JOURNAL OF ADVANCED
RESEARCH AND STABILITY (JARS)
Volume: 01 Issue: 06 | 2021
ISSN: 2181-2608
625
Насафий дунёқарашининг марказида конкрет инсон туради. У етук ва комилликка эришган
инсон деганда, энг аввало ўз
-
ўзини таниш ва ахлоқни тушунади
[11]
. У кишиларнинг хулқ
-
одоби, юксак фазилатларни эгаллаши, илм
-
маърифатли бўлишни комил инсоннинг муҳим
белгиси деб эътироф этади: “Билгилки, комил инсон шундай инсонки, у шариат, тариқат ва
ҳақиқат борасида етукдир ва агар буни тушунмасанг, бошқа ибора билан айтай: билгилки,
комил инсон деб шундай инсонни
айтамизки, унда тўрт нарса камолга етган бўлади, яъни яхши
сўз, яхши амал, яхши хулқ ва маърифат. Унинг тили поку дили пок, иши ва ниятлари покдир. Эй
дарвеш, илоҳ йўлини қабул этган жами соликлар шуни (эгаллаш билан) машғулдирлар ва
соликларнинг вазифаси ана шу тўрт нарсани камолга етказса, ўзи ҳам камолга етади” [5].
Насафийнинг яхши сўз, яхши феъл, яхши ахлоқ
ҳақидаги сўзлари “Авесто”даги фикрларга
ҳамоҳанг келади. Тўртинчиси “маориф” сўзи тасаввуфий ибора бўлиб, покланишни билдиради.
XIV асрнинг охирида ва XV асрда Мовароуннаҳр ва Хуросонда иқтисодий ва маданий
кўтаринкилик
юз берди. Бу ўлка мустақилликка эришгач, ўзининг марказлашган кучли
давлатига эга бўлди. Бунинг натижаси ўлароқ мамлакатда бунёдкорлик ишлари авжга чиқди,
шаҳарлар тез ривожлана бошлади, қишлоқ хўжалигига эътибор берилди, ирригация ишлари
йўлга қўйилди. Ўлкада ҳунармандчилик, кулолчилик, меъморчилик, рассомчилик, тасвирий
санъат, илм
-
фаннинг турли соҳалари равнақ топди, жаҳонга машҳур қомусий олимлар, санъат
намоёндалари етишиб чиқди. Улуғбек, Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид, Жомий, Навоий,
Беҳзод ана шундай буюк сиймолардан эди. Шунинг учун олимлар бу даврдаги иқтисодий ва
маданий равнақни ҳисобга олиб, унга Ўрта Осиё Уйғониш даври, Ренессанси деб ном берганлар
[8].
Европа ва Шарқ Ренессансининг яна бир муҳим хусусияти бу –
унинг инсон ва инсонпарварлик
масаласи билан боғлиқлигидир. Уйғониш даврида инсон масаласи, унинг эркинлиги,
адолатпарварлиги, унинг бошқа тирик мавжудотлардан юқори эканлиги, фазилати ва
гўзаллигини тасвирлаш –
ўша давр мутафаккирларининг диққат марказида турди [10].
Шарқ, хусусан Ўрта
Осиё Уйғониш даврининг муҳим хусусияти гуманизм ғояси бўлиб, уни
амалга оширишнинг турли йўллари, воситалари мавжуд. Гуманистик ғоянинг муҳим кўриниши
ахлоқ бўлиб, у ахлоқий муносабатлар, одатлар, қарашлар ва қоидаларда намоён бўлади. Шунинг
учун Ўрта асрларда ахлоқ, этика соҳасида кўплаб дарслик ва қўлланмалар, махсус рисолалар
яратилди. Ўрта Осиё Уйғониш даврида, булардан ташқари, мутафаккирлар комил инсон,
маърифатли ва одил ҳукмдор, фозил жамоа тўғрисидаги таълимот ва ғояларни кўтариб
чиқдилар. Улар Уйғониш даври маънавий
-
маданий ҳаётининг муҳим хусусияти бўлиб хизмат
қилди. Бу даврни тавсифлайдиган яна бир муҳим жиҳат –
инсон ақлини юксакликка кўтариш,
рационализм масаласи эди. Зеро,
инсон ақл заковатига таянмасдан етук ахлоққа эришиш,
шахсни тарбиялаш, илм
-
маърифат билан шуғулланиш қийин эди. Бағрикенглик, илм
-
фан ва
касб
-
ҳунарни эгаллашга қизиқиш, ширинсуханлик, мулойимлик, инсонни олий қадрият
эканлигини эътироф этиш, ислом дини ва тасаввуфнинг умуминсоний ва гуманистик
жиҳатларини ривожлантириш, ўзгалар тўғрисида ғамхўрлик қилиш, меҳр
-
шафқат ва мурувват
кўрсатиш –
буларнинг ҳаммаси Шарқ Уйғониш даври маънавиятининг муҳим ва ажралмас
белгисидир [9].
Do'stlaringiz bilan baham: |