мунтазам бўлади, деб ёзган эди.
Аслида, муқаддас динимиз кўрсатмаларида бола дунёқарашининг шакллантириш ва гўзал одоб
-
ахлоқ
асосида тарбиялаш ота
-
она гарданидаги асосий бурчлардан саналади. Шунинг учун ҳам
юртимизда азал
-
азалдан ота
-
боболаримиз томонидан боланинг одоб
-
ахлоқи ва таълим
-
тарбиясига катта эътибор қаратилган.
Дарҳақиқат, боланинг хулқ
-
атвори, дунёқараши шаклланишида ота
-
она ахлоқий
олами ва
дунёқарашининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Мана шу жиҳатларга ишора қилган Пайғамбар
(алайҳис
-
салом):
«Келиб чиқиши ғурбатли эканлиги билан машҳур бўлган чиройли аёллардан
сақланинг»,
мазмунидаги ҳадисларида чиройда тенгсиз бўлган, аммо хулқи бузуқ аёлдан кўра,
маънавияти гўзалини ихтиёр этиш зарурлигини марҳамат қилганлар.
Ҳозирги
глобаллашув асрида фарзанд тарбиясидаги яна бир муҳим нуқта –
бу жамиятлардаги
мультиконфессионаллик шароитида ўзга динларга нисбатан ҳурмат
-
эҳтиром ҳиссини
гўдакликданоқ сингдириб боришдир. Ёшларни турли динлар ва маданиятларга нисбатан
бағрикенглик тушунчаси билан вояга етказиш унда келажакда бошқа маданиятларга рўбарў
келса, ўз қобиғига ўралиб қолмасдан, улар билан ҳурмат асосида муносабатда бўлишига замин
яратади, ноўрин таассубга ўрин қолдирмайди.
Оилада фарзанд интизомли бўлиб ўсиши, ота
-
онага бўйсуниши лозим. Лекин бу интизом
қулликка ўргатиш эмас, балки болаларига ҳос эрка
-
тантиқлик, ўзбошимчалик
сингари салбий
ҳусусиятларни йўқотишига хизмат қилиши керак. “Оила
-
жамиятнинг негизи, бизнинг
давлатимизни ҳам катта бир оила деб тушуниш мумкин ва лозим. Бунда ўзаро ҳурмат ва қаттиқ
тартиб бўлмаса, оиланинг барча аъзолари ўз бурчларини адо этмаса, бир
-
бирига нисбатан
эзгулик билан меҳр
-
оқибат кўрсатмаса, яхши ва муносиб яшаш мумкин эмас”. Ота
-
онага
бўйсунишдан бош тортишга йўл қўйиш боланинг келажакда қўпол, бадхулқ, нокамтарин бўлиб
етишувига олиб келади.
Шунингдек, бизда фарзандни меҳнатсевар, аниқ бир ҳунар эгаси,
ижтимоий фаол шахс этиб тарбиялашга катта эътибор
берилади. Бугунги кунда эса
фарзандларни яна эркин ва мустақил, ташаббускор ва тадбиркор шахслар этиб вояга етказиш
долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боис оила илк ахлоқий тарбия ўчоғи сифатида ҳам
катта
аҳамиятга эга.
Барчамизга маълумки, ота
-
она бўлиш ҳар бир инсонга чексиз бахт, умид ва ишонч олиб келади,
шу билан бирга, улар зиммасига юксак масъулият ҳам юклайди. Ўз навбатида, бола туғилиши
билан ота
-
она олдида ўзига хос ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келадики, булар —
болани
тарбиялаш, таълим бериш, яхши яшаш шароити билан таъминлаш, унга ғамхўрлик қилиш
кабиларда намоён бўлади. Ота
-
оналар ўз болаларини тарбиялашда уларга нисбатан шафқатсиз
муомалада бўлиши, қийнаши таъқиқланади, умуман, инсон шаъни ва қадр
-
қимматига нолойиқ
хатти
-
ҳаракатлардан, иллатлардан холи бўлиши зарур.