JOURNAL OF ADVANCED
RESEARCH AND STABILITY (JARS)
Volume: 01 Issue: 06 | 2021
ISSN: 2181-2608
750
Мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш, уларга таълим
-
тарбия бериш
ҳамда соғлиғини ҳимоялашга қаратилган қатор муҳим ижтимоий дастурларни амалга ошириш
давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.
Бугунги кунда ҳам жамиятимизда вояга етмаганларга, яъни болаларга ғамхўрлик қилиш,
уларнинг оила билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларининг таъминланганлик даражасини
ошириш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Халқимизда оила маънавияти ва маданияти кўп асрлар давомида ўзига хос тарзда шаклланган.
Ўқувчи
-
ёшларда ватанпарварлик, ота
-
онага содиқлик ва фидойилик ўз
-
ўзидан пайдо бўлмайди.
Буларнинг замирида ёшларга аввало оилада ота
-
оналар томонидан, таълим муассасаларида
ўқитувчи ва мураббийлар томонидан ва маҳаллаларда бериладиган таълим
-
тарбия ётади.
Айни пайтда, фарзанд тарбиясидаги энг муҳим омил бу –
ота
-
она тарбияси, уларнинг
фарзандига кўрсатадиган эътибори ҳисобланади. Халқимизда “Қуш уясида кўрганини қилади”,
деган мақол бежиз айтилмаган.
Шу билан бирга халқимизда болажонлик, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, оиланинг
муқаддаслиги, ота
-
оналарнинг фарзандлар олдидаги ҳамда фарзандларнинг ота
-
оналар олдидаги
бурч ва масъулиятлари муҳим қадрият сифатида эътироф этилади.
Ота
-
она масъулияти борасида ҳуқуқий жиҳатлар тўғрисида қисқача тўхталадиган бўлсак
,
ёшлар
ҳар қандай давлат истиқболининг стратегик имкониятини белгиловчи муҳим асос саналади.
Бироқ давлат тараққиётининг истиқболи унинг мазкур имкониятдан қай даражада фойдалана
олиши ва унга ўз куч
-
қудратини сафарбар этишига боғлиқ. Президентимиз Шавкат Мирзиёев
“Барчамизга яхши аён, бугунги шиддатли замон, дунёдаги аёвсиз рақобат муҳити биздан жуда
катта масъулият ва сафарбарлик билан ишлашни, ҳамма соҳада янгича ёндашувларни талаб
этмоқда. Мана шундай кескин шароитда биз юртимизда тинчлик ва осойишталик, фуқаролар ва
миллатлар ўртасида ҳамжиҳатлик муҳитини кўз қорачиғидек асрашимиз зарур. Айниқса,
фарзандларимизнинг қалби ва онгини ёвуз хавф
-
хатарлардан ҳимоя қилишга энг долзарб
вазифа, деб қарашимиз керак. Агар биз таълим
-
тарбия, маданият ва маънавият соҳасидаги
ишларимизни аниқ тизимли асосда ташкил этиб, уларнинг самарадорлигини оширмасак,
эртанги кунимизни қуролмаймиз, ўз мақсадларимизга етолмаймиз”
1
,
дея ёшлар тарбияси
масаласининг давлатимиз учун устувор вазифа эканлигини эътироф этди.
Ёшларнинг халқ ва жамият корига ярайдиган фидоий инсон бўлиб етишишида уларнинг диний
ва дунёвий дунёқарашларини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун эса,
боланинг кичиклик давридан бошлаб одоб
-
ахлоқини гўзал этиб тарбиялаш талаб этилади. Бу
эзгу ишни амалга оширишда биринчи галда ота
-
она масъул ҳисобланади. Чунки, боланинг хулқ
-
атвори дастлаб оила институтида шаклланади. Бола ота
-
онаси, ака
-
ука, опа
-
сингилларидан
намуна олади. Шунинг учун ҳам давлатимизининг Асосий қонунида оила жамиятнинг асосий
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Халқаро хотин
-
қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги
нутқи. Халқ сўзи газетаси, 2017 йил 7 март.
Do'stlaringiz bilan baham: |